Xizmat sizning tilingizda ham mavjud. Tarjima qilish uchun bosingEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Kategoriya
Kanal joylashuvi va tili

auditoriya statistikasi EKSPERT nima deydi?

ПСИХОЛОГИЯ йўналишида Ўзбекистондаги энг кучли мутахассислар жамланган канал. Транзакцион анализ Фарзанд тарбияси Муносабатлар психологияси Шахс психологияси Мурожаат учун:  @produser_admin_0911_bot  Саволлар учун:  @ekspert_nima_deydi_bot  
Ko‘proq ko‘rsatish
21 616-549
~42 720
~41
54.51%
Telegram umumiy reytingi
Dunyoda
14 093joy
ning 78 777
0joy
ning 0
da kategoriya
317joy
ning 2 333

Obunachilarning jinsi

Kanalga qancha ayol va erkak obuna bo'lganligini bilib olishingiz mumkin.
?%
?%

Obunachilar tili

Til bo'yicha kanal obunachilarining taqsimlanishini bilib oling
Ruscha?%Ingliz?%Arabcha?%
Kanal o'sishi
GrafikJadval
K
H
O
Y
help

Ma'lumotlar yuklanmoqda

Kanalda foydalanuvchining qolish muddati

Obunachilar sizning kanalingizda qancha vaqt turishini bilib oling.
Bir haftagacha?%Eskirganlar?%Bir oygacha?%
Obunachilarning ko'payishi
GrafikJadval
K
H
O
Y
help

Ma'lumotlar yuklanmoqda

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Камбағал ишчи бир куни ишдан ҳайдалди Бошқа даромади бўлмагани учун болалари уч кун овқатсиз, нонсиз  қолди. У одам иш қидириб қаёққа борса, “иш йўқ” деб эшикни юзига ёпишди. Устма-уст уч кун қорни оч қолган болаларнинг хархашаси онанинг юрагини эзиб юборди. Чорасизлик билан турмуш ўртоғига: “Кўряпсизми болаларни? Очликдан юзлари сарғайиб кетди. Биз-ку майли чидаймиз, лекин улар бунга чидолмайдилар. Бу ишнинг охири нима бўлади? Ўйлаб кўрдингизми?” деди. Эр эгилган бошини аёли томон қаратиб: “Неча кундан бери бормаган жойим қолмади. Энг кам ойликка бўлса ҳам иш қидирдим, бир кун бўлса ҳам қорнингиз тўйсин, деб. Лекин ҳеч ким менга иш бермаяпти. Болаларимнинг бу ҳоли менинг ҳам юрагимни эзиб юборди. Лекин кўриб турибсанки, қўлимдан бирор нарса келмаяпти” деди. Шунда аёли: “Ундай бўлса менинг келинлик кунларимдаги рўмолимни олиб бориб сотинг, неча пул бўлса ҳам бирор нарса олиб келинг, болаларимизнинг қорнини тўйдирайлик. Қолганига Аллоҳ Каримдир. Ризқ бергувчи Удир. Бизга албатта бирор хайрли эшик очилади” деди. Эр уятдан қизариб, тушиб қолган қийин вазиятни ўйлаб, аёли сандиқдан олиб берган ҳали яп-янги турган рўмолни олиб, бозорга борди. Рўмолни ўша пайтда икки дирҳамдан ортиғига олмасдилар. Олган пулига бирор егулик олиш учун кетаётганда йўлда тиланчига дуч келди. Тиланчи ўтган-кетганга шундай дер эди: “Аллоҳ ризоси ва Пайғамбарининг ишқи учун бўш ўтманг. Аллоҳни хурсанд қилиш учун менга ёрдам беришни хоҳловчи йўқми? Дунёда ҳеч нарсаси йўқ, ҳақиқий муҳтожман. Рўмол сотган одам тиланчининг олдига келди. Аёлининг рўмоли пулини — неча кундир ҳеч нарса емаган болалари учун бирор нарса олмоқчи бўлган пулини тиланчига берди. Энди бўш қўл билан уйга бориш ҳам ноқулай эди. Рўмолнинг пулини сўраган аёлига нима деб жавоб беради? “Рўмолингга икки дирҳам беришди, уни тиланчига бериб юбордим, унинг ялиниб-ёлворишига чидолмадим” деб қандай айтади? Шу ўйлар билан масжидга кириб шом намозини ўқиб, бўш қўл билан уйига қайтди. Аёли ва болалари уни бирор егулик опкелади деб кутиб ўтиришган эди. Кеч қолганига яхшироқ бирор нарса олиб келса керак, деб ўйладилар. Ота умидсизлик билан эшикдан қаради, аёли бу ҳолатга ҳайрон эди. Болалари эса бу кеча ҳам оч қолишларини ўйлаб мажолсиз овозда йиғлай бошлашди. Аёл ҳам ҳайрон, ҳам жаҳл оҳангида рўмолни нима қилганлигини сўради. Эр аёлига ҳаммасини бирма-бир айтиб берди. Аёл ишнинг аслини билгач, сабрли оҳангда: “Рўмолнинг пулини Аллоҳ йўлида берган экансиз, У улуғ ва бойдир. Сахийлигингиз эвазига бизга хоҳлаган вақти унинг эвазини беришга Қодирдир. Сиз тўғри иш қилдингиз, қани кўрамиз, қайси эшикни очар экан?” деди. Эрталаб аёл турмуш ўртоғига отасининг уйидан олиб келган девор соатини берди ва: “Буни сотинг ва эвазига қанча егулик келса олиб келинг” деди. У бозорга бориб, соатни сотишга ҳаракат қилади. Лекин ҳеч олувчи тополмайди. Чарчаб, ҳорғин келаётганда бир балиқ сотувчисига йўлиқди. Балиқчи баланд овозда: “Балиқ бор, балиқ” деб бақирарди. Қўлида икки донагина балиқ қолган эди. Фақир киши балиқчининг ёнига бориб: “Бу соат менга, бу балиқлар сенга наф келтирмайди, шунинг учун шу икки балиғингни менга бер, мен сенга шу соатни берай” деди. Мижоз йиғиш учун эрталабдан бери бақираётган балиқчи бу одамнинг таклифини қабул қилди. Балиқларни бериб, соатни олиб кетди. Неча кундан бери уйига биринчи марта егулик олиб кетаётганндан жуда хурсанд бўлаётган ота балиқларни қўлига олиши билан уйига югурди. Оталарининг егулик олиб келганини кўрган болалар жуда хурсанд бўлиб кетишди. Аёл балиқни тозалаш учун ошхонага кирди. Бироз ўтиб хайратланиб хожасини чақирди. Балиқлардан бирининг қорнидан каттакон инжу чиқди. Фақир одам инжуни олиб заргарнинг олдига борди. Заргар инжунинг бебаҳо эканлигини, агар ўзига сотишса 14000 дирҳам беришини айтди. Фақир одам қийинчиликлар ортда қолганини сезди. Аллоҳ унга неъмат эшикларини очганини тушунди. Заргарга уни 14000 дирҳамга сотиб, пулини олиб уйга қайтди. Бўлиб ўтган воқеани уйига келиб, аёлига ҳам айтиб берди. Ҳаммалари ғамларни аритган Аллоҳга шукроналар айтишди.
Ko'proq ko'rsatish ...
8 182
125
Шу пайт эшикда тиланчининг овози эшитилди: “Эй уй эгалари, Аллоҳ сизга бергандан менга ҳам беринг!” Фақир киши эшикни очиб: “Шу пайтда Аллоҳ бизга ҳеч кутмаган жойимиздан 14000 дирҳам ҳадя қилди. Модомики, сен Аллоҳ ризоси учун Аллоҳ берганидан сўраяпсан, мен ҳам шу пулнинг ярмини сенга берай, қолган ярми бизники бўлсин”. Биргина сўзи учун 7000 дирҳамга эга бўлганидан хурсанд тиланчига пулнинг ярмини олиб чиқиш учун уйига кириб кетди, чиқиб қараса тиланчи йўқ. У ер-бу ерни қараса ҳеч қаерда кўринмади. Уй эгаси ўша куни ғам-ташвишлардан холи уйқуга кетди ва тушида бояги тиланчини кўрди. Ундан нега кетиб қолганлигини сўраганда, тиланчи: “Мен тиланчи эмас эдим, Аллоҳнинг фаришталаридан бири эдим. Хайрли ишларни қай даражада яхши кўришинг ва Аллоҳга боғлиқлик даражангни билиш учун инсон шаклида сенинг уйингга келдим. Мени Аллоҳ сени охирги марта синаб, даражангни юксалтириш учун хонадонингга юборди. Олдинги куни аёлингнинг рўмолини сотиб, икки дирҳам олганингда ўша икки дирҳамни олган ҳам мен эдим. Ўша икки дирҳамни хотиржамлик билан Аллоҳ ризоси учун менга берганинг учун Аллоҳ сенга инжуни берди. Бугунги сахийлигинг учун эса нариги дунёда тенгсиз неъматлар билан тўла Жаннатга эришасан”. Сенингдек энг қийин вазиятларда ҳам Аллоҳ ризосини барча нарсадан устун қўювчиларга хушхабар бўлсин… Аллоҳ барчамиздан, дунё мол-мулкларидан устун қўйган барчадан рози бўлсин… Охиригача ўқиган экансиз, фикрингизни изохга ёзиб қўйинг Сизда шунга ўхшаш қандай воқеалар бўлган
Ko'proq ko'rsatish ...
9 292
132
Юқоридаги расмнинг маъноси нима? Сезган бўлсангиз сўнги кунларда турли расмларни қўйиб фикрингизни сўраяпмиз. Бунинг бир нечта сабаблари бор. Биринчиси обуначиларнинг синчковлигини ошириш, хар бир деталга эътибор билан қараш ва танқидий фикрлашни ошириш. Иккинчиси изохларингиздан келиб чиққан холда сиз учун кўпроқ қандай постлар қўйишни билиб олиш. Учинчиси эса расмларга қараб ички холатингизни ўзингизга кўрсатиш. Яна бошқа кичкина-кичкина сабаблари хам бор Энди юқоридаги расмга келсак: Бир кўз билан кўрганда бу расмда ёмғир суви ичиш учун йиғаётган одамни кўрса бўлади. Энди маънолари (сиздан келган изохлар) Тадбиркор одам, хар қандай вазиятдан унумли фойдаланиш, эртани ўйлайдиган режали инсон, лимондан лимонад қилиш, вазиятларга ақл билан ёндошиши ва хоказолар Буни шундай ифодаласак бўлади. Хар қандай мехнат натижа беради. Фақат вақтини кутиш керак. Ёмғир суви ёмғир ёғаётган пайтда унчалик қадрли бўлмас лекин бошқа пайт… Хар бир имкониятдан фойдаланиш керак. Биласизми муваффақиятнинг формуласи қандай: Махорат+имконият. Сиз йиллар давомида (мехнат қилиб) махоратингизни ошириб борасиз. У пайтда кўзга ташланмайсиз, чунки ёмғир бўлиши мумкин. Лекин ёмғир кетгач сизга имконият келади ва юқоридаги формула ишлайди Муваффақият=махорат+имконият Ха айтганча бу хамма билан ишлайди, фарзандингиз билан хам. Ундан вақтидан олдин натижа кутманг унинг ёмғири тинишини кутинг Хозирча шу, ёққан бўлса лайк ва битта изох сиздан
Ko'proq ko'rsatish ...
7 098
34
Фикрлаб кўрамиз. Нима кўрдингиз суратда? Изохда кутаман)
7 710
51
МАК карталар нима ва улар қандай ишлайди? МАК (метафорик ассоциация карталари) - бу турли хил тасвирлар (одамлар, ҳайвонлар, табиат, вазиятлар, шунчаки мавҳум абстракт чизмалар) бўлган карталар тўплами. Биз ҳар қандай карталарни фолбинлик билан боғлашга одатланган бўлсак ҳам, МАC карталарининг эзотерика билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Улар психологлар, психотерапевтлар, ўқитувчилар ёки мураббийлар томонидан терапия ва аниқ сўровларни ишлаб чиқиш усулларидан бири сифатида қўлланилади. Демак келишиб олдик, МАК картани эзотерика билан адаштирмаймиз-а) Метафорик карталар қандай ишлайди? Мулоқот пайтида қаршингиздаги инсонга ноқулай бўлаётганини ёки унинг тўлиқ очилишга тайёр эмаслигини сезганда МАК карталар орқали ишлашни таклиф қилиш мумкин. МАК карталар унга хавфсизлик хиссини беради ва онгни назорат қилишни камайтиришга, ортиқча ўйлаб юбормасликка ёрдам беради. Хаёлингиздаги ўйларга қараб карталар тўпламини танлаб оласиз ва шу тўплам ичидан ўзингиз (қалбингиз) истаган карталарни ажратиб оласиз. Иккинчи усул тўплам ичидан ўзингиз (қалбингиз) истаган карталарни чиқариб юборасиз ва қолган карталарни оласиз. Қўлингизга ажратиб олган карталарни оласиз ва бир нечта қўшимча саволлар ёрдамида муаммонинг мохиятини, илдизини ва сабабларини хамда ечимини топиш имконияти бор. МАК карталарида хеч қандай кўз бўямачилик ёки сехр йўқ, бу фақат мутахассислар томонидан қўлланиладиган усуллардан бири. МАК карталаридан фойдаланишга қарши кўрсатмалар йўқ. Яъни, агар сиз қизиқсангиз, мутахассисга бориб, уни синаб кўришингиз мумкин, махсус кўрсатмалар ёки шартлар талаб қилинмайди. Асосийси, малакали психолог, психотерапевт ёки мураббийни топиш, шунда сеансингиз самаралироқ бўлади. Лекин принтсипиал жиҳатдан сиз МАК карталари билан ўзингиз ёки дўстларингиз билан ишлашингиз мумкин. Ўрганиб олсангиз бўлди Қандай қилиб МАC карта мутахассиси бўлиш мумкин? Бу саволга кейинги постларимизда жавоб берамиз Халқаро тоифадаги психолог Умида Закирова
Ko'proq ko'rsatish ...
8 398
18

МАК карталар хақида билишни истаймизми?

Ха
Нима у?
Керакмас
0
Anonim ovoz berish
7 279
1
Кўзингиз билан кўриб қалбингиз билан танлайсиз Рассомчиликда шундай йўналиш бор, абстракт дейилади. Бу йўналишдаги расмларни рассом бирор маъно билан чизади лекин уни хар ким хар хил кўради. Нега ундай? Чунки инсон хар доим ўз дунёқараши ва ички холатидан келиб чиқиб хулоса қилади. Кечаги расмда 176 та коммент бўлса, деярли 176 хил хулоса бўлди. Кимдур психологни, кимдур шунчаки устани, кимдур онани яна кимдур эса тикувчини кўрганини ёзибди. Бу фикрларнинг бирортаси хато эмас ва шу билан бирга сизга мос тушмайди. Хар бир изох ўз эгасининг қалбидаги холатини ифодалайди. Олдиндан айтиб қуяй, бу расм абстракт эмас. Лекин турли маъноларни ифодаловчи бўлгани учун сизга тақдим этгандим. Энди изохингизни очиб қайтадан кўринг ва нега айнан шундай изох ёзганингизни ўйлаб кўринг. Ички холатингизни тавтиф қилиб чиқинг Ишонаманки тафаккур қилишга ундайди Психологияда хам шунга яқин усул бор. МАК карталар билан ишлаш Бир нечта карталардан 2 тасини танлайсиз ва бу карталар сизнинг рухий холатингизни ифодалайди. Ин Шаа Аллоҳ у хақида хам пост қиламиз.
Ko'proq ko'rsatish ...
8 723
15
Кўзингиз билан кўриб қалбингиз билан танлайсиз Рассомчиликда шундай йўналиш бор, абстракт дейилади. Бу йўналишдаги расмларни рассом бирор маъно билан чизади лекин уни хар ким хар хил кўради. Нега ундай? Чунки инсон хар доим ўз дунёқараши ва ички холатидан келиб чиқиб хулоса қилади. Кечаги расмда 176 та коммент бўлса, деярли 176 хил хулоса бўлди. Кимдур психологни, кимдур шунчаки устани, кимдур онани яна кимдур эса тикувчини кўрганини ёзибди. Бу фикрларнинг бирортаси хато эмас ва шу билан бирга сизга мос тушмайди. Хар бир изох ўз эгасининг қалбидаги холатини ифодалайди. Олдиндан айтиб қуяй, бу расм абстракт эмас. Лекин турли маъноларни ифодаловчи бўлгани учун сизга тақдим этгандим. Энди изохингизни очиб қайтадан кўринг ва нега айнан шундай изох ёзганингизни ўйлаб кўринг. Ички холатингизни тавтиф қилиб чиқинг Ишонаманки тафаккур қилишга ундайди Психологияда хам шунга яқин усул бор. МАК карталар билан ишлаш Бир нечта карталардан 2 тасини танлайсиз ва бу карталар сизнинг рухий холатингизни ифодалайди.
Ko'proq ko'rsatish ...
4
0
Бу расмда сиз кимни ёки қандай инсонни кўряпсиз? Изохда ўз фикрингиз қолдиринг
7 016
20
​​Хиссиётлар сўзлаганда… Яхши ёки ёмон ҳиссиётлар йўқ, деб кўп эшитгандирсиз. Келинг, бугун ҳиссиётларимиз ҳақида гаплашамиз. Ҳаттоки биз тарбиядан келиб чиқиб, ёмон деб ҳисоблайдиган ҳиссиётларимиз ҳам аслида Сизга сиз ҳақингизда ниманидир гапирмоқчи бўлади. Ҳар бир туйғу бизни ҳаракат ёки ҳаракатсизликка олиб келади. Бугун эса туйғуларингиз сизга нима демоқчилиги ҳақида гаплашамиз. ✔️Ғазаб Ғазаб - сизга шахсий чегараларингиз бузилганлигини, сизга зарар етқазилганлигини ёки хавф остида эканлигингизни билдиради. Лекон диққат қилинг, ғазабингиз ҳасаддан ҳам пайдо бўлаётган бўлиши мумкин.  ✔️Хафагарчилик Бизнинг умидларимиз оқланмаганлигидан хабар беради. Инсонлар ички ғазабини тақиқлаш учун ҳам хафа бўлишади. Ва бир вақтнинг ўзида хафалик сизда севги ва яқинлик учун умид борлигини англатади. ✔️Шармандалик Бу сизга конвергенция содир бўлаётганлиги ҳақида сигнал юборади. Алоқаларда шахсий чегараларни мустаҳкам белгилиб олишингиз кераклигининг энг кучли сигнали деб қабул қилинг. ✔️Айбдорлик Ўзингизда айбдорликни ҳис қилишингиз сизнинг ҳаракатларингиз ички қадриятларингизга тўғри келмаётганлигини англатади. Лекин эҳтиёт бўлинг, балки нартссиснинг манипулятив таъсири остида шундай ҳиссиёт сизда пайдо бўлаётгандир. ✔️Ҳасад Ҳасад истакларингизни тушунишга ёрдам беради. Ва баъзан ҳатто биз бажармайдиган, борлигини ҳам билмайдиган истакларимизни англатади. Эҳтиёжларингизни ўрганмас экансиз, ҳасаддан азобланасиз. Психотерапевтик курсларимдан сўнг ўқувчиларим ҳасад туйғусидан бутунлай қутилишган. ✔️Апатия Сизга жуда кўп бостирилган ҳис-туйғулар борлигининг хабарини бермоқда. Кўплаб қондирилмаган эҳтоёжларингиз борлигини, руҳий оғриқлардан сўнг тикланиш учун вақт кераклигини ҳам англатади. ✔️Қайғу Ҳақиқатни қабул қилишимиз кераклигини, ҳаётимиздан чиқиши керак бўлган нарсалар чиқиб кетиши кераклигини англатади. Баъзан хайрлашиш янгиликларга ҳаётимиз эшигини очишимиз кераклигини ўргатади. ✔️Бефарқлик Бу туйғу сизни ҳимоя қилувчилардан бири. Баъзан инсон психикаси ўзини ўзи ҳиссий оғриқлардан ҳимоя қилиш учун бефарқ бўлиб қолади.  📍Албатта, бу туйғуларимизнинг тўлақонли шарҳи эмас, лекин бугунги ёзганларим сизга ўз туйғуларингизни тушунишга ва улар орқали ўзингизни, ҳаётингизни тушунишингизга ёрдам беради. Туйғуларни бостирманг, шунчаки уларни тушунишга ҳаракат қилинг. Шунда ҳаётингиз гўзал ва осон бўлади. Психолог Дилором Раимхўжаева
Ko'proq ko'rsatish ...
image
9 506
77
Манипулятор бола Бундай вазиятларда нима қилишни кўпчилик билмайди ва шу сабабли нотўғри қарорлар қабул қилади. Бу қарорлар эса янада ёмонроқ вазиятларни келтириб чиқаради Бола манипуляцияга қилганда қилишингиз керак бўлган 5 та усул бор. Шулардан фойдаланинг 1. 1-ўринда ,,ЙЎҚ” дейишни ўрганинг. Самимий ва хотиржам ЙЎҚ дейиш керак 2.Бахслашманг. Бахслашиш вазиятни янада чигаллаштиради ва манипуляцияни кучайтиришга олиб келади 3.Ўзини яхши тутгани учун фарзандингизга нарса олиб берманг. 4.Ўзингизни айбдор хис қилманг. 5.Йиғлаши ва жанжалларини босманг, ўзига қўйиб беринг, бола айтганини қилмаслигизни билсин Юқоридаги тавсиялар соғлом болалар манипуляция қилган ишлатилиши тавсия этилади. Баъзи рухий касалликларни бор болалар билан ушбу усуллар ишламайди ёки зарарига ишлайди Бугунча шу азизлар
Ko'proq ko'rsatish ...

IMG_6889.MP4

10 195
249
Ассалому алайкум қадрдонлар Узоқ танафусдан сўнг яна сизга хизматга шай бўлиб турганимиздан ўзимиз хам жуда бахтиёрмиз. Сизлар учун бир-биридан қизиқ мавзуларни тайёрлаб қўйганмиз, лекин ундан олдин фикрингизни билишни истаб кеча сўров ташкил қилгандик. Умумий хисоблаганда 20 дан ортиқ мавзуларни сўраб ёзгансиз. Актив учун рахмат Шулардан энг кўп сўралгани: Фарзанд тарбияси, эр-хотин муносабати, шахсий ривожланиш, пул блоклари, қалб хотиржамлиги, Аллоҳга бўлган ишқ ва бошқа мавзулар. Биз эса сизга хали теша тегмаган хеч ким очиқламаган мавзуларни тайёрлаб қўйганмиз Шулардан бири: сезги, уйғониш (қалбдан), сахий онг, юксалиш қадамлари, фарзанд тарбиясидаги нозик нуқталар ва бошқалар. Хаа, биз хам дам олиш бўлсада бекор ўтирмадик) Мавзуни фарзанд тарбиясидан бошлаймиз Ўйлайманки сизга хам қизиқ бўлади. Бизни реакциялар билан қўллаб туринг Сал туриб Фарзанд манипуляцияси хақида пост тайёрлаб юборамиз
Ko'proq ko'rsatish ...
8 109
3
Ассалому алайкум хурматли обуначилар Биз иш бошладик Қандай мавзуларда постлар ёзишимизни истайсиз Изохда ёзиб қолдиринг
8 210
1
Эри бошига кўтарган аёл Аёлини йўқотган эр ҳикоя қилади: “Оқшом уйга келганимда аёлим кечки дастурхонни ҳозирларди. Қўлидан тутиб унга гапим борлигини айтдим. Жим овқатлана бошлади, кўзларида қўрқув бор эди. Бир онда кичрайгандим гўё, оғзимни очолмасдим лекин фикрларимни айтишим керак эди. Ажрашмоқчилигимни айтдим. Асабийлашмади, гапимга жавоб қайтармади, фақат сабабини сўради. Жавоб беролмадим, бунга асабийлашди. Қўлидаги санчқи пичоқларни отиб юборди. Менга бақирди ва одам эмаслигимни айтди. Ўша кеча бирор оғиз гаплашмадик. Хотиним тун бўйи йиғлади. Турмушимизга нима бўлишидан хавотирланарди, лекин уни қониқтирадиган гап айтолмасдим. Мен Жанага ошиқ бўлдим, хотинимни севмасдим энди. Бу виждон азоби билан бир битим тайёрладим. Уй, машина ва ширкатнинг 30%ини унга берадиган бўлдим. Шартномага бироз қараб турди ва йиртиб ташлади. 10 йил бирга яшаган хотиним менга бегона бўлганди. Унинг сарфлаган умрига, куч-қувватига ачинардим, лекин орқага қайтолмасдим, Жанани қаттиқ севардим. Кейин бақириб-бақириб йиғлай бошлади, буни кутмагандим. Унинг кўз ёшлари мени юмшашимга сабаб бўлди. Бир муддат эсимдан чиқардим ажрашишни, бу фикр миямга ўрнашиб қолганди, энди бу туйғуни қаттиқроқ ҳис этардим ва тўғри қарор эди. Кейинги оқшом уйга кеч келдим ва хотинимни столда ёзиб ўтирганини кўрдим. Роса уйқум келганди ва кечки овқатни емасдан ухлашга ётдим. Жана билан ўтказган шунча вақтим мени чарчатганди. Орада бир уйғондим ва уни ҳали ҳам ёзаётганини кўрдим. Аммо бу менга аҳамиятсиз эди, бошимни ўгириб ухлашда давом этдим. Тонгда менга шартлари ёзилган мактубни берди. Мендан ҳеч нарса истамаганди, фақат ажрашишимизни эълон қилиш учун бир ой муҳлат сўради ва бу вақт давомида яхши оила каби муносабатда бўлишимизни истади. Бунинг сабаби бир ойдан кейин ўғлимизнинг имтиҳонлари бошланиши ва бу пайтда унга бу юкни юкламаслик эди. Буни қабул қилиш мумкин. Яна бир нарса бор эди, тўй кечамиз уни эшикдан қандай кўтариб кирганимни эслатиш эди ва бир ой давомида ҳар тонг уни ётоқдан эшикгача кўтариб боришимни истади. Эсини ебди деб ўйладим, лекин охирги кунларимизни яхши ўтиши учун қабул қилдим. Кейин бу шартларни Жанага айтдим. Баланд овозда кулиб буни ғирт ахмоқлик эканини ва бу  ажрашиши учун эканини тушуниб қабул қилди. Хотиним билан ажрашиш мавзусини очганимдан бери жисмонан яқин бўлмадик. Шу боис биринчи кун уни олиб эшик томон кўтарганимда ғалати ҳисни сездим. Ўғлимиз орқамизда турарди ва олқишлай бошлади. Дадам онамни қучоғида кўтарди, деди. Бу уни жуда севинтирганди, сўзлари қалбимни вайрон қиларди. Ётоқдан уй эшигигача 10 метр кўтардим. Хотиним кўзларини юмди ва қулоғимга “ўғлимизга ажрашишимизни айтманг”, деб пичирлади. Мен ҳам бошимни эгиб, хўп, дедим ва ичимга бир маҳзунлик чўкди. Эшик олдида уни қолдирдим, хотиним автобус бекатига кетди ва уни ишга олиб борадиган автобусни кутди. Мен эса бир ўзим офисга кетдим. 2-кун бу ўйин бизга осон кечди. Хотиним бошини кўксимга қўйди ва унинг ифорини туйдим. Бирдан хотинимга анчадан бери қарамаганимни тушундим ва уни турмуш қурган пайтимиздаги каби ёш эмаслигини сездим. Юзига майда чизиқлар тушган, сочларига оқ оралаганди. Ўтган йиллар шунчаки ўтмаганди, шунда ўзимдан шунча вақт ичида унга нималар қилганимни сўрадим. 4-кун уни кўтарганимда бир ишонч туйғусини ҳис этдим. Бу, менга ҳаётининг 10 йилини ҳадя қилган аёл эди. 5-кун бу ишонч туйғуси янада юксалганди. Буни Жанага айтмадим. Кунлар ўтгани сайин уни кўтариш ҳам осонлашарди, балки бу тренажорда шуғулланганим сабаблидир. Бир тонг уни нима кийишини ўйлаб, қараб ўтирдим. Жаҳл қилиб, ҳар кунги кийимлари бироз катта келганини айтди. Бирдан уни қанчалик озганини, вазнини йўқотганини сездим. Демак уни ҳар тонг осон кўтаришимнинг сабаби бу экан. Юзимга биров мушт туширгандай бўлди. Бунчалик азоб ва ҳасратни қалбида олиб юрарди. Сезмаган ҳолда бошини силадим. Шу пайт ўғлимиз келди ва “дада, ойимни кўтаришингиз керак”, деди. Отаси онасини хонадан эшиккача кўтариши ҳаётимизнинг бир бўлагига айланганди. Хотиним ўғлимизни ёнига чақирди ва маҳкам қучоқлади. Мен бошимни ўгирдим, охирги лаҳзада қароримдан воз кечишни истамасдим.
Ko'proq ko'rsatish ...
2 411
39
Уни қучоғимга олдим ва ётоқ эшигигача кўтариб бордим. Қўлини чаккамга қўйганди мен уни маҳкам ушлаб олгандим. Худди турмуш қурган кунимиздаги каби. Энди хавотирлана бошлагандим, бунчалик озиб кетганига. Охирги кун уни кўтарганимда куч сарфламадим. Ўғлимиз мактабда эди ва хотинимга ҳаётимиздаги яқинлик  камайганини айтдим. Офисга кетдим ва эшикни қулфламасдан машинадан тушдим, бунга вақт йўқ эди. Ҳар лаҳза қароримни ўзгартиришидан қўрқардим ва зинадан юқори чиқдим, юқори чиққач Жана эшикни очди. Унга хотинимдан ажрашолмаслигимни айтдим. Ҳайратланиб қўлини пешонамга қўйди ва “сени иситманг борми?” деб сўради. “Афсусдаман Жана, лекин мен энди ажрашишни истамайман”, дедим. Турмушимиз бефайзлиги севги етишмаслигидан эмас, бир-биримизнинг аҳамиятимизни унутганимиздан эди. Энди эсимга тушди, унга уйланган куним эшикдан кўтариб кирганимда, умримнинг охиригача унга садоқатли бўлишга қасам ичгандим. Жана вазиятни англагач, юзимга бир тарсаки тушириб, эшикни ёпиб йиғлай кетди. Дарҳол пастга югуриб, биринчи учраган гулчидан хотинимга бир даста гул олдим,  ичига “сени ҳар тонг ҳаётимнинг охиригача кўтараман” деб ёзиб солиб қўйдим. Уйга қатганимда юзимни табассум қоплади, қўлимда гуллар билан ётоқхонага кирдим ва хотинимни ётоқда ўлик ҳолда топдим. Хотиним бир неча ойдан бери саратон билан курашаркан, мен Жанага бўлган қизиқишим боис буни сезмагандим. Кўп яшолмаслигини билгани учун ўғлимни менга қарши бўлиб қолишидан мени сақлашга уринганди. Ҳеч бўлмаса ўғлимнинг кўзида яхши турмуш ўртоқ сифатида қолишимни истаганди”.
Ko'proq ko'rsatish ...
8 356
104
Қабул ёпилди Азизларим, онлайн курсларимизга қабул ёпилди Бўлажак ўқувчиларимни муборак рамазон ойида покланиш, ривожланиш ва юксалиш программасида бирга ишлашимиз билан табриклайман Шу билан бирга кириб келаётган Муборак Рамазон ойи билан барчангизни чин қалбимдан табриклайман. Барчамизга раҳмат ойи бўлсин
3 597
0
Қабул ёпилишига 1 кун қолди "​​Сен охирги қарорни қабул қилмагунингча, сени гумонлар қийнайверади, ҳали орқага қайтиш имконияти борлиги доим ёдингга келаверади, бу эса сенга самари ишлаш имконини бермайди. Аммо сен ўзингни бутунлай ўз ишингга бағишлаган он, тақдир сенинг тарафингга ўтади. Бошқа вазиятларда бўлиши мумкин бўлмаган ҳодисалар рўй беришни бошлайди. Нимага қодир бўлишингдан қатъий назар, нимани орзу қилишингдан қатъий назар, уни амалга оширишни бошла. Довюраклик инсонга куч ва ҳаттоки мўъжизавий ҳукмр тақдим этади. Қарор қабул қил!" ✍ Гёте ⏰Қабул 10 мартгача. Менеджеримиз Дианага боғланиб, рўйхатдан ўтишга улгуринг📎 1. Мўъжизавий ривож 2. Ўзимдан ўзимгача
Ko'proq ko'rsatish ...
244
0
Қиз боланинг рост гапи оздир, Ёлғонлари бисёр адашма, Тенгманг менга дегани - ноздир, ʼʼНАРИ ТУРИНГ « деса карашма. Ишва билан » ҚУРИБ КEТИНГ « дер, Кўнгилга ҳеч қаттиқ олмагин, » ЎЛИНГ « деса яшнаб юравер, » ҚОЧИНГ " деса қочиб қолмагин. Ҳеч гул борми ахир тиконсиз, Тиконига фидо қилгил жон, Бир кун айтар: ёмон экансиз, Маъноси сиз энг яхши инсон! ✍Эркин Воҳидов Хар кунингиз байрам бўлсин Байрамингиз муборак бўлсин)

IMG_6712.MP4

4 060
123

record.ogg

4
0
"Pul. Oila. Sog'liq" Baxt kalitini qo'lingizga berdik, undan foydalanib, ochilmagan qulflarni ochish o'z qo'lingizda. Qadrdonlar, 2 ta kursimizga qabul ochdik. "Mo'jizaviy rivoj" kursi ▶️21 ta dars, ▶️4 ta jonli efir, ▶️maxsus ish daftar, ▶️har kuni darslar tekshiruvi, ▶️narxi 500 ming so'm. "O'zimdan o'zimgacha" kursi ▶️30 ta dars, ▶️4 jonli efir, ▶️har bir mavzu bo'yicha maxsus samoanaliz savollari, ▶️narxi 700 ming so'm. ⏰Qabul 10-martgacha. Menedjerimiz Dianaga bog'lanib, ro'yxatdan o'tishga ulguring📎
Ko'proq ko'rsatish ...

record.ogg

2 229
19
Бугун 21:00 да жонли эфир! Саволларингизни ва қизиқтирган мавзуларни ушбу хабар остида ёзиб қолдиринг Эфирда кўригунча! Ха айтганча бугун ўқувчиларим учун янгиликни хам эълон қиламан
1 279
0
91% ўқувчилар курсимизни тавсия қилар экан Биласизми бу мен учун жуда ёқимли хиссиёт. Сабаби 2 ой деярли хар куни жонли эфир, савол-жавоблар билан ишлаб, ўқувчилар билан бир ғоя остида бирлашиб ишладик ва 91% лик натижа! Барчаси учун Аллоҳимга бехисоб шукрлар бўлсин. Орамизда ўқитувчилар бўлса мени тушунадилар, сабаби ўқувчилар мехрини кўрганда барча чарчоқлар чиқиб кетади Сизни хам Рамазон учун хадя тариқасида очилаётган курсларга таклиф этаман. Муборак рамазон ойида бирга покланиш, ривожланиш ва юксалишни истасангиз менеджеримизга мурожаат қилинг:
Ko'proq ko'rsatish ...
2 835
2

Курсларимизнинг тавсия қилиш даражаси қанча чиқди деб ўйлайсиз? Эслатман дунёдаги энг катта NPS бу APPLE компаниясида 74%. Бизда эса..

75%
80%
85%
90%
0
Anonim ovoz berish
2 516
2

record.ogg

3 079
23
Бугун 14:00 да «Соғлом ва бахтли муносабатларнинг 9 та қоидаси» ҳақида жонли эфирда суҳбатлашамиз. Агар Сизга жуфтингиз билан соғлом ва бахтли муносабатлар қуриш қизиқ бўлса, эфирдан қолиб кетманг.
3 844
2

record.ogg

4 399
15
Қадрдонлар, бугун 22:00 да Сизлар билан яна овозли чат орқали дийдорлашамиз. Савол-жавоб эфири учун ўз саволларингизни тайёрлаб қўйинг.
4 972
7
Юқорида натижанинг 29% ини харакат ташкил этади дегандик. Ўқиган бўлсангиз керак-а? Бугун ўша 29% ни хам ўз навбатида фоизларда кўриб чиқамиз. Харакатнинг ўзинин 100% деб оламиз, лекин фоизларни хар ким хал хил тақсимлайди. Чунки бу ерда инсон фактори бор. Харакат= мотивация+интизом+масъулият+биологик эхтиёжлар+ташқи мухит+мақсадлар… Мен эса доимий интизомли харакатга 85% овоз берган бўлардим. Чунки интизом сизни мотивация олиб боролмайдиган чўққига олиб чиқади. Демак умумий натижанинг 25% доимий интизомли харакатга боғлиқ экан. Мана яна бир бахс учун мавзу Обуначилар ақлли, ишонаманки ўз фикрларингизни изохда ёзиб қолдирасиз Айтганча онлайн курслар ёдингизда-а? 1. Мўъжизавий ривож 2. Ўзимдан ўзимгача Мурожаат учун: Расмий канал:
Ko'proq ko'rsatish ...

IMG_6684.MOV

4 982
17
Psixologiyaning hech bir qonuniyati bu qonuniyatni bilmasangizdan oldin ishlamaydi‼️ "O'z hayotingizga javobgarlik olishning bosqichlari" Qadrdonlar, 2 ta kursimizga qabul ochdik. "Mo'jizaviy rivoj" tinglovchilar guruhi ▶️21 ta dars, ▶️4 ta jonli efir, ▶️maxsus ish daftar, ▶️har kuni darslar tekshiruvi, ▶️narxi 500 ming so'm. "O'zimdan o'zimgacha" tinglovchilar guruhi ▶️30 ta dars, ▶️4 jonli efir, ▶️har bir mavzu bo'yicha maxsus samoanaliz savollari, ▶️narxi 700 ming so'm. ⏰Qabul 10-martgacha. Menedjerimiz Dianaga bog'lanib, ro'yxatdan o'tishga ulguring📎
Ko'proq ko'rsatish ...

record.ogg

5 275
35
Натижага қандай чиқиш мумкин? (пост сизни ранжитиши мумкин) Бирор маълумот айтсам ёки пост ёзсам албатта фактларга ва илмий манбаларга таянаман. Бу менга принцпиал даражада мухим, сабаби ақидам, қолаверса табиатим шундай. Текширилмаган маълумотни чиройли бўлса хам айта олмайман Охирги пайтда хамма натижа сўзини ишлатавериб сийқасини чиқариб юборди, тушунаман хамманинг ўз хақиқати бор. Мен бугун натижага чиқишнинг реал усулини айтаман. Бу устозлардан келаётган формула Натижани 100% деб олсак, 51% Аллоҳдан, 29% харакатдан ва 20% устоздан! Буларнинг хар бири ўз ўрнида яна фоизларга бўлинади. Бир нарса қизиқ бўлиб кўриган бўлса керак, нега 20% устоздан. Сабаби устоз бир чироқ, йўлингизни ёритади ва йўлнинг давомини кўрсатади халос! Юришингиз ўзингиздан, юра олишингиз эса Аллоҳдан Бугун сизга илинган натижа эгалари, ўқувчиларим учун бир маёқ бўлса олганим учун Аллоҳга хамду санолар бўлсин Рамазон тухфаси учун 2 та онлайн курсларга қабул очдик: 1. Мўъжизавий ривож 2. Ўзимдан ўзимгача Мурожаат учун:
Ko'proq ko'rsatish ...
5 235
10
Oxirgi yangilanish: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio