Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

audience statistics O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

O'zLiDePнинг расмий канали www. uzlidep.uz   www.tiktok.com/ @uzlidepuz  facebook.com/UzLiDeP instagram.com/uzlidep twitter.com/UzLiDeP1 www.youtube.com/ @uzlidepuz 1 
Show more
15 865-514
~6 866
~11
65.89%
Telegram general rating
Globally
55 510place
of 78 777
of 0
In category
2 285place
of 2 793

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Хусусийлаштириш жараёнларининг очиқ ва ошкоралиги таъминланади 👉 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар “Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини обдон кўриб чиқдилар.
Show more ...
146
0
⚡️ Сайловчилар билан доимий мулоқот ўрнатиш, қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш ҳамда тегишли сайлов округидаги муаммоларни бартараф этишга қўшган муносиб ҳиссаси учун O'zLiDeP фракцияси аъзоларининг 7 нафари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. O'zLiDePнинг бир миллиондан ортиқ аъзолари номидан партиямиз депутатларини ушбу юксак ишончга сазовор бўлгани билан табриклаймиз ва келгуси ишларида омад тилаймиз.
Show more ...
490
17
"Ишбилармон аёл-2024" кўрик-танловининг маҳаллалар кесимидаги саралаш босқичи мамлакатимиз бўйлаб қизғин паллага кирди. Мазкур танловнинг маҳалла босқичлари Сирдарё вилояти Гулистон туманида ҳам уюшқоқлик билан ташкил қилиняпти.

Ayol.mp4

468
12
🔴 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартиби янада такомиллаштириляпти Фракция аъзолари «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда атрофлича кўриб чиқдилар. Қонун лойиҳаси билан амалдаги қонун ҳужжатларига (1 та кодекс ва 6 та Қонун) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини электрон-онлайн аукцион савдолари орқали ижарага бериш, ижарага олинган қишлоқ хўжалиги ерларига бўлган ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) ҳамда улар гаровга қўйилган ҳолда гаров мажбурияти бажарилмаганда мазкур ерларни кредиторлар томонидан аукционга чиқаришга рухсат беришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида: ➖қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини жисмоний ва юридик шахсларга беришда турли баҳсли мезонларга таянган очиқ электрон танлов ўрнига шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган электрон онлайн-аукцион савдолари жорий этилади; ➖ер участкалари ижарачиларига ижарага олинган ерларга нисбатан ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ердан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказишга рухсат бериш орқали қишлоқ хўжалиги ерларини бозор активига айлантириш имкони берилади; ➖ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кредит олиш учун гаровга қўйилган ва кредит мажбурияти бажарилмаган тақдирда, кредиторлар томонидан мазкур ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини онлайн-аукцион орқали реализация қилишининг белгиланиши ер участкаларига инвестиция киритилишига кенг йўл очади. Фракция аъзолари партия дастурий ғоя ва мақсадларидан келиб чиққан ҳолда мазкур қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилдилар, қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Show more ...
433
6
🔴 Фракция йиғилишида «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлашга, уни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишга қаратилган самарали ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга маъмурий ислоҳотлар доирасида бир қатор республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзгартирилишини ҳисобга олган ҳолда ва бандлик соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш учун қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш зарурияти юзага келмоқда. Ушбу қонун лойиҳаси билан «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига «давлат бошқаруви органлари» тушунчаси «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» тушунчасига алмаштирилишини, шунингдек оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифасига киритилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилмоқда. Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлашга, шунингдек қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётидаги қарама-қаршиликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Show more ...
335
4
🔴 #LIVE Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади Фракция йиғилишида дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан ўтказилган самарали музокараларнинг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди. Музокараларда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш, гуманитар ва таълим дастурларини амалга ошириш, туризм ва маданий алмашинувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида амалий ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қишлоқ хўжалигида, жумладан, сувни тежаш технологияларини жорий этиш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш вазирининг қайта ишлаш, "Ҳалол" стандартлари бўйича сертификатлаштириш масалалари бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Ишончли, очиқ ва дўстона муҳитда ўтган музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Малайзия Бош вазири Кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзоладилар. Фракция аъзолари Ўзбекистон ва Малайзия музокаралари натижалари инвестициявий шерикликни кенгайтиришга, инновациялар, саноат, “яшил” энергетика, нефть-кимё, электр техникаси ва электроника, фармацевтика ва бошқа соҳаларда етакчи компаниялар кооперацияси йўналишларида кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилишини алоҳида эътироф этдилар.
Show more ...
458
9
🔴 O’zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши режалаштирилган. Хусусан, ➖«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни иккиламчи ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда; ➖«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги; ➖«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги; ➖«Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Show more ...
462
9
Кенг қамровли ҳамкорлик даражасига эришиш йўлида 👉 Умуман олганда, Ўзбекистон ва Малайзия музокаралари натижалари инвестициявий шерикликни кенгайтиришга, инновациялар, саноат, “яшил” энергетика, нефть-кимё, электр техникаси ва электроника, фармацевтика ва бошқа соҳаларда етакчи компаниялар кооперацияси йўналишларида кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз. Малайзия Бош вазирининг мазкур тарихий ташрифи икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очиши ва уларнинг ривожланишига кучли суръат бағишлайди. — Стремление достичь уровня всеобъемлющего партнерства 👉 В целом считаем, что итоги узбекско-малайзийских переговоров послужат углублении многопланового сотрудничества в сферах инвестиционного партнерства, кооперации ведущих компаний в сферах инноваций, промышленности, зеленой энергетики, нефтехимии, электротехники и электроники, фармацевтики и других. Прошедший исторический визит Премьер-министра Малайзии открывает новую страницу в истории двусторонних отношений и придаст мощный импульс их развитию.
Show more ...
533
7
Энг фаоллари сараланяпти 👉
502
5
Ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар

tayyyorga_2.mp4

732
11
100 нафар хотин-қизни ишли қилган тадбиркор аёл танловнинг маҳалла босқичи ғолиби бўлди 👉
504
3
"Ишбилармон аёл-2024" кўрик-танлови ўзаро тажриба алмашиш имконини берди, - Гулчеҳра Нарзиева. Танловнинг маҳаллалар кесимидаги саралаш босқичи Гулистон туманида ҳам уюшқоқлик билан ташкил қилиняпти.

Narziyeva Gulchehra_1.mp4

496
6
Шаҳрисабз туманидаги 21 та маҳалласининг ишбилармон аёллари ўзаро беллашдилар 👉
393
2
Маданият — халқимиз, жамиятимиз қиёфаси 👉 Ботир Зокиров жуда қисқа умр кўрди, лекин шу йиллар давомида ўзидан ранг-баранг ва бой ижодий мерос қолдирган. Унинг сеҳрли овози юртимиздаги ҳар бир хонадонга кириб бориб, халқимиз қалбидан, санъатимизнинг олтин фондидан жой олгани ҳам рост.
506
2
Чопонликда тенги йўқ хотин-қизлар баҳслашдилар 👉 Дастлабки, саралаш босқичида маҳаллаларда ўзини-ўзи банд қилган, билим ва кўникмаларини ўнлаб шогирдларига ўргатиб, кўмак бераётган янгидан-янги ишбилармон аёллар кашф қилинмоқда. Буни Зомин туманидаги мавжуд 39 маҳаллада бўлиб ўтаётган кўрик-танловнинг саралаш босқичи мисолида ҳам кўрса бўлади.
554
6
Ипакчилик соҳасида бозор механизмлари жорий этилиши пиллачилик истиқболи учун хизмат қилади 👉
473
4
"Келгусида ўз маҳсулотларимни четга экспорт қилиш ниятим бор" - Дилрабо Эминжанова. "Ишбилармон аёл-2024" кўрик-танловнинг маҳаллалар кесимидаги саралаш босқичи Гулистон туманида ҳам уюшқоқлик билан ташкил қилиняпти.

Eminjanova Dilrabo.mp4

477
5
Уйда ўтирган ҳолда даромадли бўлишни истайсизми? 👉
489
4
“Мақсадимиз - камбағалликни йўқотиш”, — Дилшода Юсупова. "Ишбилармон аёл-2024" кўрик-танловнинг маҳаллалар кесимидаги саралаш босқичи мамлакатимиз бўйлаб қизғин паллага кирди. Мазкур танловнинг маҳалла босқичлари Гулистон туманида ҳам уюшқоқлик билан ташкил қилиняпти.

1.mp4

493
10
Самарқанд шаҳри Қорасув массивидаги 1680 ўринли мактабнинг қурилиш ишлари нега тўхтаб қолган? 👉
515
2
Гулистонлик ишбилармон хотин-қизлар биринчилик учун баҳслашдилар 👉
520
3
Пилла харид нархи 25 фоизга оширилди 👉 Халқ депутатлари Яккабоғ туман кенгаши депутати Наргиза Саломова тумандаги пиллакорлар ҳузурида бўлиб, ипак қурти боқиш жараёни билан яқиндан танишди. Президентимиз фармони билан пиллакорларга берилган имтиёзлар хусусида тўхталиб ўтди.
523
4
Жиззахлик мутасаддининг ҳисоботи танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди 👉
617
6
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio