Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

audience statistics O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг  https://taplink.cc/uzlidep  
11 968-514
~6 866
~11
65.89%
Telegram general rating
Globally
55 510place
of 78 777
of 0
In category
2 285place
of 2 793

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Қўшимча ўқувчи ўринлари — таълим сифатининг кафолати 😎 Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “2030 йилгача қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрнини яратган ҳолда таълим сифатини тубдан яхшилаш” таклифи Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида жуда муҳим роль ўйнайди. Бу таклиф бир неча муҳим омиллар билан боғлиқ: биринчидан, Ўзбекистонда аҳолининг доимий ўсиши кузатилмоқда. Бу эса мактаб ёшидаги болалар сонини ҳам оширмоқда. Шу боис, қўшимча ўқувчи ўринларини яратиш таълим инфратузилмасидаги талаб ва таклиф мувозанатини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга; иккинчидан, болалар сони ошгани сари таълим сифатини сақлаб қолиш ва уни янада яхшилаш зарурияти пайдо бўлмоқда; учинчидан, мамлакат тараққиёти сифатли таълим-тарбияга боғлиқ. Ёш авлоднинг билимли, малакали бўлиши Ўзбекистон учун муҳим ҳисобланади; тўртинчидан, қўшимча ўқувчи ўринларини яратиш ва таълим сифатини яхшилаш кам таъминланган оилалар ва чекка ҳудудлардаги болалар учун ҳам сифатли таълимга кенгроқ имконият яратади; бешинчидан, янги мактаблар қуриш ва мавжуд мактабларни кенгайтириш орқали мамлакатнинг барча ҳудудларида таълим инфратузилмаси яхшиланади. 😎 Партиямиз илгари сураётган ушбу таклиф мамлакатдаги таълим тизимининг рақамли трансформациясига ҳам ёрдам беради. Чунки янги мактаблар замонавий технологиялар билан жиҳозланиши ва педагогик жараёнда инновациялар жорий қилиниши керак бўлади. Шу сабабли, партиямизнинг ушбу таклифи ижтимоий ва иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга йўналтирилган стратегик муҳим ташаббус ҳисобланади. 🗣️ 🖥
Show more ...
402
17
#Partiyalar_minbari ❗️ Қонун ижодкорлиги соҳасида қандай ишлар амалга оширилди? • Мавлуда Ходжаева ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари 🖥

A 3.mp4

568
10
“XXI asr” газетасининг 38 сони билан танишинг: 🇺🇿🇩🇪 Ўзбекистон-Германия: ўзаро манфааатли шерикликнинг янги босқичи; ❇️ Остонадаги саммитда Марказий Осиё етакчилари ҳам қатнашди; 🗳 Сайлов-2024: O’zLiDePнинг сайловолди дастури тўлалигича чоп этилмоқда! ❓ 5 мақсад – 500 вазифада нималар қамраб олинади? ❓ Ўзбекистон тадбиркорлар мамлакатига айланади...ми?! ❗️ Хусусий мулк дахлсизлиги кафолатланиши шарт!Солиқ ислоҳотлари халқчил бўлмоғи лозим; ❓ “Ҳар бир оила ўз уйига эга бўлсин” шиори амалга ошадими? ❗️ Маҳаллий кенгашлар ҳокимларга бўйсунмайди! ❇️ Актёрларнинг аристократи, ёлғизларнинг ёлғизи. 🖥
Show more ...

XXI asr 38 (1088)-сон.pdf

639
6
ЎзЛиДеП тадбиркорлар учун майдон яратиб бера оляптими? ⁉️ Бу ҳақида “Партиялар минбари” кўрсатувида ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шахноза Холмахаматова партия томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот бериб ўтди. 😎 Жумладан “ЎзЛиДеП пресс-клуби”, “Тадбиркорлар ва депутатлар мулоқот форуми” ташкил этилди. Учрашувларда 190 мингга яқин муаммолар кўтарилган бўлса, 76% муаммоларга депутатлар томонидан ечим топилди. 🖥

A 2.mp4

911
13
#5maqsad_500vazifa 😎 Одамларга ваъда эмас, натижа керак. Улар эртага эмас, бугун яхши яшашни истайди. 😎 ЎзЛиДеП ана шу ғояни амалий майдонга кўчира олган энг йирик сиёсий кучдир. 🖥

Ro`lik.mp4

974
14
🔔Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этувчи сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайлов кампанияси давридаги сайловолди ташвиқоти 2024 йил 22 сентябрдан бошланиши белгиланди 🗣Марказий сайлов комиссиясининг бугунги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этувчи сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайлов кампанияси давридаги сайловолди ташвиқоти тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. 📂Қарор билан Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўйича депутатликка номзодларнинг ва сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти 2024 йил 22 сентябрдан бошланиши белгиланди. 💬 Сайловолди ташвиқоти даврида сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишлари сиёсий партияларга сайловда иштирок этиши учун ижозат берилган навбатини инобатга олиб, қуйидаги тартибда амалга оширилади: ✅биринчи — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси; ✅иккинчи — Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси; ✅учинчи — Ўзбекистон Экологик партияси; ✅тўртинчи — Ўзбекистон Халқ демократик партияси; ✅бешинчи — Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси. 🖥
Show more ...
881
24
Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган жиноят турларини камайтириш, мазкур соҳани либераллаштириш ✅ Мамлакатимизда бизнесни ривожлантириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш кўп жиҳатдан соҳадаги қонунчиликни либераллаштиришга боғлиқ. Соҳанинг либераллаштирилиши янги тадбиркорлик субьектларининг вужудга келишига ҳамда кўплаб иш ўринларини ташкил этишга замин яратади. 😎 Шу нуқтаи назардан, ЎзЛиДеП томонидан илгари сурилаётган тадбиркорлик билан боғлиқ жиноят турларини камайтириш ва соҳани либераллаштириш ташаббуси долзарб аҳамиятга эга.   📣 Муайян шахсларга қўлланиладиган ҳар қандай таъсир чораси содир этилган қилмишга мос бўлмоғи лозим. Шундагина жазо қўлланилишидан кўзланган мақсадга эришиш ва қонинчиликка қатъий риоя қилиш интизоми шаклланишига эришиш мумкин. Айнан шу жиҳатдан партиянинг мазкур ташаббуси жуда долзарб аҳамиятга эга. ❗️ Тадбиркорлик соҳасида жиноят турларини камайтириш ва уни либераллаштириш Ўзбекистонда бизнес муҳитини яхшилаш ва сармоядорлар учун кўпроқ имкониятларни тақдим этишга замин яратади. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш уни жиноийлаштиришдан халос этиш ва ҳуқуқий хавф-хатарларни камайтириш, ишончли бизнес муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. 😎 Партиямиз илгари сурган мазкур ташаббус амалга ошиши иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва янги иш ўринларини яратиш баробарида аҳолининг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга хизмат қилади. 🗣️ 🖥
Show more ...
689
18
Партиялараро ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Тарғибот бўлими бошлиғининг ўринбосари Ван Ган бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказдик. Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар тобора кенгаймоқда. Бу мамлакатларимиз раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин ўртасидаги ишончли мулоқот самарасидир. Жорий йилнинг  январь ойида қабул қилинган ва  муносабатларимизни  ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик даражасига олиб чиққан тарихий ҳужжатни алоҳида таъкидлаш ўринли. Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баравар  ошди.  Ўтган йили бу кўрсатгич ўн тўрт миллиард  долларга етди.  Хитой капитали иштирокидаги корхоналар  сони  уч баравар ошди. Конструктив ва дўстона руҳда ўтган учрашувда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, уни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ЎзЛиДеП ва ХКП ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш, маданият, туризм, таълим, журналистика соҳаларида мунтазам тажриба алмашиш, Хитой ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган кўргазмаларда ўзаро ташрифларни амалга ошириш бўйича фикрлар алмашилиб, устувор вазифалар белгилаб олинди. Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда парламентлараро ҳамкорлик алоқалари янада ривожланиб боряпти, қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш йўлга қўилмоқда. Буни биргина партиямиз мисолида ҳам алоҳида эътироф этиш мумкин. Ҳозирда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан Хитой Коммунистик партияси ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ўзаро тажриба алмашиш, партиялар ўртасида барча йўналишдаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш кўзда тутилган.
Show more ...

Sequence 01_1.mp4

544
6
#ijtimoiy_soʻrovnoma 📣 Юртдошларимиз партиялар фаолияти билан қанчалик таниш? Улар кўпроқ қайси партияни қўллаб-қувватлайди? 🖥

So`rovnoma.mp4

786
14
#Partiyalar_minbari - Яқин-яқингача ҳайдовчилик билан шуғулланиш жуда қийин аҳволда эди. Бундай ҳолатларни бартараф этиш мақсадида қонун билан ечим топилди. • Шуҳрат Шарафутдинов ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси 🖥

A1.mp4

826
12
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичга чиқади 🇺🇿🇨🇳 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитовнинг Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Тарғибот бўлими бошлиғининг ўринбосари Ван Ган бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди. 📌 Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида икки томонлама алоқаларнинг барча йўналишида ўзаро муносабатлар фаоллашиб, кўп томонлама мулоқотлар мустаҳкамланиб бормоқда. ➡️ Конструктив ва дўстона руҳда ўтган учрашувда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, уни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ЎзЛиДеП ва ХКП ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш, маданият, туризм, таълим, журналистика соҳаларида мунтазам тажриба алмашиш, Хитой ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган кўргазмаларда ўзаро ташрифларни амалга ошириш бўйича фикрлар алмашилиб, устувор вазифалар белгилаб олинди. 🗣️ 🖥
Show more ...
789
8
😎 В информационной программе «Ахборот 24» телеканала «O'zbekiston24» был показан видеоролик о деятельности штаба, организованного УзЛиДеП. 🔴 Подробнее в репортаже 🖥

T 2.mp4

692
3
#OAVda_biz 😎 O'zbekiston24 телеканалининг "Ахборот 24" информацион дастурида ЎзЛиДеП томонидан ташкил этилган штаб фаолияти ҳақида лавҳа эфирга узатилди. 🔴 Батафсил репортажда 🖥

T 1.mp4

911
20
Термизлик ишбилармон аёллар сараланди 😎 Ишбилармон аёлларни бир мақсад йўлида бирлаштириб, уларнинг сафини кенгайишига хизмат қилаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Термиз шаҳри босқичи кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Унда шаҳар ҳудудидаги маҳаллалардан келган тадбиркор, ҳунарманд аёллар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни намойиш қилишди. — Кўп йиллардан бери дизайнерлик билан шуғулланаман, — дейди Зуҳра Жўраева. — Ҳозирда ўзимнинг кичкина тикув цехим бор. Асосан, машҳур санъаткорлар, шоуменлар учун турли дизайндаги либосларнинг эскизини яратиб, тикаман. ✅ Танловда ҳар бир иштирокчининг имкониятлари, яратган иш ўринлари, ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг сифатига алоҳида эътибор қаратилди. Натижаларга кўра, 1-ўринни "Боғишамол" маҳалласидан Наргиза Хўжамқулова эгаллади. У айни пайтда тадбиркорликнинг янги йўналиши аутсорсинг усулида ҳудуддаги ташкилот ва муассасаларга тайёр иссиқ овқат етказиб бериш билан шуғулланмоқда. 📣 2-ўринни текстил маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркор Ойгул Азизова, 3-ўринни тикувчи-дизайнер Зухра Мейлиқуловалар эгаллади. 🟣 Ғолиб ва совриндорлар партия томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 🖥
Show more ...
744
10
Олий таълим муассасасида сайловолди дастури тарғиб қилинди 😎 ЎзЛиДеП Андижон вилояти Кенгаши Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан Андижон Давлат педагогика институтида  “Ваъда эмас, натижа. Эртага эмас, бугун” шиори  остида талаба-ёшлар билан тарғибот тадбири ўтказилди. ✔️ Тадбирда ЎзЛиДеП Андижон вилояти Кенгаши бўлим мудирлари, олийгоҳнинг профессор-ўқитувчилари, “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари ва талаба-ёшлар иштирок этдилар. 🗳 Мазкур тадбирда жорий йилнинг 27 октябрида бўлиб ўтадиган сайловларда 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган мутлақо янги стратегия билан қатнашаётган ЎзЛиДеПнинг кейинги 5 йилликдаги мақсад вазифалари, халқчил ғоялари ҳақида сўз юритилди. 😎 Партия ўз Сайловолди дастурида келажагимиз эгалари бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ҳам аниқ мақсадларни кўзлагани таъкидланди. 📖 Тарғибот тадбири якунида олийгоҳдаги кўнгилли ёшларга партиянинг сайловда иштирокига доир тарғибот варақалари улашилди. 🖥
Show more ...
241
5
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра, Умумий қурилиш ишларини бажариш фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда камида 3 нафар ходимни ёллаган якка тартибдаги тадбиркорга меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар сотиб олишга субсидия ажратилиши ❕Бунда, субсидия миқдори битта ходим учун БҲМнинг 15 бараваридан (5 млн 100 минг сўмдан) ошмаслиги лозим. ☑️ Шунингдек, ЯТТларга умумий қурилиш ишларини бажариш учун 5 нафаргача ходим ёллашга рухсат этилган. 🖥
1 540
5
ЎзЛиДеП мулк дахлсизлиги тўлақонли таъминланиши тарафдори 🗣 Ҳар бир фуқаро мол-мулкка эга бўлиш ва ўзининг мулк ҳуқуқини ҳар қандай бузилишлардан ҳимоя қилишга ҳақли. Фуқаролар мулкига нисбатан турли тажовузларнинг олдини олиш ва мулк дахлсизлигини таъминлаш уларнинг эркин ҳамда фаровон ҳаёт кечиришига замин яратади. 📌 Хусусий мулк дахлсизлиги, мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси қилинишига ЎзЛиДеПнинг доимий эътиборида. Партиямизнинг Сайловолди дастуридаги хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, мулкка зарар етказиш учун жиноий жавобгарликни кучайтириш ғояси янгиланган Конституциянинг 65-моддасига асосан хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга имкон беради. Таъкидлаш жоиз, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, мулкка зарар етказиш учун жиноий жавобгарликнинг амалдаги чоралари етарли эмас. Жиноят кодексининг 173-моддасига кўра, мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш учун жавобгарлик белгиланган – ушбу қилмишга нисбатан оғирлаштирувчи ҳолатларда энг оғир жазо – 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. Мансабдор шахслар томонидан хусусий мулк ҳуқуқини бузиш жинояти (1921-модда) учун энг оғир жазо эса 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. Солиштириш учун фирибгарлик ва ўғирлик каби жиноятлар учун 10 йилгача, товламачилик ва талончилик учун 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган. ✔️ Хусусий мулк дахлсизлигини бузишнинг ижтимоий хавфи юқори бўлганлиги учун ушбу жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш лозим. 😎 Партиямиз хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш учун жиноий-ҳуқуқий чораларни кучайтириш ва жавобгарликнинг муқаррарлигига риоя этиш лозимлиги тарафдоридир. 🗣️ 🖥
Show more ...
127 437
93
Партиялар минбари - ЎзЛиДеП 😎 Ўзбекистон телеканалида партиямиз фаолиятига оид махсус кўрсатув эфирга узатилди. ✔️ Унда иштирок этган экспертлар партиямизнинг мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишга таъсири, сиёсий ислоҳотлар ва партия олдидаги келгуси режалари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтдилар. ➡️ Батафсил кўрсатувни тўлиқ томоша қилинг. 🖥

sayyyo.mp4

1 303
44
Депутатликка номзодлар учун ўқув-семинар ташкил этилди 😎 ЎзЛиДеП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига депутатликка номзодлар учун ўқув-семинар ташкил этилди. ✔️ Тадбирда дастлаб, “Ўзбекистон – 2030” Стратегиясида белгиланган мақсадлар муҳим аҳамият касб этаётгани, стратегияда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда ҳар бир фуқаронинг ўрни устувор аҳамият касб этиши қайд этилди. Шунингдек, Сайлов кодексининг ўзига хос жиҳатлари, номзодларни рўйхатга олиш, сайловолди ташвиқотни олиб бориш тартиби, шакллари, усуллари тўғрисида маълумотлар берилди. ➡️ Бундан ташқари сайлов жараёнида кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг сайлов кампаниясининг очиқ, ошкора ўтишини таъминлашдаги иштироки тўғрисида сўз юритилди. ⁉️ Тадбир сўнггида номзодлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар олишди. 🖥
Show more ...
882
12
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio