Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

audience statistics Axborotuz

Интернетнинг ўзбек ахборотидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа:  @axborotuzbbot  
9 985-76
~3 302
~14
21.26%
Telegram general rating
Globally
44 874place
of 78 777
238place
of 430
In category
2 576place
of 3 169

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Hourly Audience Growth
Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Ва ниҳоят ўша кунлар келди. Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади – Президент Фармони Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан: ⁃ интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади; ⁃ лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади. Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин. 2025 йил 1 январдан 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади: ⁃ лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади; ⁃ жисмоний шахсларнинг Агентлик томонидан берилган лицензиялар асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари даромад солиғи тўлашдан озод этилади. Лотерея ва интернет тармоғида ўйинлар, букмекерлик фаолияти ташкилотчиларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини мониторинг ва назорат қилиш функциялари Агентлик ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади. @axborotuz
Show more ...
12 621
84
Жорий йилнинг 27-28 апрел кунлари Тошкент шаҳар Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан "Китобсевар миллати шиори" остидаги IV Республика "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида пойтахтимиздаги "Дреам парк" истироҳат боғида китоб савдо ярмаркаси ташкил этилмоқда. Унда соҳа мутахассислари, атоқли шоир ва адиблар, ноширлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этмоқда. Ярмарка доирасида 20 дан ортиқ нашриётлар томонидан сўнгги йилларда чоп этилган ўзбек ва жаҳон адабиётининг ўзбек тилига ўгирилган турли жанр ва мавзулардаги энг сара намуналари ҳамёнбоп нархларда тақдим этилмоқда. Ушбу китоб байрамини ташкил этишдан мақсад ёшларнинг маънавий-марифий савиясини ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, китоблар билан яқин ва дўстона муносабат ўрнатишларига замин яратишдан иборат. @axborotuz
Show more ...
1 100
1
Ҳукумат 7 та йирик компаниядаги давлат улушларини халқаро бозорда сотишни режалаштирмоқда. Биринчи бўлиб, Самарқанд автомобиль заводининг 75,2% улуши 2024 йил 1 июлига қадар савдога чиқарилиши керак. Бундан ташқари, гигант компаниялар Навоий КМК АЖ Олмалиқ КМК АЖ Ўзбекгидроэнерго АЖ Ўзбектелеком АЖ акцияларининг 5 фоизгача қисми бирламчи (IPO) ёки иккиламчи (SPO) оммавий таклиф воситалари орқали халқаро фонд бозорларига чиқарилади. @axborotuz
1 361
6
2024-йилнинг 2 ойида 850 минг ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга чиққан Статистика агентлиги январ—феврал ойларида сафарга чиққан ўзбекистонликларнинг ёш бўйича тақсимотини келтирди: 0-18 ёш — 110,4 минг нафар; 19-30 ёш — 148,8 минг нафар; 31-55 ёш — 425 минг нафар; 56 ёш ва ундан катталар — 165,8 минг нафар. @axborotuz
2 099
3
Интернетда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев қидирувда бўлган Шерали ва Абдували Абдуллаевлар билан гаплашиб тургани ҳақидаги видеоёзув чиқарилган. @axborotuz

0.MP4

1 607
34
Ботир Қодиров баёноти. @axborotuz

1.mp4

1 879
21
✉️🔈Poytaxtimiz yoshlari — bitiruvchi va talabalari, shuningdek, ommaviy axborot vositalarining vakillari diqqatiga! Toshkent shahar hokimligi, Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi tashabbusi bilan tashkil etiladigan “Bitiruvchi va talaba yoshlar-2024” loyihasiga start berilishi munosabati bilan matbuot anjumani bo’lib o’tadi. Anjuman davomida tadbirning maqsadi, imkoniyatlari hamda uch oy davomida poytaxtimiz yoshlari uchun tashkil etiladigan loyihalar va faolliklar haqida ma’lumot beriladi. Anjumanda Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vaziri Qo’ng’irotboy Sharipov, shahar hokimi Shavkat Umurzakov va boshqa mutasaddilar ishtirok etadi. Barchangizni kutamiz! Manzil: Toshkent shahar hokimligi binosi, 305-xona Sana: 26-aprel, soat 11:00 da @axborotuz
Show more ...
1 680
1
ДХХ: Солиқ ва мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳамда адвокатнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди Сирдарё вилояти Солиқ бошқармасининг солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бўлими бош инспектори Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи 3 та масъулияти чекланган жамиятнинг солиқ қарзларини, ушбу МЧЖларни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш йўли билан бартараф қилиб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани солиқ инспекцияси катта инспектори боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 2023 ва 2024 йиллар учун ер солиғидан аниқланган 11 млн. 200 минг сўм миқдоридаги қарздорлигини бартараф қилиб бериш эвазига 7 млн. сўм, шунингдек, ушбу фермер хўжалик раҳбарининг танишига тегишли нотурар жойнинг мол-мулк ва ер солиқларидан бўлган 55 млн. 100 минг сўм қарздорлигини ҳам тўлиқ бартараф қилиб бериш эвазига 28 млн. сўм талаб қилади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан вилоят прокуратураси ҳамда ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у талаб қилинган жами 35 млн. сўм пул маблағини олган вақтида ушланди. Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги мева-сабзавот сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятга совутиш омбори қуриш ва унга зарур бўладиган агрегатлар сотиб олиш учун 2023 йилнинг январь ойида акциядорлик тижорат банкидан 170 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилади. Аммо, олинган кредитни тўлаш даврида 3 ойлик қарздорлик юзага келиб, уни ундириш мақсадида банк томонидан Мажбурий ижро бюросининг Учқўрғон туман бўлимига мурожаат қилинади. Шундан сўнг, масъулияти чекланган жамият томонидан кредит қарздорлиги тўлансада, бюронинг 2 нафар давлат ижрочиси МЧЖ раҳбарини алдаб, гўёки туман прокуратураси томонидан кредит маблағи мақсадсиз сарфланганлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилганлигини айтиб, уни жавобгарликка тортилмаслигига ёрдам бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилишади. Аммо, МИБ Учқўрғон туман бўлимининг давлат ижрочилари сўралган пул маблағини олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди. Жиззах шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокати Жиноят Кодексининг 165- ва бошқа моддалари билан айбланиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ўз ҳимоясидаги судланувчига нисбатан, суд органларидаги мансабдор танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ушланди. Ҳозирда мазкур шахсларинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Show more ...
1 443
8

ДХХ - коррупция.mp4

1 245
1
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Телефонсиз мактаб" лойиҳасини  фаол қўллаб-қувватлагани учун Ангрен шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби директори Зебо Маҳкамовага 300 миллион сўм пул мукофотини топширди. @axborotuz

16.mp4

1 664
9
Азиз ҳамюртлар! 📚Сизларни 27-28 апрель кунлари Китобсевар миллат шиори остидаги IV Республика «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида пойтахтимиздаги “Dream park” истироҳат боғида китоб савдо ярмаркасига таклиф қиламиз. @axborotuz

file

1 391
3
Эҳтиёжманд аҳолига энергетик тўловлар учун компенсация бериш тартиби белгиланди Энерготарифлар ўзгаришининг айрим тоифадаги аҳоли вакилларига таъсирини юмшатиш учун кўриладиган чора-тадбирлар тасдиқланди. Унга кўра, эҳтиёжманд аҳоли учун янги тарифлар жорий қилинганидан кейин юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш мақсадида компенсация жорий қилинмоқда. Ушбу имтиёз «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган ёки «маҳалла еттилиги» томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги оилаларга берилади. Фуқаролар «Инсон» Ижтимоий марказлари ёки маҳаллалардаги ижтимоий ходимларга компенсация олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаатлар иситиш мавсуми (ноябрь-февраль) давомида, ҳар ойнинг 15-санасига қадар қабул қилинади. @axborotuz
Show more ...
1 615
8
Тадбиркорларни ким ҳимоя қилади? Ғоялар амалга ошиб, иштиёқ ҳаракатлантирувчи кучга айланган динамик дунёда тадбиркорлар алоҳида ўрин тутади. Улар тараққиёт, иш ўринлари яратувчи, иқтисодиётни олға силжитувчи ва одамлар турмушини яхши томонга ўзгартирувчи меъморлардир. Лекин ҳар қандай ижодкор сингари ишбилармон ҳам ўз мақсадига эришиш йўлида қийинчиликларга дуч келиши муқаррар. Кутилмаган тўсиқлар, бюрократик аралашувлар, инсофсиз рақобатчилар – буларнинг ҳаммаси чинакам тадбиркорнинг йўлига ғов бўлиб, ривожланишини секинлаштириши табиий. Хўш, тадбиркорлар қандай ҳуқуқларга эга? Уларнинг бу ҳуқуқлари бузилганда қаерга мурожаат қилиш керак? Ишбилармонларни қўллаб-қувватлашнинг қандай механизмлари мавжуд? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида тадбиркорлар орасида сўровнома . @axborotuz
Show more ...
1 612
2
“Учта тирранча чиқиб олиб буюк санъаткорни лойга булғамоқда” Маданият вазири Озодбек Назарбеков хонанда Ботир Қодиров ва Шерали Жўраевнинг ўғиллари ўртасидаги можарога муносабат билдирди. @axborotuz

2.mp4

1 698
26
Пойтахт ва Тошкент вилоятида қалбаки 71 200 АҚШ долларини муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди @axborotuz

2.mp4

2 567
6
Тошкентда 02 кодли авторақамлар қачон пайдо бўлиши мумкинлиги маълум қилинди ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати берган маълумотга кўра, ушбу муддатни тахмин қилиш учун жорий код - 01 билан бошланадиган рақамларнинг мумкин бўлган максимал комбинациялар сонини ҳисобга олиш керак. Агар қайта рўйхатдан ўтказишда ҳар йили давлат рақамларининг 5 фоизи олиб ташланса, 17 миллион автомобилга етиб бориши ва 02 код рақамларидан фойдаланишни бошлаш учун тахминан 68 йил керак бўлади. Бу дегани, тахминан 2092 йилларга бориб Тошкентда 02 кодли авторақамлар пайдо бўлиши мумкинлигини англатади. @axborotuz
Show more ...
1 712
4
Фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди Йўлларда фото ва видеорадар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатилади - қонун лойиҳаси. @axborotuz
1 900
14
Тожикистон ва Қирғизистондан Ўзбекистонга ўтказилган гиёҳвандлик моддалари тўхататиб қолинди @axborotuz

IMG_5456.MP4

1 926
5
⚠️ Фарзандингиз ижтимоий тармоқларда қандай контентга кўпроқ қизиқаётганини назорат қиласизми? Кўнгилсиз воқеаларни олдини олиш мақсадида болалар томоша қилаётган видеоматериаллар мазмун-моҳиятига эътиборли бўлинг! 📲 Уяли алоқа воситаларидан тўғри фойдаланишлари бўйича йўл-йўриқ ўргатинг! @axborotuz

file

3 094
22
Хоразмда 38 ёшли аёл пул учун бошқа бир аёлни бўғиб ўлдирди Воқеа 17 апрель куни Урганч шаҳри, Ҳамжиҳатлик маҳалласида содир бўлган. 38 ёшли фуқаро 49 ёшли дугонасини меҳмонга чақирган. Уйда улар ўртасида пул масаласида жанжал келиб чиққан. Натижада уй эгаси меҳмонни рўмол билан бўғиб ўлдирган. Гумонланувчи жасадни ўз уйи ҳовлисига кўмган. @axborotuz
1 804
14
1 майдан метан газ заправкаларидаги газ нархи ошмайди - Энергетика вазирлиги. @axborotuz

1.mp4

2 719
8
ДХХ Чегара қўшинларидаги хизмат итлари @axborotuz

1.mp4

2 545
16
Ўзбекистонда 2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улуши 25 фоизга етказилади Ўзбекистонда 2026 йилгача энергетика тизимида «яшил» энергия манбаларининг улушини 25 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. Бу орқали 3 миллиард кубометр табиий газни тежаш мақсад қилинган. Таққослаш учун, шунча миқдордаги табиий газ 1 миллион хонадоннинг бир йиллик эҳтиёжига тенг. Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбалари салмоғининг ўсиши туфайли иқтисод қилинган табиий газ ёрдамида 15 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш ва 60 фоиз аҳолини бир йил давомида электр билан таъминлаш мумкин. Шу мақсадда, умумий қуввати 6540 мегаваттга тенг бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳалари амалга оширилмоқда. Соҳага бозор механизмлари жорий қилиниши натижасида «яшил» энергетикани ривожлантириш учун қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш имкони яратилади. @axborotuz
Show more ...
2 602
3
Долларнинг расмий курси 12700 сўмдан ошди 23 апрелдан АҚШ долларнинг расмий курси 12 711 сўм (+21 сўм) этиб белгиланди. Йил бошидан бери курс қарийб 360 сўмга кўтарилди. @axborotuz
1 672
5
⚽️Футзал: Ўзбекистон Осиё кубоги чорак финалига чиқди Терма жамоа гуруҳда Австралия, Ироқ ва Саудия Арабистонини мағлуб этиб, биринчи ўринни эгаллади. @axborotuz
1 788
2
Актенге Кеунимжаева Олимпия ўйинларига йўлланма олган биринчи ўзбекистонлик курашчи қиз бўлди. Ҳамюртимиз Қирғизистонда ўтаётган Париж-2024 лицензион турнирида -50 кг вазн тоифасида финал босқичига етиб бориб, Олимпиада иштирокчилари қаторидан жой олди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Актенге Кеунимжаева Осиё ўйинларида совриндор бўлган биринчи ўзбекистонлик курашчи қизга айланганди. @axborotuz
1 806
3
Пойтахт кўчаларида 20 апрель куни Мудофаа вазирлиги қўшинлари тантанали пиёда юришларини намойиш қилди @axborotuz

IMG_5434.MP4

2 508
10
Marg‘ilonda ilk bor tashkil etilgan inklyuziv ijodiy festivalda Qarshi, Toshkent, Andijon, Nukus va Marg‘ilondagi "Zamin Creative" studiyalarining yangi ishtirokchilari va bitiruvchilari qatnashdi. Festival yoshlarga birgalikda ijodiy loyihalarni amalga oshirish uchun ajoyib imkoniyat bo‘ldi. Media yo‘nalishida ishtirokchilar dunyoga mashhur rishtonlik kulol Alisher Nazirov va Yodgorlik ipak matolari fabrikasi bilan hamkorlikda "Nigoh" ko‘rgazmasini tayyorladi. Yosh aktyorlar o‘zlarining sahna ko‘rinishlarida daraxtlar kesilishi va dengizlar qurishi kabi muhim ekologik mavzularni ko‘tardilar. Yosh dizaynerlar "birgalikda, bir butun bo‘lish" g‘oyasini asos qilib, milliy quroq usuli, ya’ni mayda parchalardan bir butun buyum yaratish an’anasi orqali insonning tabiatga mehribon munosabatini ochib berdilar. Ziroat Mirziyoyeva bolalarni festival muvaffaqiyatli yakunlangani bilan tabrikladi, ijodiga muvaffaqiyatlar, o‘z salohiyatini ro‘yobga chiqarish sari yo‘lda to‘liq erkinlik, shodlik va ilhom tiladi. @axborotuz
Show more ...
2 247
5
Тошкентдаги омборхоналардан бирида юзлаб UzAM машиналари тасвирга олинди Айтишларича, бу Технопарк яқинидаги омборлардан бирида олинган. Видеода ишлаб чиқарилиши тўхтатилгани айтилган янги Lacetti ва навбат декабргача чўзилган Cobalt автомобилларини кўриш мумкин. @axborotuz

2.MOV

2 256
22
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio