#Фойдали_маълумот
🚰
Тупроқнинг ҳолати асосида экинларни суғориш вақтини белгилаш
Дала шароитида суғориш муддатини белгилаш учун тупроқнинг суғоришдан олдинги намлигини қуйидаги халқ усулларидан фойдаланиб аниқлаш мумкин:
1-усул 💦
Ўсимлик ривожланишининг шоналаш босқичигача бўлган даврда тупроқ намунаси
10–20 см чуқурликдан олинади. Агар бу тупроқ қўл билан сиқилганда, зичлашиб қаттиқ ҳолга келса ва ерга отилганда парчаланмаса, тупроқдаги намлик етарли ҳисобланади.
Агар сиқимдаги тупроқ зичлашмаса ва ерга отилганда тез сочилиб кетса, даладаги экинни суғориш вақти келган бўлади.
2-усул 💦
Бу усул, одатда, ўсимлик ривожланишининг шоналашдан кейинги босқичларида (шоналаш, гуллаш-ҳосилга кириш, пишиш) қўлланилади. Бунда тупроқ намунаси
30–40 см чуқурликдан олинади ва кўкрак баландлигидан ерга ташланади.
Агар тупроқ сочилиб кетса, суғориш вақти келганлигини билдиради, агар сочилиб кетмаса, тупроқнинг намлиги етарли
саналади.
🌱
@uzagromart
Web-site|
Facebook|
Instagram|
YouTubeShow more ...