📍
Юрак учун фойдали ичимликлар
🔻
Сув
Агар у етарли бўлмаса, қон қуюқлаша бошлайди ва юрак тез ишлайди, бу унинг зўриқишига олиб келади.
🔻
Кўк чой
Унинг таркибидаги антиоксидантлар юрак учун жуда фойдали, улар юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфини олдини олади. Шунингдек, холестерин даражасини пасайтиради ва қон тиқинларининг шаклланишига тўсқинлик қилади. Кунига уч стакангача кўк чой ичиш фойдалидир.
🔻
Қизил вино
Қонда холестерин даражасини пасайтирадиган ва қон тиқинларини шаклланишига тўсқинлик қилувчи моддаларни ўз ичига олади, яхши холестерин даражасини ошириши мумкин.
🔻
Анор шарбати
Унинг таркибида полифеноллар, табиий фаол антиоксидантлар мавжуд. Анор шарбатини мунтазам ва вақти-вақти билан ичиш яхшидир.
🔻
Қаҳва
Бир нечта тадқиқотларга кўра, қаҳва ичиш юрак хуружи ва инсульт хавфини 20-40 фоизга камайтиради. Шифокорлар кунига 2 стакандан кўп бўлмаган табиий қаҳва ичишни тавсия қиладилар.
👨⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлингShow more ...