Ўзбекистон 10 йил ичида 33 та сув танқис давлатлар қаторига қўшилиши мумкин
Дунёда табиий ресурслардан фойдаланиш илмий-тадқиқот институти (WRI) тадқиқотларига кўра, қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш шу зайл давом этаверадиган бўлса, 2030 йилга бориб Ўзбекистон дунёдаги 33 та сув танқис давлатлар қаторига тушиб қолиши мумкин.
Албатта бундай жиддий ҳавотирлар ҳукуматимиз раҳбарияти томонидан жиддий тарзда кўриб чиқилмоқда ва муаммонинг хавфини максимал даражада пасайтириш учун ҳаракатлар бошланган. Улардан бири — бу
Сувчилар мактабидир.
Президент ташаббуси билан “Агробанк” АТБ, Сув хўжалиги вазирлиги, Ирригация инсититути томонидан мамлакатимизда илк бора
"Сувчилар мактаби" ташкил этилди.
Мактаб қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига сув танқислиги даврида ундан қандай қилиб унумли фойдаланиш, соҳадаги янги технологиялардан хабардор бўлиш ва ривожланган хорижий мамлакатлар амалиётига жорий этилаётган янги билим ва кўникмаларга эга бўлишлари учун ташкил этилди.
Лойиҳа доирасида 60 000 та фермер ва 4 000 дан ортиқ сув махсус хизмат ходимлари (мироблар) ни ўқитиш режалаштирилган.
Сувчилар мактабида:
•
https://t.me/suvchilar_maktabi_bot телеграм боти орқали;
•
http://suvchimaktabi.uz cайти орқали;
• 1319 рақамига қўнғироқ қилиш орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Telegram |
Instagram |
Facebook |реклама
Show more ...