Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

audience statistics Rost24 | Расмий канал

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24uz •youtube.com/ @rost24official  Tezkor —  @rost24_tezkor  Реклама: +998900472378 Мурожаат учун —  @rost24aloqa_bot  
Show more
60 085-112
~29 826
~6
50.37%
Telegram general rating
Globally
17 877place
of 78 777
657place
of 2 295
In category
819place
of 2 793

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Green Card натижалари эълон қилинди Кеча, 4 май санаси, Тошкент вақти билан соат 21:00 дан Green Card (Diversity Visa – 2025) натижалари эълон қилинди. Жавобларни сайти орқали аниқлаш мумкин. Бунинг учун анкета тўлдириш вақтида олинган тасдиқловчи рақамни киритишингиз керак. Маълумотларга кўра, ҳар йили 55 мингта Green Card визасини ютиш учун бутун дунё бўйлаб 20 миллиондан кўпроқ одам ариза топширади. | | | |
6 421
49
✅️ Мактабга йўқ бир тийинни тўйга минг сўмлаб берур, Чораси мушкул касалга мубталодир бизни халқ. ✍️ Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
11 080
105
Шафқатсиз монополистларимиз халқдан тортиб олаётган пуллардан халқнинг ўзига “садақа” қилди Автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш нархлари расман эълон қилинди. Жорий йил 31 март куни тўсатдан эълон қилинган хабарга кўра, 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш 68,4 бараварга оширилган эди. Бундай кескин нарх оширилиш жамоатчилик эътирозига сабаб бўлгач, орадан бир ой ўтиб, автотранспорт воситаларини фақат қайта рўйхатдан ўтказиш БҲМнинг 10 фоизи миқдорида қолдирилгани хушхабар сифатида эълон қилинмоқда. Янги эълон қилинган нархларга қараладиган бўлса, автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш БҲМнинг 6,84 бараварида кўрсатилган. Бу олдинги нархга нисбатан 68,4 баравар ҳисобланади. Янги хабар эса халққа олдин 68,4 баравар мажбурий ўлпон солиниб, кейин шундан 10 фоизи халқнинг ўзига садақа сифатида қайтарилишини англатмоқда. | | | |
Show more ...
12 054
99
✅️ Ҳар сабрнинг охири зафар, ҳар аччиқнинг кетидан шакар. ✍️ Жалолиддин Румий 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
12 793
171
Ўзбекистон кетма-кет иккинчи марта қитъада иккинчи ўринни эгаллади Осиё кубоги U23 финалида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни Осиёнинг вице-чемпиони сифатида якунлади. | | | |
11 741
16
Саудия Арабистони юз минг нафар фарғоналикни иш билан таъминламоқчи Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров бошчилигидаги делегация Кувайт ва Саудия Арабистонига ташрифи давомида тадбиркорлар билан учрашган. Йирик бизнеслар эгаси Аҳмад Алхутами билан музокараларда тил ва турли касбларга ўқитиш марказлари ташкил этиш ҳамда 100 минг нафаргача фарғоналикни Саудия Арабистонида доимий иш билан таъминлаш масаласи муҳокама қилингани . | | | |
12 810
69
Бугун 3 май – Халқаро матбуот эркинлиги куни Халқаро матбуот эркинлиги куни билан барча Оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклайди. Ўзбекистон журналистларига Ватан равнақи учун қилаётган хизматларида куч-ғайрат, матонат ва сабр тилаймиз. Ҳақиқий журналистлар аслида шишадан тайёрланган “Олтин қалам”га эмас, халқ эътирофига муносиб. Эслатма: юқоридаги суратлар сунъий интеллект томонидан чизилган. Сунъий интеллект журналистикани шундай тасаввур қилар экан. | | | |
Show more ...
12 965
59
✅️ Сўз эркинлиги ҳам ризқлар жумласидандир. ✍️Закий Муборак 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
12 601
46
Хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар солиқлардан уч йилга озод этилади Ушбу имтиёз Халқаро анжуманлар саройида ўтказилаётган учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида Ўзбекистон Президенти томонидан айтилди. Шунингдек, тадбиркорлар барқарорлиги рейтинги жорий этилди. Юқори рейтингга эга тадбиркорлик субъектлари учун солиқ текширувлари ўтказилмайди. | | | |
12 003
23
«Олтин қалам» мукофотининг тақдирлаш маросими 14 май кунига қолдирилди – Журналистлар уюшмаси Ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунида ўтказиладиган «Олтин қалам» мукофотининг тақдирлаш маросими бу йил бошқа санага кўчирилди. Бунга сабаб 2-3 май кунлари Тошкентда йирик тадбир III-Халқаро инвестиция форумининг Халқаро Анжуманлар саройида ўтказилиши экан. Маълумки, 2-3 май кунлари Тошкентда йирик тадбир III Халқаро инвестиция форуми ўтказиляпти. Журналистларимиз ушбу тадбирларда фаол иштирок этади. Биз буни ҳисобга олган ҳолда XVIII "Олтин қалам" миллий мукофоти тақдирлаш маросимига журналистларни кенг жалб қилиш мақсадида 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб ўтказиб келинаётган тантанали тадбирни 14 май куни Халқаро анжуманлар саройида ўтказишни режалаштирмоқдамиз, дея маълум қилди Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов. | | | |
Show more ...

Sequence 01.mp4

11 440
18
Энг кам пенсия миқдори минимал харажатлар миқдорига мос равишда оширилди Президент фармони билан 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари  648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори ушбу суммага тўғирлаб оширилди: ⁃ иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм; ⁃ боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди. | | | |
Show more ...
12 568
31
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди Таниқли актёр ва режиссёр узоқ давом этган хасталикдан сўнг оламдан ўтди.  Машраб Кимсанов «Водиллик келин», «Оловли йўллар», «Отамдан қолган далалар», «Масхарабоз», «Умид», «Зебузар», «Ҳаёт мамот», «Ҳақиқий эркаклар ови», «Сеҳрли қалпоқча», «Онагинам орзуси» каби кўплаб фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Шунингдек, ижодкор «Тоғлик куёв» фильмининг постановкачи режиссёри ҳисобланади. | | | |
Show more ...
11 965
26
✅️ Эртанги кун билан мақтанма, чунки у нималарни тақдим этишини билмайсан. ✍️Ҳазрат Сулаймон 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
14 082
100
Қашқадарё далаларига чигирткалар ҳужум қилмоқда Rost24`га йўлланган видеодаги чигиртка босган ҳудуд Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги “Оқдаҳана" қишлоғи эканлиги айтилмоқда. Маълумотларга кўра, фермерлар ва қишлоқ одамлари ўз ҳисобидан дориларни сотиб олиб, чигирткалар ҳужумига қарши ўзлари курашаётган экан. | | | |

ANONS 242.mp4

15 153
131
Прокурорлар жиноятчиларга суд учун ҳам кафолат бермоқда Пора билан қўлга олинган прокурорга ҳар доимгидай 168 (фирибгарлик) тайёр. Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб бериш учун 2 минг долларни олган вақтида . Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28, 211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда қўлга олингани айтилмоқда. | | | |
Show more ...
13 342
28
Фильм ўғриларига чора кўриш керак — ўғринча тарқатилаётган фильмга депутат муносабат билдирди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойдин Абдуллаева ўзининг фейсбук саҳифасида қирғиз кино санъати ижодкорларининг меҳнатини қадрсизлантираётганларга нисбатан қатъий чора кўришни . “Жаннат оналар оёғи остида” номли бадиий фильмни кинотеатрдан ўғринча тасвирга олиб, уни ижтимоий тармоқларда тарқатган шахслар аввало ўзининг, ундан кейин мамлакатимизнинг шаънига доғ туширадиган хатти-ҳаракатларни амалга ошираётганини тушуниб етиши керак", — деди О.Абдуллаева. Депутат санъат ва маданиятимизни ривожлантириш учун аввало интеллектуал мулк ҳуқуқи ҳимоясини кучайтириш лозимлигини таъкидлаган. "Ўзганинг асарини ўғринча кўчириб тасвирга олган ва тарқатганларга нисбатан жазо қўллаш тўғрисидаги ҳуқуқий меъёрни қонун билан мустаҳкамлаш вақти келди" — дея қўшимча қилган Олий Мажлис депутати. | | | |
Show more ...
12 962
60
Кадастр агентлигида пора бериш жиноятини содир этган 127 нафар шахснинг 33 нафари муқаддам шу каби жиноятларни содир этган – Антикоррупция Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ўрганишлари натижасига кўра, Кадастр агентлигидаги коррупциявий жиноятларнинг аксарияти хизмат мавқеидан фойдаланиб фирибгарлик қилиш, мансаб сохтакорлиги ва ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш йўналишларида содир этилмоқда экан. Кадастр агентлигида фирибгарлик йўли билан пора беришга далолат қилиш ва пора бериш жиноятини содир этган 127 нафар шахснинг 33 нафари муқаддам шу каби жиноятларни содир этганлиги учун судланган. “Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) бўлимларида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда коррупциявий жиноятлар 29 фоизни ташкил қилади”, – дейилади Антикоррупция агентлигининг . Маълумотларга кўра, ўрганиш натижалари бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдимнома юборилгани айтилмоқда. | | | |
Show more ...
12 608
57
✅️ Виждонли киши хавфдан яшаса, хиёнат қилувчи киши беҳаловат яшайди. ✍️Маҳмуд аз Замахшарий 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
14 756
84
Ҳукумат томонидан "боғча"лардаги болалар таъминоти учун тўловлар миқдори тасдиқланди “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори (246-сон, 29.04.2024 й.) қабул . Қарорга кўра, 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди. | | | |
Show more ...
18 630
255
Ўзбекистонда камбағаллик чегараси кўтарилди Бунга ёқилғи-энергетика нархларининг ошиши таъсир қилган. 1 майдан ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошгани боис Статистика агентлиги томонидан аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ва камбағаллик чегараси қайта . Агентликнинг 2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил этди. (2024 йил январда эълон қилинган қиймат 621 минг сўмни ташкил этган). | | | |
Show more ...
13 701
36
“Росатом” ва “Ўзатом” Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома тайёрламоқда – Россия ОАВ Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари – Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Россия Ўзбекистонга кам қувватли атом электр станциялари лойиҳаларини таклиф қилишга тайёрлигини . Унинг сўзларига кўра, Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги жой атом электр станциясини қуришга яроқли деб тасдиқланган. “Страна Росатом” сайтининг маълум қилишича, айни пайтда буюртмачи ва халқаро экспертлар билан биргаликда АЭСни Ўзбекистон энергетика тизимига интеграциялашнинг техник масалалари ўрганилаётган экан. Россия ОАВнинг маълумотига кўра, 2033 йилда ишга туширилиши мўлжалланган АЭС ВВЭР-1200 реакторларига эга иккита III+ авлод блокидан иборат бўлиб, лойиҳанинг тахминий қиймати эса 11 миллиард долларга баҳоланмоқда. | | | |
Show more ...
14 449
68
Президент футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига табрик йўллади "Шу кунларда Қатар давлатида футбол бўйича ёшлар ўртасида бўлиб ўтаётган Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этиб, бирйўла финал йўлланмаси ҳамда шу йил ёзда Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман", – дея бошланади Шавкат Мирзиёев томонидан йўлланган расмий . | | | |
13 328
24
✅️ Гўзал кунлар келишини кутма. Унга томон бормоғингни унутма. ✍️Жалолиддин Румий 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
16 235
198
Ўзбекистон терма жамоаси тарихда биринчи марта олимпия йўлланмасини қўлга киритди Олимпия терма жамоамиз Индонезияни 0:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Осиё кубоги (U-23) финалига йўл олди ва Париж олимпиадаси йўлланмасини ҳам қўлга киритди. | | | |

file

file

16 193
73
Георгий тасмасини таққанлар жазоланади Молдова Республикаси расмийлари 9 май – Ғалаба куни арафасида фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди. Огоҳлантиришга , Георгий тасмаси ҳамда Россиянинг Украинага тажовузи рамзига айланган «Z», «V» каби белгиларни таққан фуқаролар жазоланади. Молдова расмийлари фуқароларни 9 май тадбирларида қонунчилик талабларига риоя қилишга чақирган. Маълумот учун, ўтган йил 9 май байрамида Молдовада Россия босқинига алоқадор рамз ва тимсолларни намойиш этиш билан боғлиқ 180 та қонунбузарлик қайд этилган. Қоидабузарлар орасида парламент депутатлари ҳам учраган. | | | |
Show more ...
12 367
17
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги келишувга асосан 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун жами 20 миллион евро ажратилиши режалаштирилган. Мақсад – Ўзбекистон аҳолисини кўпроқ иш ва даромадлар билан таъминлайдиган, хавфсиз ва тўйимли озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятини оширадиган бозорга йўналтирилган ва барқарор қишлоқ хўжалиги соҳасига ўтишни қўллаб-қувватлашдир. “Ажратилган грант маблағлари ЕИнинг GSP+ каби бошқа ташаббуслари билан биргаликда Европа Иттифоқига экспорт ҳажмини оширишга ҳам ёрдам беради”, – деди ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан. ЕИнинг қишлоқ хўжалиги бўйича озиқ-овқат сектори Ўзбекистон учун устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ушбу йўналишда ишлаб чиқилган дастур бўйича 2021 йилдан буён Ўзбекистонга 76 миллион евро ажратилди, дейилади ЕИнинг . | | | |
Show more ...
13 077
25
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги келишувга асосан 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун жами 20 миллион евро ажратилиши режалаштирилган. Мақсад – Ўзбекистон аҳолисини кўпроқ иш ва даромадлар билан таъминлайдиган, хавфсиз ва тўйимли озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятини оширадиган бозорга йўналтирилган ва барқарор қишлоқ хўжалиги соҳасига ўтишни қўллаб-қувватлашдир. “Ажратилган грант маблағлари ЕИнинг GSP+ каби бошқа ташаббуслари билан биргаликда Европа Иттифоқига экспорт ҳажмини оширишга ҳам ёрдам беради”, – деди ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан. ЕИнинг қишлоқ хўжалиги бўйича озиқ-овқат сектори Ўзбекистон учун устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ушбу йўналишда ишлаб чиқилган дастур бўйича 2021 йилдан буён Ўзбекистонга 76 миллион евро ажратилди, дейилади ЕИнинг . | | | |
Show more ...
1
0
Президент қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди Шавкат Мирзиёев ўзининг маслаҳатчилари, вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботини | | | |
13 261
22
Санъаткорларнинг амалдор бўлишига халқ муносабати қандай? Амалдор бўлиш учун қўшиқ айтиш керакми? Санъаткорларнинг юқори ташкилотларга раҳбар бўлишига аҳолининг фикри қандай? ушбу мавзу бўйича жамоатчилик фикрини ўрганди. ЖАВОБЛАР: ЮТУБДА: | | | |

санаткор.mp4

13 444
30
✅️ Фисқу фасод қилувчилар ва фожирлар кўпайса, Аллоҳ таоло вабо юборади. ✍️Маҳмуд аз Замахшарий 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!  |  |
16 805
110
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio