Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

audience statistics platforma.uz

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!  @platformauzb  Тезкор янгиликлар:  @platformauzb_live  Тижорий таклифлар учун —  @Advertising_bloggers  Админга ёзиш:  @uzbplatforma_admin  
Show more
25 200-73
~6 571
~5
26.69%
Telegram general rating
Globally
34 160place
of 78 777
182place
of 430
In category
265place
of 546

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Эмомали Раҳмон: "Мен ёш сиёсатчи эдим, каттаю кичик Тожикистон халқи қўллаб-қувватламаганида шу кунларга етиб келмасдим. Мен бутун жонимни шу халқ, шу замин учун бердим. Мен ватанимни, миллатимни, суюкли халқимни жонимдан ортиқ севаман”. P/S: Тожикистон қарзи: - 2023 йилда Тожикистон давлат қарзи 15 миллион долларга ошган, бу аввалги йилга нисбатан 0,5 фоизни ташкил этади. Давлат қарзининг умумий ҳажми 2024 йил 1 январь ҳолатига 3,6 миллиард долларни ёки мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 30,2 фоизини ташкил этди. Шундан 3,2 миллиард доллар (тахминан 89 фоиз) ташқи қарз, қарийб 400 миллион доллар (тахминан 11 фоиз) ички қарздир. Тожикистоннинг энг катта қарзи Хитойнинг Экспорт-импорт банкига тегишли бўлиб, бу қарзнинг яна 500 миллион доллари евробондлар бўйича қарздир. 2023 йилда Тожикистон кредитларни қайтариш учун 274,3 миллион доллар тўлаган. **Тожикистондан миграция: - Россияда Тожикистондан 1,2 миллионга яқин меҳнат муҳожири бор.
Show more ...

file

4 044
36
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида қор ёғди. Ҳаво ҳарорати -2 даражагача совиши кутилмоқда.

file

6 871
113
Туркиянинг етакчи сейсмологи Истанбулда 7,6 магнитудали зилзила содир бўлишини тахмин қилмоқда Таниқли сейсмолог Нажи Гёрюр 2022 йилда Қаҳрамонмарашда кучли ер силкинишлари бўлиши ҳақида огоҳлантирганини, лекин унга ўшанда ҳеч ким қулоқ солмаганини таъкидлайди. Энди бундай ҳолат Истанбулда бўлишидан хавотирдалигини айтади.
5 721
40
Энди қоидабузар фуқароларга  ҳам фото/видео жарималар келади Ҳукумат қарорига , фото ва видео қайд этиш тизими пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни қайд этиши лозимлиги белгиланди. Пиёдалар ҳам энди хушёрликни ошириши керак. Акс ҳолда улар ҳам жарима тўлашига тўғри келади.
6 007
30
Энг кўп ва энг кам маош олувчи касблар статистикаси эълон қилинди Жорий йилнинг январь-март ойларида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 4,9 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,8%га ўсган. Энг кўп маош олувчи соҳа “банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти бўлиб қолмоқда – ушбу йўналишда ўрта ойлик иш ҳақи 13,2 млн сўмни ташкил . Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари эса энг кам маош олувчилар бўлиб қолишмоқда (3,4-3,2 млн сўм). Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри етакчи бўлиб – ўртача ойлик маош 8,1 млн сўмни ташкил қилган бўлса, энг кам иш ҳақи Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида (3,5-3,6 млн сўм) қайд этилган.
Show more ...
5 876
65
Барча вазирликлар ва идоралар Янги Тошкентга кўчирилади Республика даражасидаги ижро органлари Янги Тошкент шаҳрига кўчирилиб, уларнинг ҳозирги бинолари сотилади. Сотишдан тушган маблағлар Янги Тошкентда маъмурий бинолар қуришга сарфланади. Бу – “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида
7 154
125
"ГАИ" ходимларининг ўзи қоидани бузмоқда. Жаримадан тушган пуллар эса "талон-торож" қилинмоқда Яқинда судда ишлайдиган бир танишим гапдан-гап чиқиб, кейинги пайтларда судга жарима билан боғлиқ қарорларни бекор қилиш бўйича аризалар кўпайганини, бу ортиқча юк бўлаётганини айтиб қолди.   Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига кўра, ҳайдовчи махсус машина ёки кўчаларга ўрнатилган кўчма, мобил радарлар орқали қайд этилган қоидабузарлик учун жарима тўламасликка ҳақли.   Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарорига кўра, аслида радар шундай қоидабузарликни қайд этганидан сўнг ЙПХ ходими маълум масофадан сўнг сизни тўхтатиб, қоидабузарликни тушунтириши, талабингизга кўра радарнинг кунлик дислокацияси, кўрсаткичлари, қиёслаш сертификати билан таништириши лозим.   Акс ҳолда жарима баённомаси сизнинг аризангиз билан суд орқали бекор қилиниши мумкин. Лекин бундай камералар ҳар куни юзлаб, минглаб автомобилни қармоққа илинтиради. Билган бундай баённома юридик кучга эга эмаслигини билиб судга мурожаат қилади, билмаган жарима тўлайверади. Судга бундайларнинг юздан бири мурожаат қилади, холос.   Буни ЙПХ ҳам билади, лекин нимагадир жарималарни расмийлаштираверади. Аслида уларнинг ўзи ҳам белгиланган тартибни бузиб, ҳадовчиларда норозилик уйғотмоқда. Судларга эса ортиқча ишни кўпайтирмоқда.   Бунинг сабаби жаримадан манфаатдорлик. ЙПХ ходимларини жариманинг маълум фоизи билан рағбатлантириш бекор қилинмас экан, назорат органининг ўзи тартибни бузаверади. Жариманинг атиги 20 фоизи бюджетга йўналтирилади, қолган қисми идоралар томонидан “талон-торож” қилинади.
Show more ...
"ГАИ"нинг ўзи қоидани бузиб турса, арзингни судга айтасанда
Яқинда қоидабузарликларни қайд этувчи жами 2,5 мингдан зиёд камера ва радар ўрнатилгани, натижада авариялар 30 фоизга ка
6 528
130
"ГАИ" ходимларининг ўзи қоидани бузмоқда. Жаримадан тушган пуллар эса "талон-тарож" қилмнмоқда Яқинда судда ишлайдиган бир танишим гапдан-гап чиқиб, кейинги пайтларда судга жарима билан боғлиқ қарорларни бекор қилиш бўйича аризалар кўпайганини, бу ортиқча юк бўлаётганини айтиб қолди.   Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига кўра, ҳайдовчи махсус машина ёки кўчаларга ўрнатилган кўчма, мобил радарлар орқали қайд этилган қоидабузарлик учун жарима тўламасликка ҳақли.   Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарорига кўра, аслида радар шундай қоидабузарликни қайд этганидан сўнг ЙПХ ходими маълум масофадан сўнг сизни тўхтатиб, қоидабузарликни тушунтириши, талабингизга кўра радарнинг кунлик дислокацияси, кўрсаткичлари, қиёслаш сертификати билан таништириши лозим.   Акс ҳолда жарима баённомаси сизнинг аризангиз билан суд орқали бекор қилиниши мумкин. Лекин бундай камералар ҳар куни юзлаб, минглаб автомобилни қармоққа илинтиради. Билган бундай баённома юридик кучга эга эмаслигини билиб судга мурожаат қилади, билмаган жарима тўлайверади. Судга бундайларнинг юздан бири мурожаат қилади, холос.   Буни ЙПХ ҳам билади, лекин нимагадир жарималарни расмийлаштираверади. Аслида уларнинг ўзи ҳам белгиланган тартибни бузиб, ҳадовчиларда норозилик уйғотмоқда. Судларга эса ортиқча ишни кўпайтирмоқда.   Бунинг сабаби жаримадан манфаатдорлик. ЙПХ ходимларини жариманинг маълум фоизи билан рағбатлантириш бекор қилинмас экан, назорат органининг ўзи тартибни бузаверади. Жариманинг атиги 20 фоизи бюджетга йўналтирилади, қолган қисми идоралар томонидан “талон-торож” қилинади.
Show more ...
"ГАИ"нинг ўзи қоидани бузиб турса, арзингни судга айтасанда
Яқинда қоидабузарликларни қайд этувчи жами 2,5 мингдан зиёд камера ва радар ўрнатилгани, натижада авариялар 30 фоизга ка
1
0
Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацияни ривожлантириш учун таклифлар ёҳуд Бош прокурор нега Туркия тиббиётини танлади? 1-таклиф: Олий Ҳукуматдаги барча юксак лавозимдаги мулозимлар (табиийки Президентдан ташқари) қаерда прописка бўлса, ўша туман шифохонасида даволанишни мажбурий қилиб қўйиш керак! Натижада бир йил ичида ўша шифохона замонавий тиббиёт масканига айланади; 2-таклиф: Тошкент шаҳрининг Буюк Ипак йўлида жойлашган 2 та Ҳукумат шифохонасининг биттасини "Руҳий касалликлар шифохонаси" га айлантириш (чунки бундай касаллар кўпайиб бормоқда) ва иккинчи Ҳукумат шифохонасини "Ногирон туғилган болаларни даволаш маркази" га айлантириш керак! Агар ҳар бир Вазир ёки Вилоят Ҳокими ўзи прописка қилинган жойда даволанса, Ҳукумат шифохонасига ҳожат қолмайди; 3-таклиф: Ҳукумат аъзолари, уларнинг фарзандлари ва невараларини Ўзбекистонда ишлаб чиқилган дорилар билан даволашни мажбурий қилиб қўйиш керак! Натижада Ўзбекистонда фармация ривожланади ва барча дорилар сифатли бўлиб чиқиб бошлайди! 4-таклиф: Ҳукумат аъзолари ва уларнинг оилаларини вилоятларда келди-келмади очиб ташланаётган Тиббиёт институтларини тугатган врачлар даволайдиган қилиб қўйиш керак! 5-таклиф: Ўзбекистонга олиб кирилаётган вакциналар ва янги дориларни Ҳукумат аъзоларининг ўзлари, фарзандлари ва набираларида синаб қўришни йўлга қўйиш керак! Маълумот учун: Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Германияда даволанди - фойдаси бўлмади. Жойлари жаннатда бўлсин! Собиқ Муфтий Ҳазратлари Усмонхон Алимов Москвада даволанди - фойдаси бўлмади. Оллоҳ раҳматига олган бўлсин! Бош прокурор Нигматилла Йўлдошев Туркияда "Медипол" клиникасида кўриниш берди. Оллоҳ унга шифо берсин! Бу мулозимлар мен билганларим.... Мана нима учун бизда ривожланмайди! Барча Ҳукумат аъзоларига соғлиқ ва инсоф тилаб профессор Зарифбой Ибодуллаев, 27-апрель 2024-йил
Show more ...
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
10 372
200
Букмекерлик фаолиятига рухсат бериш тўғри қарорми? Замонавий дунёда қимор ўйнаш учун жойнинг ва рухсатнинг умуман кераги бўлмай қолди, чунки бундан буёғига интернет қиморхоналар кучайиб бораверади. Бу пойгадек гап, худди футболдаги сен урмасанг, сенга уришади. Ҳозир ҳам онлайн қиморларга ўзбекистонликлар томонидан миллиардлаб пуллар тикилмоқда, бу пуллар четга чиқиб кетмоқда, бу пуллардан фақат ўзбекистонликларга ҳеч қандай фойда йўқ, солиқлар тўланмайди, лекин миллиардлаб пуллар ўзбекистонликлар сабаб четга чиқиб кетмоқда. Шу тарафларини ҳисобга оладиган бўлсак, бу тўғри қарор қабул қилинган. Ҳеч бўлмаса, пулни ташқарига чиқиб кетишининг олди олинади. Бектош Хатамов
Show more ...
6 131
30
Оқ халатли шайтон малайлари Дорихона сотувчиси: "Шифокорлар юз фоиз фирмалар билан келишиб ишлайди..."

file

10 967
249
Лотереялар ва букмекерлик фаолиятини ташкил этишга рухсат берилади Президент Фармонига кўра, 2025 йил 1 январдан: 🔹интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади; 🔹лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади. ▶️ Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин. 🗓 2025 йил 1 январдан 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади: ➖лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади.
Show more ...
6 693
81
Май ойидан бошлаб Тошкентда йирик ёшлар лойиҳаси бошланади Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Олий таълим ва фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, тадбир доирасида спорт мусобақалари, турли кўнгилочар дастурлар, табиат қўйнида талабалар сайллари, кўргазмалар, концерт ва шоу-дастурлари ташкил қилиниши кутилмоқда. Битирувчи ва талаба ёшларни қўллаб-қувватлаш, бўлажак кадрларга меҳнат бозорида ўз ўрнини топишга ёрдам бериш, истеъдодли талабаларни рағбатлантириш, уларнинг лойиҳа, ғоя ва илмий ишланмаларини бир ерга жамлаш бўйича қатор платформалар яратилиши кўзда тутилган. Шунингдек, лойиҳа доирасида спорт мусобақалари, турли кўнгилочар дастурлар, табиат қўйнида талабалар сайллари, кўргазмалар, концерт ва шоу-дастурлари ташкил қилиниши кутилмоқда. Лойиҳа иштирок этиш учун ушбу ботда рўйхатдан ўтинг:
Show more ...

KONFERENSIYA UCHUN ROLIK master_1_converted.mp4

5 605
22
Интернетда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев қидирувда бўлган Шерали ва Абдували Абдуллаевлар билан гаплашиб тургани ҳақидаги видеоёзув тарқалди. Бош прокуратура бу видеога муносабат билдирди.

file

6 531
148
Реал аҳволдан хабари йўқ вазирлар... 1991 йилдан бери неча киши халқ таълими вазири лавозимида ишлаганини ўрганиб чиқдим. Ҳозирги вазиримиз билан қўшганда уларнинг сони 10 нафар экан. Лекин раҳматли Жўра Йўлдошевдан ташқари бирортаси умумий ўрта таълим мактабида ишлаб кўрмаган. Бинобарин, улар шаҳар ёки асосан қишлоқлардаги оддий мактаблардаги реал аҳволдан хабари йўқ кишилар. Бугунги мактабларимиздаги асосий қусурларнинг илдизини мана шу омилдан изламоғимиз керак. Мактаб ўқитувчисининг маоши ҳали-ҳамон мамлакат бўйича ўртача иш ҳақидан ҳам камлигича қолмоқда. Ҳозир солиқлар ҳам қўшилган ҳолда мактабдаги олий тоифали ўқитувчининг ойлик маоши 4 миллион 64 минг 867 сўм, биринчи тоифали ўқитувчиники 3 миллион 301 минг 57 сўм, бакалавр ўқитувчиники эса 2 миллион 948 минг 543 сўм. Кейинги йилларда ҳукуматнинг махсус қарори билан олий таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилди, лекин мактаб ўқитувчисининг иш ҳақи ўзгармади. Тўғри, муаллимларнинг маоши вақти-вақти билан муайян фоизларда ошириляпти, лекин бу ўсиш ҳам бюджетдан иш ҳақи олувчиларники қаторида бўляпти. Энди Финляндия тажрибасини ўрганишга ва амалда қўллашга ҳаракат қиляпмиз. Лекин бу қанчалик самара беради? Гап шундаки, фин ўқитувчисининг иш ҳақи миқдори мамлакатда 5-ўринда туради. У ўқитувчининг эҳтиёжларини тўла таъминлайди. Бизда-чи? Усмон ЖЎРАЕВ, Бўка туманидаги 8-мактаб ўқитувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими.
Show more ...
8 945
107
"Rimni alishmasman bedapoyangga..." O‘zbekiston xalq shoiri Muhammad Yusuf hayot bo‘lganida bugun 70 yoshga kirgan bo‘lar edi. Muhammad Yusuf 1954-yil 26-aprelda Andijon viloyati Marhamat tumanining Qovunchi qishlog‘ida tug‘ilgan. Uning “Tanish teraklar”, “Bulbulga bir gapim bor”, “Iltijo” , “Uyqudagi qiz”, “Halima enam allalari”, “Ishq kemasi”, “Ko‘nglimda bir yor”, “Bevafo ko‘p ekan”, “Erka kiyik”, “Yolg‘onchi yor” kabi she’riy to‘plamlari, saylanmalari nashr etilgan. 1998-yilda Muhammad Yusufga “O‘zbekiston xalq shoiri” degan yuksak unvon berilgan. Shoir 2001-yil 47 yoshida vafot etgan.
Show more ...

file

6 037
69
Доллар нега 50 сўмга арзонлашди? МБ раиси Мамаризо Нурмуратов  ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан  ўзбек сўмининг қадрсизланиши юқори бўлганини изоҳлади. Асосий сабаб — валютага бўлган талабнинг ортиши ва қарз тўловларининг кўпайиши. У, шунингдек, 25 апрелда сўм долларга нисбатан кескин (50 сўмга) мустаҳкамланганининг сабабини ҳам тушунтирди. Унинг айтишича, 25 апрель, пайшанба кунги валюта савдолари якунлари бўйича сўмнинг долларга нисбатан қарийб 50 сўмга мустаҳкамланганини келтирди. У эълон қилган маълумотларга кўра, доллардаги таклиф ҳажми (16 миллион) талабдан (11 миллион) сезиларли даражада ошиб кетган, шу сабабли миллий валюта 12 640,21 сўмгача мустаҳкамланган.
Show more ...
6 487
12
Қаранг-а! Бир пайтда учта вилоят ҳокимликлари адашиб кетибди. Молия вазирлиги эса айб уларда эмаслигини таъкидламоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳокимликлар учун янги автомобиллар «Меҳр дафтари» жамғармасидан харид қилинмаганини тасдиқлади. Жамғарма номининг давлат харидлари лотларида кўрсатилиши СТИРни нотўғри киритиш билан боғлиқ эмиш. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вилоят ҳокимликлари етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни қўллаб-қувватловчи «Меҳр дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан гибрид ва электромобиллар харид қилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги  муносабат . Мақоладан сўнг Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари давлат харидлари лотларидаги маълумотлар нотўғри кўрсатилганини айтиб, бунга порталдаги нуқсон сабаб бўлган, деган фикрни . Ҳукумат қарорига асосан ташкил этилган «Меҳр дафтари» жамғармаси юридик шахс ҳисобланмайди ҳамда унинг маблағлари ҳудудий ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида очилган ҳисобварақларда жамланади, деб хабар қилди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги. Вазирлик масъул бўлган  давлат харидлари портали вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига интеграция қилинган бўлиб, дастурий мажмуада барча маълумотлар буюртмачиларнинг СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами) орқали шакллантирилади. «Жамғармалар ҳокимликлар ҳузурида ташкил этилгани сабабли ушбу жамғармалар мазкур ҳокимликларнинг СТИР рақамларига боғлангани маълум бўлди. Шунга кўра, жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлаётган ҳолатларда назарда тутилган шартномалар ҳам „Меҳр дафтари“ жамғармаси маблағлари ҳисобидан эмас, балки ҳокимликларнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан тузилган», — дейилади хабарда.
Show more ...
Машиналар «Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисобидан харид қилинмаган. Техник хатолик ҳақида хабар берилди
Қўшимча: Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари янги автомобиллар «Меҳр дафтари» жамғармасидан харид қилинмаганини маълум қилди. Жамғарма номининг давлат харидлари лотларида кўрсатилиши порталдаги нуқсон билан боғлиқ.
6 513
15
1 майдан нарх-наво кескин қимматлашмоқда “Афросиёб” электропоездларининг чипталар нархлари эконом класс учун 20 фоизга, бизнес класс учун 30 фоизга ва VIP класс учун 40 фоизга ошди Тошкент — Бухоро VIP – 890 000 сўм Бизнес – 600 000 сўм Эконом – 403 000 сўм Тошкент — Қарши VIP – 747 000 сўм Бизнес – 507 000 сўм Эконом – 338 000 сўм Тошкент — Самарқанд VIP – 554 000 сўм Бизнес – 358 000 сўм Эконом – 244 000 сўм
7 708
124
Долларнинг расмий курси сезиларли даражада тушди 26 апрелдан 1 АҚШ долларнинг расмий курси 12 640,21 (-49,76) сўм этиб белгиланди.
6 845
27
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Маҳмудов: "Марказий Осиё давлатларига ташқи кучлар томонидан босим ўтказилмоқда" Унинг таъкидлашича, ташқи кучлар “Марказий Осиё давлатларини миллий манфаатларини ҳисобга олмаган ҳолда танлов  қилишга” ҳаракат қилмоқда. “Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасига ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши сифатида қарайди ва бу минтақада тинчлик, хавфсизлик ва ишонч маконини ўрнатиш бўйича фаол саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда, – деди у. –  Афсуски, бугунги кунда минтақа давлатларига босим давом этмоқда. Марказий Осиёга ҳаракат қилаётган ташқи кучлар миллий манфаатларини инобатга олмасдан танлаш олдида турибди”. Виктор Маҳмудов бу ҳақда Санкт-Петербургдаги Экспофорумда хавфсизлик масалалари бўйича олий вакилларнинг XII халқаро йиғилиши .
Show more ...
В Совбезе Узбекистана заявили о давлении внешних сил на страны Центральной Азии
Секретарь СБ Виктор Махмудов отметил, что внешние силы пытаются "поставить государства Центральной Азии перед выбором без учета их национальных интересов"
7 087
53
Таниқли адабиётшунос олим Озод Шарафутдиновнинг ўғли, Ички ишлар вазирлиги тизимида узоқ йиллар юқори лавозимларда ишлаган Алишер Шарафутдинов: – Шундай жиноятлар борки, баъзида йиллаб тергов қилсангиз ҳам охирига ета олмайсиз. Пул бор жойда ўғирлик бўларкан-да энди. Биз жиноят содир қилгани учун қанча кўп одам қамасак, маълум муддат ўтгандан сўнг жамиятга жиноят қилишга мойил одамлар

ишк мфкўй.MP4

6 835
52
Владимир Путин Курган шаҳри мэри қаердалигини сўради Сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш бўйича ўтказилган йиғилишда Россия президенти Курган (Қўрғон) мэри нима сабабдан иштирок этмаётгани билан қизиқди. У шаҳар раҳбари вазифасини бажарувчи Анастасия Аргишевага “Курган мэри қаерда?” деган савол билан мурожаат қилди. Шундан сўнг йиғилишда қисқа сукунат рўй берди. Путинга мэр йил бошида истеъфога чиққани ҳақида маълум қилинди. Путин эса “тегишли тадбирларни ўтказиш ва сайловларни ташкил этиш” зарурлигини таъкидлади. Бизни кузатишда давом этинг👇 Батафсил:
Show more ...

360p (57).mp4

6 684
39
Одам қанча кўп билса, шунча ҳеч нарса билмаслигини англаб боради. Биология фанлари доктори, академик Равшан Собиров билан кечган суҳбатни томоша қилиб, оддийгина юрак уриши ортида қанчадан-қанча мураккаб жараёнлар борлигидан ҳайратга тушасиз. Кечки пайт фойдали контент билан улашамиз
Bizni nima kutmoqda? Biolog Ravshan Sobirov bilan suhbat
Biz iloji boricha ko‘proq vaqt yosh va sog‘lom bo‘lishimiz uchun qanday yashashimiz nimalar qilishimiz kerak? Insoniyat uchun eng xavfli kasalliklardan biri bo‘lgan va kelib chiqish sabablari haligacha to‘la o‘rganilmagan saratonning davosi bormi? Virus va bakteriyalar qanday paydo bo‘ladi? Bu savollarga O‘zbekiston ilm-fanidagi buyuk shaxslardan biri, biofizik olim va biologiya fanlari doktori, akademik Ravshan Sobirov javob berdi. Inson tanasi sir-sinoatlarga to‘la, odam miyasi esa, hatto, olimlar hal qila olmagan ko‘plab jumboqlarni o‘zida saqlaydi. Oddiygina piyolaga choy quyib ichish uchun miya bir qancha murakkab operatsiyalarni amalga oshiradi, ammo biz biror a’zomizda og‘riq sezmaguncha, uning qanday ishlashi va nimaga kerakligi haqida o‘ylamaymiz. Podkastimizni tomosha qilgach esa bu jarayonlar mohiyati haqida o‘ylay boshlasangiz, ajabmas. Suhbatni imkon qadar xalqchil tilda olib borishga harakat qildik. Ko‘ring, baho bering, fikrlaringizni yozib qoldiring, biz uchun bu juda qadrli!
6 736
50
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ватандошларни огоҳликка чақирмоқда Сўнгги вақтларда Қозоғистонга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништираётган фирибгарларга маълум бир пул эвазига ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқаролик паспортларини бериш ҳолатлари . Элчихона бундай инсонларнинг гапига ишонмасликка ва фуқароларимиздан шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бегоналарга бермаслик, ишлаш ёки вақтинча яшаш рухсатномаларни олиш мақсадида фуқаронинг шахсан ўзи аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат этиши зарурлигини эслатмоқда.
Show more ...
6 163
8
Эҳтиёжманд оилаларга энергетика учун имтиёзлар берилади Энергетик тарифлар ўзгараётгани муносабати билан ўтиш даврида аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларига электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни амалга оширишда имтиёзлар берилади. Ҳукумат қарорига кўра, 1 майдан электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун базавий меъёр жорий қилинмоқда (электр энергияси учун 200 киловатт, табиий газ учун иситиш мавсумида 500 куб/метргача, иситиш мавсумидан бошқа пайтда 100 куб/метргача). Базавий норма доирасидаги истеъмол учун арзонроқ тарифлар амал қилади. Шунингдек, эҳтиёжманд аҳоли вакиллари энергия истеъмолининг базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган қисми ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади. 270 минг сўмлик бир марталик компенсация иситиш мавсуми (ноябрь-февраль) давомида тақдим этилади. Бизни кузатишда давом этинг👇 Батафсил:
Show more ...
platforma.uz
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
5 845
11
Яхши янгилик Хорижда муваффақият қозонган ўзбекистонлик ҳақида лойиҳалари билан танилган Uzbekistan’s club жамоаси ўзининг яна бир йирик лойиҳаси -  Uzbekistan’s club жилокор журналининг АҚШ мавсумига бағишланган иккинчи сонини тақдим қилади. Журналнинг бу галги сонида сиёсат арбоблари, жамоатчилик фаоллари билан ҳам интервьюлар берилган. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов, Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзоджон Қудратхўжа шулар жумласидан. Uzbekistan’s club журнали йилига икки марта ўзбек ва инглиз тилларида чиқади. Журнал Тошкентдаги жамоат жойларида бепул тарқатилади.
Show more ...

file

5 774
11
😳 Сиз аниқ Ўзбекистонда бундай манзиллар борлигини билмагансиз. Республика бўйлаб ҳали кўпчиликка номаьлум бўлган манзилларни аниқ жойлашувлари билан бўлишиб борадиган канални топдик. Ўчиб кетмасидан олдин обуна бўлинг ва ўзингиз учун янги манзилларни очинг! 👉

IMG_0207.MP4

6 850
61
Тошкент вилоятининг 20 мингга яқин кўчмас мулк обектлари Янги Тошкент ҳудудига ўтмоқда. Шундан: - турар жойлар — 18 773 та; - нотурар жойлар — 891 та; - кўп қаватли уйлар — 52 та.
6 439
25
❗️Президент кўра: 2024 йил 1 апрелдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилади.
12 284
52
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio