Лотереялар ва букмекерлик фаолиятини ташкил этишга рухсат берилади
Президент Фармонига кўра,
2025 йил 1 январдан:
🔹интернет тармоғида
таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва
букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади;
🔹лотерея, интернет тармоғида
ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
(ваколатли орган) томонидан бериладиган
лицензиялар асосида амалга оширади.
▶️ Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат
18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин.
🗓
2025 йил 1 январдан 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини
солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади:
➖лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик
фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган
жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда
4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади.
@platformauzbShow more ...