Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

audience statistics Геосиёсат | News

Сайёрамизда юз бераётган сиёсий воқеалар, янгиликларни тезлик ва аниқликда юритадиган канал! Mурожаат учун:  @Siyosatchialoqabot  
31 750-38
~16 439
~23
55.13%
Telegram general rating
Globally
30 172place
of 78 777
944place
of 2 295
In category
1 291place
of 2 793

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
🇺🇸 Байден Ненси Пелосини "Озодлик" медали билан тақдирлади Президент Ненси Пелосини "Озодлик" медали билан тақдирлади ва у "барча даврларнинг энг яхши Конгресс спикери" деб тан олинди. Амалдор аллақачон 84 ёшга тўлган ва у президент Кеннеди давридан бери сиёсатда. 👉

file

162
0
🇺🇸 Доналд Трамп устидан суд жараёни Вашингтонда бўлиб ўтмоқда Трамп порно актриса Сторми Дениэлс ва "Плайбой" модели Карен Макдугалларнинг ҳар бирига  жинсий алоқаларини ошкор этмаслиги учун 130 минг доллар миқдоридаги тўловларни яшириш учун ҳужжатларни сохталаштирганликда айбланмоқда. Associated Press хабарига кўра, ҳакамлар ҳайъатига 2016 йилда Трамп "Плайбой" моделининг сукут сақлагани учун қанча тўлашини муҳокама қилаётгани акс этган аудиоёзув намойиш этилди. Сўнгги бир йил ичида АҚШнинг собиқ президентига қарши яна учта жиноий иш очилган. Шунга қарамай, Трамп бу йилги президентлик пойгасига Республикачилар партиясидан кириши мумкин. 👉
Show more ...
6 946
32
🇹🇷🇺🇸🇷🇺 Туркия Россияга қарамликни камайтириш учун АҚШдан газ етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда — Financial Times Туркия энергетика вазири Алпарслан Байрактарнинг газетага маълум қилишича, Анқара Американинг ExxonMobil энергетика компанияси билан суюлтирилган газ сотиб олиш бўйича кўп миллиард долларлик шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Туркия энергетика соҳасида Россияга боғлиқликни камайтирадиган янги таъминот портфели яратмоқчи. Ҳозирда мамлакат газ истеъмолининг деярли барчасини Россия Федерациясидан импорт қилади. Россия ва Эрон билан Туркияга газ етказиб бериш бўйича баъзи шартномаларнинг муддатлари яқин келажакда тугайди", — дея изоҳ берди Байрактар. ExxonMobil Туркияга йилига 2,5 миллион тоннагача суюлтирилган газ етказиб бериши мумкин, ушбу лойиҳанинг қиймати 1,1 миллиард долларга тенг бўлади. Бу ҳажм мамлакатдаги табиий газ йиллик истеъмолнинг қарийб 7 фоизини қоплайди.  👉
Show more ...
8 628
9
🇺🇸 Айни кунларда АҚШ университетларидаги манзаралардан бири. 👉
9 662
21
The Jerusalem Post 💢 Дунёдан Исроилнинг ҳужумларига, Туркия каби Фаластинни қўллаб-қувватлаган давлатларнинг эмбарго ва бойкотига бўлган муносабат ва норозиликларнинг кучайиши натижасида Исроилда иқтисодий инқироз юзага келди. 💢 Уруш харажатларини қоплашда қийналган Нетаняху ҳукумати АҚШдан миллиардлаб доллар ёрдам олди. 💢 Исроилдаги Пудратчилар уюшмаси Исроил Бош вазири Нетаняху ва молия вазири Безалел Смотрихга огоҳлантиришларга тўла қаттиқ мактуб юборди. 👉
9 915
15
Ғарбий Қозоғистон вилоятида катта кийиклар тўдаси кўзга ташланди. Видео муалифи кийикларнинг кўплигидан ҳайратга тушиб, чорвачилик учун мўлжалланган яйловларнинг йўқолиб кетишидан ҳавотир билдирди. 👉

file

10 510
70
Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун "махфий" режа ишлаб чиқди АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Украина можаросини тинч йўл билан тугатиш бўйича батафсил режани ишлаб чиқди, деб ёзади Британиянинг "Telegraph" газетаси манбасига таяниб. "У (Трамп) урушни тинч йўл билан тугатиш бўйича батафсил режани ишлаб чиқди, бироқ уни сайловгача ошкор қилмайди", — дейилади нашрда. 👉
10 000
10
🇺🇦🇷🇺 Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко ҳам Россия Федерациясида қидирувга берилди, деб хабар бермоқда Россия ИИВ. 👉
9 902
13
🇺🇦🇷🇺 Украина президенти Владимир Зеленскийга нисбатан Россияда жиноий иш қўзғатилди, у қидирувга берилди - Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги. 👉
9 913
17
🇹🇯🇷🇺 Тожикистон президенти Ғалаба куни муносабати билан Москвага келади: " Имомали Раҳмон Владимир Путиннинг таклифига биноан Москвада Ғалаба байрамини нишонлаш ва МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун боради, дея хабар беради ижроиядаги манба. Бу ҳақда Тожикистон раҳбари идораси хабар қилди. Путин кеча телефон орқали суҳбат чоғида Раҳмонни Москвага келишни таклиф қилган.  Шу сабабли Душанбеда Ғалабанинг 89 йиллигига бағишланган тадбирлар 8 май куни ўтказилади", — деди манба. 👉
Show more ...
9 961
14
Ўзбекистонда қайси давлатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп экани маълум қилинди Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 226 тани ташкил этган. Шундан, 4 576 таси қўшма корхоналар ва 9 650 таси хорижий корхоналар ҳисобланади. Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони: — Россия – 3 019 та — Хитой – 2 501 та — Туркия – 1 886 та — Қозоғистон – 1 102 та — Жанубий Корея – 727 та — АҚШ – 311 та — Тожикистон – 307 та — Қирғиз Р. – 280 та — Озарбайжон – 236 та — Германия – 220 та — Туркманистон – 187 та 👉
Show more ...
9 953
45
1945 йилда совет мактаб ўқувчилари АҚШ элчисига мамлакат герби туширилган ёғоч панель совға қилишади. На ўқувчилар ва на элчи ёғоч гербда Лев Термен томонидан ишланган эшитиш қурилмаси борлигини билишмаган. Қурилма шу қадар моҳирлик билан ишланганки, АҚШ разведка идоралари ҳеч нарсани пайқашмаган. Советлар эса яна 8 йил элчининг кабинетидаги барча суҳбатларни тинглашган. Топилганидан сўнг, қурилма БМТга Совет разведкаси фаолиятининг исботи сифатида тақдим этилган, бироқ унинг ишлаш принципи бир неча йил давомида аниқланмаган. 👉
Show more ...
11 188
111
Нью-Жерсидаги Принстон университети талабалари Ғазо сектори билан бирдамлик учун очлик эълон қилишди. 👉

file

9 867
16
🇩🇪 Германиянинг 10 000 аҳолига эга Бизинген шаҳрида кучли сув тошқини остида қолди. 👉

file

file

10 088
28
Луганск вилоятида Россия ҳукумати ота-оналари Россия фуқаролигига эга бўлмаса, янги туғилган чақалоқларни олиб кетиш билан таҳдид қилмоқда Бу геноцид конвенциясини бузади, дейди ISW. 6 майдан бошлаб Россия ҳукумати, агар ота-онанинг ҳеч бири Россия фуқаролигини тасдиқламаса, Луганск вилоятининг босиб олинган қисмидаги касалхоналардаги оналардан янги туғилган чақалоқларни "мусодара қилишни" режалаштирмоқда. Агар бу хабар ҳақиқат бўлса, бундай ҳаракатлар гуруҳ ичида туғилишнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни киритиш орқали Геноцид жиноятининг олдини олиш тўғрисидаги Конвенциянинг II (д) моддасини бузади. - дейилади ISW ҳисоботида.
Show more ...
10 175
14
🇰🇬 Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларга Россия Федерациясига бормасликни тавсия қилди. "Вазирлик Россия Федерациясига бориш учун узрли сабаблари бўлмаган ватандошларга аввал жорий этилган қўшимча хавфсизлик чоралари ва давлат чегарасини кесиб ўтишда кучайтирилган назорат режими бекор қилинмагунча, шунингдек, зарурат туғилганда Россия Федерацияси ҳудудига боришдан вақтинча тийилишларини тавсия қилади",  - дейилади вазирлик баёнотда. 👉
10 417
7
🇪🇺🇺🇸 Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Боррелл “Биз Совуқ урушдан бери яшаб келаётган халқаро тартиб ўз ниҳоясига етди. Америка гегемонлик мақомини йўқотди ва 1945 йилдан кейинги дунё тартиби пасайишни бошлади”. 👉
10 644
21
G7 давлатлари АҚШ ташаббуси билан Украинага 50 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш режасини , бу катта харажат Россиянинг музлатилган активларидан олинадиган фойда ҳисобидан қопланади. Манбаларга кўра, бу режа G7 да муҳокама қилинмоқда. АҚШ G7 етакчиларининг июн ойида Италиядаги учрашувида бу келишувга эришишни талаб қилмоқда. Мутахассисларнинг маълум қилишича, бу масалани муҳокама қилиш қийин ва келишувга эришиш учун ойлар кетиши мумкин. 👉
G-7 Eyes Plan on US-Led $50 Billion Aid Package for Ukraine
The US is in talks with close partners to lead a group of allies that would give as much as $50 billion in aid to Ukraine, with the massive outlay being repaid with the windfall profits from sovereign Russian assets that have been frozen – and are accruing interest — mostly in Europe.
11 346
10
🇺🇸 АҚШнинг республикачи сенатори Том Коттон: “Мамлакат бўйлаб исён кўтарган бу талабалар антисемитлар, террорчилар ва Оятуллоҳ Хоманаийнинг буйруқларини бажарувчилардир!” Маълумот учун, Коттон Сенатга сайланган биринчи Ироқ уруши фахрийси бўлиб, у бир неча бор АҚШни Эронга қарши ҳарбий жавоб чораларини кўришга чақирган. 👉

file

12 048
21
🇺🇿 Ўзбекистон кетма-кет иккинчи марта қитъада иккинчи ўринни эгаллади Осиё кубоги U23 финалида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни Осиёнинг вице-чемпиони сифатида якунлади. 👉
12 639
14
The Washington Post нашрининг ёзишича, БМТнинг миналар бўйича раҳбари 7-октабрдан бери Ғазо секторида портламай қолган бомба ва ракеталар сони мисли кўрилмаган даражада эканлигини айтди. Иккинчи жаҳон урушидан бери бундай рақам бўлмаган. Унинг сўзларига кўра, Ғазо секторига ташланган барча ўқ-дориларнинг 10 фоизга яқини портламаган. 👉
11 850
9
БМТ: Ғазодаги вайронагарчиликлар кўлами Украинадагидан кўра каттароқдир. 👉
11 476
15
🇩🇪 Бугун Берлинда "Diehl" мудофаа саноати компаниясининг металлургия заводида ёнғин содир бўлди. Ушбу компания, бошқа нарсалар қаторида, Украинага tтказиб бериладиган Iris-T ҳаво мудофаа тизимларини ишлаб чиқаради. Шунингдек, ёнаётган завод таркибида сульфат кислота ва мис сияниди борлиги ҳам хабар қилинмоқда. Расмийлар Берлиннинг катта қисмини заҳарли булут қоплаши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. 👉

file

file

11 082
11
🇺🇸 АҚШда Фаластин тарафдорлари норозилик намойиши қаттиққўллик билан тарқатиб юборилмоқда Калифорния университетида бир неча кундан бери Фаластин тарафдорлари норозилик намойишлари ўтказиб келмоқда. Шу кеча кундузда полиция намойишчиларга қарши граната ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган, бир неча киши ҳибсга олинган, намойишчилар лагерлари бузилмоқда, деб хабар қилди Fox News телеканали. 👉

file

11 781
16
🇹🇷🇮🇱🇺🇳  Туркия Исроилга қарши Жанубий Африканинг Халқаро суддаги даъвосин қўллаб-қувватлайди 📰Бу ҳақда "Milliyet" газетаси ёзмоқда. Бундан ташқари, Анқара Ғазодаги ҳаракатлар учун товон тўлаш масаласини кўтариши мумкинлиги ҳам айтилмоқда Бу ғайриинсоний ҳолатга барҳам бериш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.   – деди Туркия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Хоқон Фидан. Бир кун олдин Тель-Авив, Исроил расмийларини ҳибсга олиш учун ордер берилишига жавобан, Фаластиннинг парчаланишига олиб келадиган "қатъий чора" кўришга ваъда берди. ✅ Ирландия, Индонезия ва Швейцария ҳам Жанубий Африканинг даъвосига қўшилмоқчилигини маълум қилган. 👉
Show more ...
11 407
9
🇬🇧 Буюк Британия йирик ракета ва дрон ҳужумларига заиф бўлиши мумкин - Sky News. Нашрнинг қайд этишича, мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими вайрон бўлган. Нашрнинг ҳарбий манбалари ва Совуқ уруш фахрийларининг қайд этишича, ўн йил давомида мудофаа харажатларини қисқартириш Британиянинг ҳаво мудофаа тизимига путур етказган. 👉
11 284
6
Павел Дуровнинг таъкидлашича, унинг онасининг бутун оиласи украин ва у украин тилининг 95 фоизини тушунади. Бундан ташқари, Telegram асосчиси иловада украин тилини ўрганишни давом эттираётгани билан ўртоқлашди. Дуров, шунингдек, украиналикларнинг 70 фоиздан ортиғи Телеграмъдан хабар алмашиш учун фойдаланишини айтди. 👉
11 289
5
🇦🇿 Озарбайжон туркий дунёни "Made in Turan" бренди остида бирлаштиради. 2-3 май кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган туркий тилли давлатларнинг иқтисодий форумида "Made in Turan" бренди тақдим этилади. Бренднинг мақсади "туркий мамлакатларда яратилган маҳсулотларни брендлаштиришга ўтишдир". "Бизнинг мақсадимиз "Made in Turan" бренди учун аниқ устунликларга эга бўлиш ва ноёб экспорт салоҳиятини ривожлантириш", – деди Озарбайжон франчайзинг ассоциацияси бошқаруви раиси Мовсумов. 👉
Show more ...
Azerbaijan to present brand uniting Turkic world
BAKU, Azerbaijan, May 1. The primary goal of convening the Economic Forum of Turkic-speaking States 2024 in Baku on May 2–3 is to promote the brands of Turkic-speaking countries around the world, Chairman of the Board of the Azerbaijan Franchising Association Jamid Movsumov told Trend.
11 436
56
Эрон МАГАТEнинг 130 нафар инспекторига мамлакатда ишлашга рухсат берди. “Биз текширувга киришни тақиқламадик. 130 нафар агентлик (МАГАТE) инспекторлари Эронда бўлиш ҳуқуқига эга ва текширув вақтида ҳозир бўлишлари мумкин. Агентлик текшируви уларни ҳимоя қилиш доирасида амалга оширилмоқда ва бу масала умуман сиёсий эмас ва биз агентлик билан ҳамкорлик жараёнларида бу ҳақиқатни бир неча бор исботлаганмиз”, Эрон Атом энергияси ташкилоти раҳбари Исломий. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТE) раҳбари Гросси 6-8 май кунлари бўлиб ўтадиган ядровий конференцияда қатнашиш ва Эрон расмийлари билан учрашиш учун Эронга ташриф буюришни режалаштирган. 👉
Show more ...
11 284
8
Энг узун тўғри йўл Австралиядаги Эйре шоссеси. Бу бурилишларсиз 147 км. 👉

file

11 207
47
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio