Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Channel location and language

audience statistics Rasul Kusherbayev

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/ @rasul .kusherbayev • tiktok.com/ @rasul .kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev • t.me/Javlonbek_Abdusattorov 
Show more
104 491-32
~38 566
~6
48.66%
Telegram general rating
Globally
13 953place
of 78 777
534place
of 2 295
In category
309place
of 1 704

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Экологларга ҳужум қилганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди Жорий йилнинг 29 апрель куни Тошкент вилоят Экология бошқармаси ходимлари томонидан Сирдарё дарёси оқими бўйлаб экологик назорат тадбирлари ўтказилган. Текшириш давомида дарёнинг Оққўрғон тумани, "Элтамғали" МФЙ, Кўрик қишлоғидан оқиб ўтувчи қисмида 2 нафар фуқаро томонидан моторли қайиқ ва тўр ёрдамида "Ўзбекистон Республикасида ов қилиш Қоидалари"га зид равишда балиқ овланаётганлиги аниқланган. Браконьерлардан ов қилишни тўхтатиш сўралганида, улар экология инспекторларига қайиқ эшкаклари билан ҳужум қилиб, уларни уриб сувга йиқитишган ва воқеа жойидан қочишган. Оққўрғон туман прокуратураси томонидан 2 май куни юқоридаги 2 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Show more ...
26 378
32
📣 Оширилган энергия тарифлари, самарасиз субсидиялар, тақчил бюджет, имтиёздаги монополистлар, йўл қўйилаётган иқтисодий хатолар, олигархларнинг қонунларга таъсири ва эркин сайловларнинг мамлакат тараққиётидаги ўрни ҳақида иқтисодчи Отабек Бакиров билан очиқ сухбат. Кўринг ва мулохаза қилинг. Батафсил қуйида: 👇👇👇
XO’P PODCAST № 3 | Отабек Бакиров | Қонунлар қандай қилиб йўқолиб қолиши мумкин?
#rasulkusherbayev #бюджет #дефицит #saylov #monopoliya #xatolar #narx #ўзбекистон #2024 #бугун #тренды #тренд #расулкушербаев #Ошаётганнархлар #тақчилбюджет #монополистлар #хатолар #эркинсайловлар
31 813
141
Менимча бошқа бирор соҳада бунчалик оғир юк(нагрузка) йўқ. Хатто ҳарбийлар, ички ишлар, депутатларнинг иши ҳам ўқитувчиларникидан кўра енгилроқ. Улар олдида таъзимдаман. Ўқитувчиларнинг иш юкламасидан келиб чиқиб, улар энг юқори маош олувчи касблар қаторида бўлиши шарт, деб ҳисоблайман. 👉

file

82 021
1 518
Ёмон сигнал: Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғона пастлаган «Чегара билмас мухбирлар» халқаро нодавлат ташкилотининг 2024 йилги рейтингида Ўзбекистон 180 та давлат ичида 148-ўринни эгаллабди. 2023 йилда Ўзбекистон 137-ўринда эди. Маълумотда айтилишича, Ўзбекистонда ҳокимиятни танқид қилиш мураккаблигича қолмоқда. «Расмийлар оммавий ахборот воситаларига қарши репрессив қонунларни тугатиш учун зарур бўлган ислоҳотларни ҳали амалга оширмаган. Цензура, кузатув ва ўзини-ўзи цензура қилиш кенг тарқалган», дейилади маълумотда. ☝️Агар шундай бўлса, унда мен ҳеч нарса демадим, менда айб йўқ... 😭 👉
Show more ...
35 175
74
2024 йилнинг ўтган 4 ойлик даврида жамланган бюджет тақчиллиги 25,6 трлн.сўмга етган. Давлат идораларида эса ҳаражатлар ошишда давом этмоқда. Айниқса молия, иқтисод, ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари ва албатта масъулиятсиз, очофат баъзи ҳокимликларда. 👉
37 495
245
Ҳақиқат ва адолат йўлида хизмат қилаётган барча оммавий ахборот воситалари ходимларини, журналист ва блогерларни 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан самимий муборакбод этаман! Ҳар бир инсон тириклигида қадр топишга муносиб. Шу боис, жамият рухини даволаш, эзгуликка чорлаш йўлидаги хавф-хатар, босим ва таънага тўла вазифани адо этишда куч қувват, сабр матонат ва албатта зафарлар ёр бўлишини тилайман! Азиз бошингиз омон бўлсин! 👉
38 779
96
❗️Уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. ✅ Фармонга , қуйидагилар амалга оширилади: ➖ ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади; ➖ кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади; ➖ 2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож шахсларга уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади; ☝️Бунда: ✔️ ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади; ✔️ ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. ➖ субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади; ➖ 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади; ➖ бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади. 👉
Show more ...
41 863
730
Yandex Go хизмати электромобил таксиларга урғу бермоқда: Тошкент пилот зонага айланмоқда. Экологик транспорт — бу нафақат атроф-муҳитга ғамхўрлик учун, балки шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш учун ҳам керакли нарса. Yandex Go каби замонавий технологик хизматлар буни жуда яхши тушунади ва шу сабабли ҳам иловага электромобиллар учун махсус тариф қўшишни Аслида бу йўловчилар учун ҳам, ҳайдовчилар учун ҳам қулай имконият. Чунки электромобиллар юмшоқ ва шовқинсиз ҳаракатланади, бу йўловчилар учун қулайлик яратса, ёнилғини тежалиши орқали ҳайдовчига ҳам кўпроқ даромад топиш имкони яратади. Шунингдек, экологик транспортлар соҳани ривожлантириш учун интилаётган мамлакат саноатини рағбатлантириши ва зарур инфратузилмани ривожлантириши билан ҳам фойдалидир. Инновациялар ва янги технологияларни жалб қилаётган автомобилсозлик саноати учун ҳам улар зарур.
Show more ...
33 051
31
Yandex Go хизмати электромобил таксиларга урғу бермоқда: Тошкент пилот зонага айланмоқда. Экологик транспорт — бу нафақат атроф-муҳитга ғамхўрлик учун, балки шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш учун ҳам керакли нарса. Yandex Go каби замонавий технологик хизматлар буни жуда яхши тушунади ва шу сабабли ҳам иловага электромобиллар учун махсус тариф қўшишни Аслида бу йўловчилар учун ҳам, ҳайдовчилар учун ҳам қулай имконият. Чунки электромобиллар юмшоқ ва шовқинсиз ҳаракатланади, бу йўловчилар учун қулайлик яратса, ёнилғини тежалиши орқали ҳайдовчига ҳам кўпроқ даромад топиш имкони яратади. Шунингдек, экологик транспортлар соҳани ривожлантириш учун интилаётган мамлакат саноатини рағбатлантириши ва зарур инфратузилмани ривожлантириши билан ҳам фойдалидир. Инновациялар ва янги технологияларни жалб қилаётган автомобилсозлик саноати учун ҳам улар зарур.
Show more ...
395
0
❗️Дарёлардаги мораторий талаблари ижроси бўйича рейдлар олиб борилмоқда Президентининг «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 14-сонли фармонига асосан 2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё дарёлари ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилди. Шу асосда Экология вазирлигининг назорат инспекцияси ва Тошкент шаҳар ИИБ ҳамкорлигида Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани ҳудудидаги Чирчиқ дарёси қисмида олиб борилган рейд давомида бир гуруҳ фуқароларнинг ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олишаётгани аниқланди. Табиатга 139 млн сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан 9 та шахсга нисбатан МЖтКнинг 70-1-моддаси 1-қисмига асосан 91 млн сўм жарима белгиланди ва ҳуқуқбузарлар жами 230 миллион сўм тўлайдиган бўлишди. Техникалар вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган. Дарёлар ўзанларида мораторий талаблари ижроси бўйича ҳудудларда рейдлар давом этмоқда. 👉
Show more ...

file

34 900
116
Автомобилнинг олд ойнасига 70 фоиз ёруғлик ўтказадиган қуёшдан ҳимоя қилувчи плёнкалар ёпиштириш мумкин. 👉

file

43 744
601
Рассом ва аниматор Эркин Хушматовдан одамларнинг эътирозига сабаб бўлаётган долзарб муаммолар тўпламига оид навбатдаги ижод намунаси 👉

file

49 318
560
Сўнгги 104 кв.м га эга 4 хоналик хонадонни чегирма нархларда харид қилишга улгуриб қолинг! Yunusabad Residence ТЖМси 2, 4 ва 9 қаватли бинолардан иборат бўлиб, 2023-йилда фойдаланишга топширилган. Барча уйлар тайёр кадастрга эга. 👉Мавжуд хонадонлар ва сотиб олиш шартлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун савдо бўлимига мурожаат қилинг. 📲998555122222 | | | Реклама

IMG_9458.MP4

33 376
46
❗️Бюджет тақчиллиги фонида бюджет идораларида қиммат автомобиллар олиш иштаҳаси ортмоқда Камбағалликни қисқартиришга, барча идора ва ташкилотлар шунингдек, фуқароларни иқтисод қилишга ундаши керак бўлган Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 603 млн сўмга бир дона автомобиль харид қиляпти. Бу ҳақида Ревизор маълум . Автомобил спецификация ва нархига асосланиб «BYD HAN» харид қилинаётганини тахмин қилиш мумкин. Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш  маркази 387 млн 200 минг сўмга бир дона автомобиль харид қилган. Бунда ҳам автомобиль модели ва спецификация ва нархига қараб «BYD SONG Plus DM-i» эканлигини билиш мумкин. Маълумот учун: 2024 йилнинг биринчи чорагида давлат бюджети дефицити 19,8 трлн сўмдан ошди. 👉
Show more ...
37 853
105
❗️Президент Фармони билан 1 майдан қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди: ➖ иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм; ➖ боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилияциз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди. Маълумот учун: Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорида белгиланди. 👉
39 647
126
Салом Май! Бугун сизларга ўзбек блогосферасидаги бири бошқасини такрорламайдиган бир нечта блогларни тавсия қилмоқчиман. Орасида сиз танийдиган таниқлилари ҳам бор. Қолаверса, бу блогларни шахсан ўзим диққат билан кузатаман, шу сабаб буни шахсий тавсия деб қабул қилинглар. Марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈
37 680
28
Қуролсиз экология инспекторлари қуролли браконьерлар ҳужумига учрашда давом этмоқда Шу йилнинг 29 апрель куни Тошкент вилояти Экология бошқармаси Сирдарё сув ҳавзаси шўбаси инспекторлари Сирдарё дарёсида браконьерлар ҳужумига учраган. Маълум бўлишича, инспекторлар Сирдарё дарёсининг Оққўрғон туманидан оқиб ўтувчи ҳудудида номаълум шахслар тақиқланган қуроллар ёрдамида балиқ овланаётганига дуч келишган. Сирдарё сув ҳавзаси шўбаси бошлиғи Д.Зохидов ва бош давлат инспектори Т.Бўриев ҳуқуқбузарликка чек қўйиш мақсадида ноқонуний балиқ овлаётган фуқароларни ёнига қайиқ билан боради. Шу пайтда ҳуқуқбузарлар инспекторларга ҳужум қилиб, сувга итариб юбориб, сувга чўктириш мақсадида резина қайиқни ёришади. Инспекторлар қийинчилик билан дарё қирғоғига сузиб чиқишган. Ҳуқуқбузарлар эса ов қуролларини олиб, ҳодиса жойидан қочиб кетишган. ☝️Қуролланган браконъерларга қарши курашишда ҳеч қандай қурол ва ҳимоя воситаларига эга бўлмаган экология инспекторлари билан боғлиқ бундай салбий ҳолатлар кўпайиб бормоқда. Хусусан, ўтган йили Бекободда бир нафар экология инспектори пичоқланган, Қорақалпоғистонда эса чўлда қурол ёрдамида отилган эди. Ҳар икки ҳолатда ҳам инспекторлар омон қолишган. Биз ваколатли идоралар экология инспекторлари қуролли браконъерларга қарши туришда ҳеч бўлмаса минимал ҳимоя воситалари билан таъминлашларига тезроқ рухсат беришларини сўраймиз. Акс ҳолда табиат ҳимоячиларининг ҳаёти хавф остида қолаверади. 👉
Show more ...
43 215
102
Яна бир прокурор ўринбосари пора билан қўлга тушди Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушган. Бу бўйича Бош прокуратура матбуот хизмати Ҳаёт Шамсутдинов 'га маълумот берган. Унга кўра, жорий йилнинг 27 апрель куни соат 18:30 атрофида Фарғона вилояти прокуратураси ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушди. Аниқланишича, у танишлари орқали суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб беришни айтиб, алдов йўли билан ишончни суиистеъмол қилиб, келишилган 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168 (фирибгарлик) ва 28,211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. 👉
Show more ...
41 183
85
Монополистдан навбатдаги абсурд огоҳлантириш! "ЎзавтоМоторс" автомобиль хариди учун тузилган шартномалар бўйича тўлов белгиланган муддатга қадар амалга оширилмаса, мазкур шартномалар бекор қилиниши ҳақида истеъмолчиларни . Ажойиб: "ЎзавтоМоторс" шартномада белгиланган муддатда истеъмолчига автомобилни етказиб бермаса, унга ҳеч қандай чора йўқ, истаганча истеъмолчилар устидан кулиш мумкин. Лекин истеъмолчига келганда... Афсуски фуқаро, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ваколат олган, қасамхўр идоралар бир гуруҳ монополистлар учун хизмат қилишга ўтиб кетган мамлакатда ҳали бунақа абсурд огоҳлантиришлар кўплаб бўлиши мумкин. Аҳволимиз... 👉
Show more ...
46 270
134
Toshkentda Yaponiya fuqarolarining O‘zbekistondagi hayoti tarixiga bag‘ishlangan yangi muzey binosi ochildi

file

37 413
45
МИБнинг ҳокимият адвокатига айлангани ҳақида Қонунда суд қарорлари ижросини тенг ва холис таъминлаш учун отни калласидек ваколатлар берилган МИБ суд қарори ижрочиси эмас, ҳокимиятнинг адвокатига айланиб бўлган. Масалан, Миришкордаги каби. ☝️Шу сабаб бу идоранинг барча ваколатларини бекор қилиб, тарқатиб юборса ҳам бўлаверади. Фақат давлат идораларига ён босадиган, фуқаро ва тадбиркорларга тупуриб қўйган бундай идора жамиятда давлатга нисбатан ишончсизлик ва эътироз уйғотишдан у ёғига ўтмаяпти. 👉
Show more ...
41 219
70
Бухоро шаҳар ҳокими Носиров Жамол Шуҳратович лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Турсунов Қурбон Ибрагимович ҳоким этиб тайинланди. 👉
39 756
87
ANORBANK ЎЗБЕКИСТОНДА БИРИНЧИ ИСЛОМ БАНКИНИ ЯРАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ ИМЗОЛАДИ Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки гуруҳи йиллик анжуман йиғилишида иштирок этаётган ANORBANK вакиллари бир нечта муҳим келишувларга эришди. Хусусан, ANORBANK ва Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ХСРИК) Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини ташкил этиш лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзолади. Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ ташкил этилиши режалаштирилган янги ислом банкига ХСРИК, ANORBANK ва бошқа хорижий компаниялар инвестиция киритади. Ажойиб янгилик бўпти! Ўзининг инновацион, замонавий ечимлари билан танилган ANORBANK’ка ушбу лойиҳани амалга оширишда омад тилаб қоламиз!
Show more ...
83 329
974
❗️Чирчиқ дарёси соҳилида табиатга 80 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани аниқланди Экология вазирлиги инспекцияси томонидан Сергели тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси соҳилида «GRM» МЧЖ (корхона номи қисқартирилган) техникалар ёрдамида ҳеч қандай рухсатномасиз қум шағал қазиб олаётгани аниқланди. Қум-шағал қазиб олиниши натижасида 21,4 миллиард, чиқиндилар ноқонуний жойлаштирилиши натижасида табиатга 112,5 миллион сўмга яқин зарар етказилган. Бундан ташқари Чирчиқ дарёсининг бошқа бир қисмида дарёнинг муҳофаза зонаси ва қирғоқ бўйида тахминан 4 гектарга яқин майдонда ҳам қазиш ишлари амалга оширилганлиги маълум бўлди. Табиатга етказилган зарар қарийб 62,3 миллиард сўмни ташкил қилди. Ҳар икки ҳолатга ҳам ҳуқуқий баҳо бериб, айбдорларга қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилган. 👉
Show more ...
38 051
72
⚡️“Опен бюджет” қиморга ўхшайдими ёки бу ишда “қовун туширган” масъулларни Расул Кушербаев билан муҳокама қилдик Шунингдек, собиқ депутат билан: ▪️Президентдан яширилаётган хатолар; ▪️Топшириққа қараб қўл кўтарадиган, “кнопкани” босадиган депутатлар; ▪️“Яшил макон” кўзбўямачиликлари, қаллобликлар; ▪️Туман ҳокимликларининг “заказ”лари ва Расул Кушербаевга ёпилган эшиклар ҳақида “Дангал гап”лашдик. Тез кунда! darakchi.uz’нинг YouTube саҳифасида томоша қилинг. | | |
Show more ...

IMG_2810.MP4

37 351
145
У ростанам унинг ўғлими? Ҳамманинг диққат марказида шу масала, шу мавзу: у ростанам унинг ўғлими? Ҳозир Ўзбекистон бошида бундан бошқа иш ҳам, муаммо ҳам йўқ. Хатто бугун менга ҳам икки марта қўнғироқ бўлди: водийдан бир гуруҳ одамлар санъаткор Б.Қни марҳум Ш.Ж.нинг фарзанди эканлигига гувоҳлик беришмоқчи, шунга мен бу ишда ёрдам беришим керак экан. Шу оламшумул масала бир ёқли бўлмагунча менам бошқалар каби ҳамма ишларимни йиғиштириб турсамми дейман. Қўлим ишга бормай қолди: уфф нима бўларкин? 👉
Show more ...
43 538
202
648 минг сўм Ўзбекистонда 2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил . 2024 йил январда бу қиймат 621 минг сўм эди. Минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмаклар белгилашда фойдаланилади. 👉
41 603
77
❗️Автомобил рангини ўзгартириш жавобгарликка тортишга асос бўлмайди Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 26-иловасига мувофиқ, Автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома паспорти кўрсатиб ўтилган. Паспортнинг 12-бандида автотранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати белгиланган. Мазкур рўйхатда автотранспортнинг капот, кузов ёки бошқа қисмлари ранги ўзгартирилиши учун рухсатнома талаб қилиниши белгиланмаган. Шундан келиб чиқиб, МЖтКнинг 125-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган яъни тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима жазоси қўллаш ҳамда автотранспорт воситасини ушбу Кодекснинг 291-моддаси асосида вақтинча ушлаб туриш қонунга зид ҳисобланади. Бу Адлия вазирлиги ҳам таъкидланган. 👉
Show more ...
52 857
428
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ярим финалда Индонезия устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба Ўзбекистон жамоасига Осиё кубоги финали ва Париж олимпиадасига йўлланма беради. Ғалаба барчага муборак бўлсин! 👉

file

50 593
136

Ўқитувчилар учун савол: сиз фарзандингиз ўқитувчи бўлишини истармидингиз?

Ҳа
Йўқ
Мен ўқитувчи эмасман
0
Anonymous voting
60 118
329
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio