Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

audience statistics YURISTKADR

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради. Савол юбориш 👉  @yuristkadrbot  Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик: 👉  @e_yurist01  
50 730-16
~15 059
~6
31.88%
Telegram general rating
Globally
21 301place
of 78 777
754place
of 2 295
In category
71place
of 313

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Баъзи бир санъаткорларга ва омма олдида ўзини намоён қиладиган касб эгаларига эслатма! ➖Фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларини ҳурмат қилишлари керак. Фуқаролик кодекси 9-моддаси. 👉
8 167
20
Олий суддаги чала ажримлар ҳақида. Янги суд ислоҳотидан кейин биз кутилажак адолатсизлик нуқтаси сифатида Олий судга киритилган тафтиш шикоятлари ўртадаги бир нафар судья томонидан асоссиз равишда қайтарилиши масаласини кўтаргандик. Яъни, бунда фуқаролар ва ташкилотлар томонидан киритилган тафтиш тартибидаги шикоятлар Олий суд тафтиш инстанцияси томонидан мазмунан кўриб чиқилмайди ва ўртадаги бир нафар судья томонидан тўлиқ ўрганмаган ҳолда шикоятни тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилади. Биз айтган асосий муаммо мана шу эди. Бир қатор йиғилишларда Олий суд раиси ўз судьяларини қаттиқ огоҳлантирганини ва тарафлар томонидан тафтиш шикояти киритилганда, агар уни кўриб чиқиш учун ўтказишга асос бўлмаса, судьянинг ажримида шикоятда кўрсатилган ҳар битта важга алоҳида-алоҳида тўхталиш, яъни асосланган ҳолда ажрим чиқариш шартлиги уқтирилганини эшитдик. Агар ҳақиқатда ҳам шундай кўрсатмалар берилган бўлса, бугунга келиб Олий суд раҳбарияти қўйган бу кўрсатмалар у қадар ишламаяпти. Олий суд судьяларининг айримлари шикоятни кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш ҳақида ажримларида тарафларнинг тафтиш шикоятларида кўрсатилган энг асосий важларга тўхталмасдан, атайлабдан уларни эътиборсиз қолдирган ҳолда ажрим чиқармоқда. Агар бу важларга тўхталадиган бўлса, рад этиш ҳақида ажрим асоссиз ва бир тийинга қиммат бўлиб қоладида. Ора-орада ана шундай чала ажримлар ҳақида маълумот бериб борамиз. 👉
Show more ...
8 608
17
Нима учун вазирликлар ва давлат идоралари ахборот хизмати ходимларига қўшимча тўловлар тўланмайди? Иш кунларини қўйинг, дам олиш кунлари ҳам, ишдан кейинги вақтларда ҳам тиним билмайдику, улар. Бошқа соҳа вакилларини билмадиму, ахборот хизмати ходимларининг дам олиш кунлари ва ишдан кейинги вақтларда ишлаётганлиги ижтимоий тармоқлардан шундоққина кўриниб туради. Шундай экан, нега уларга қўшимча иш ҳақи тўланмайди? 👉
8 668
35
Абдукаримов Абдусамат Абдусалом ўғли Давлат меҳнат назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Абдусамат Абдусаломов маълумоти бўйича ҳуқуқшунос, у тайинловга қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Юридик бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган. Давлат меҳнат инспекцияси позиция жиҳатидан бугун ислоҳотга жуда муҳтож, буни иш вақтидан ташқари ва дам олиш кунлари ноқонуний ишлатилаётган давлат хизматчилари, судларда иш берувчилар ва ходимлар ўртасида тўхтамаётган меҳнат низолари каби муаммолар яққол кўрсатиб турибди. Қолаверса, бугун жойларда давлат меҳнат инспекторларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш даражаси ҳам абгор ҳолатда. Ҳуллас, гапирса гап кўп. Умид қиламизки, янги Инспекция бошлиғи юз бераётган муаммоларга кўз юммасдан, уларга ечим топишда собитқадам бўлади ва асосийси, юрист сифатида ўзининг аниқ ва мустақил позициясига эга бўлади. Абдусамат Абдусаломовга меҳнаткашларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масъулиятли ишида муваффаққиятлар тилайман! 👉
Show more ...
13 034
60
#Диққат ⚡️Алоқабанк 340 миллион сўмгача 26 фоизлик микрокредит тақдим этмоқда Кредит кичик бизнес субъектлари ва корпоратив мижозлар учун 36 ойга ҳамда 3 ойлик имтиёзли давр билан берилади. Шунингдек, қўшимча иш ўрни яратган юридик шахслар ҳамда ЯТТларга кредит фоизи пасайтириб ҳам берилади. Янгиликни кредит олмоқчи бўлиб юрган танишларингизга юбориб қўйинг. Telegram | Facebook | Instagram | Sayt | YouTube
12 204
94
Қисқартириш бўйича қисқа казус. Давлат корхонаси раҳбари ходимлар сонини қисқартириш ҳақида буйруқ чиқариб, жами 15 нафар ходимни қисқартириш муносабати билан ишдан бўшатиб юборди. Лекин, ушбу 15 нафар ходимнинг барчаси суд қарори билан ишга тикланди. Нимагалигини биласизми? Чунки, давлат корхонаси раҳбари бу қисқартиришни ҳеч ким билан келишмасдан бир ўзи буйруқ чиқариб амалга оширган. Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат корхоналари тўғрисида”ги низомнинг 18-бандига асосан давлат корхонаси ходимларининг штат бўйича сони муассис билан келишган ҳолда тасдиқланиши кўрсатилган. Асосий хатолик мана шу талабларга риоя қилмасликда бўлган. 👉
Show more ...
11 220
115
Кеча, жума куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахассислар Саидали Мухторалиев ва Мухаммадамин Каримжоновлар томонидан вазирлик тизимидаги таълим муассасаларининг юридик ва кадрлар хизмати ходимлари учун семинар ўтказилди. Тадбирни дастлаб вазир ўринбосари Отабек Маҳкамов очиб берди. У киши тизимдаги кадрлар билан ишлаш масалаларига тўхталиб, ходимларга оид ҳужжатларни тузишда кадрлар хизмати ходимлари ва юристлардан алоҳида масъулият талаб қилиниши, бугунгидек ўқув жараёнлари эса уларнинг мазкур йўналишдаги иш сифатини янада оширишини таъкидлаб ўтди. Семинарнинг асосий қисмида Саидали Мухторалиев ва Мухаммадамин Каримжоновлар иштирокчиларга 2023 йил 30 апрелдан кучга кирган Меҳнат кодексини амалиётда қўллаш юзасидан муҳим маълумотлар бериб ўтди. Шундан кейин ҳамма кутган савол-жавобларга ўтилди. Бу қисм қизғин мунозараларга бой бўлди дейиш мумкин. Семинар якунида иштирокчиларга зарурий ҳужжатлардан намуналар берилди. "Yurist va kadr" NTM 👉
Show more ...
13 035
18
Бугун ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судида бир ишимиз бор эди. Бор-йўғи 4 киши қатнашдик, лекин шунда ҳам тиқилиб қолдик. Шунақа, пойтахтда хатто тўртта одам билан суд мажлиси хонасига сиғмаслигиз мумкин. Тўғриси, бунақа шароитда тузук-қуруқ суд ўтказа олмайсиз. Тепадагилар судларнинг моддий-техник базасини яхшилаш ҳақида қачон жиддийроқ ўйлаб кўрар экан. 👉
12 921
21
❗️Қисқартиришга оид пакет ҳужжатлар Ҳурматли кузатувчилар, айниқса, юристлар ва “кадровик”лар, Сиздаги асосий муаммолардан бири иш ўринларини қисқартиришда ва қисқартириш муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилишда юз бермоқда. Юқорида ☝️қисқартириш фактидан тортиб, қисқартириш сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқларгача намуналар тақдим этяпмиз. Ёдда тутинг, судларда меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқнинг қонунийлигини исботлаш иш берувчининг мажбуриятидир (МК 174-модда). Хатога йўл қўйдингизми, унинг ортидан келадиган муаммога ҳам тайёр туринг. Юқорида ☝️17 та ҳужжатдан намуна бериляпти, марҳамат, бемалол фойдаланишингиз мумкин. Намуналар дастлабки босқичдан бошланадиган кетма-кетлик бўйича жойлаштирилган. Буйруқ намуналари энг қуйида турибди. Yuristkadr - Саидали Мухторалиев. 👉
Show more ...

Қисқартиришга_оид_пакет_ҳужжатлар_юристкадр.docx

16 848
781
ОНЛАЙН ЎҚУВ КУРСЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА! ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ОЛИБ, СЕРТИФИКАТГА ЭГА БЎЛИНГ! Узоқ ҳудудлардан Тошкент шаҳрига офлайн курсларимизга келиш имкони бўлмаган тингловчиларимиздан келаётган талаб ва таклифларни инобатга олиб, онлайн малака ошириш курсларига старт берилади! Бизнинг ўқув марказимизда тажрибали мутахассислар, малакали юристлар назарий ва амалий билимларингизни оширишга хизмат қилади. Курс якунда тингловчиларга барча зарурий ҳужжатлардан намуналар, ишни тўғри ташкил этиш бўйича қўлланмалар ва албатта малака оширганлик ҳақида сертификат берилади. "YURIST VA KADR" марказида онлайн ўқув курсларида малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻 📱 +99890-010-86-15 +99897-731-40-30 +99833- 993-18-80 🗺Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй. Мўлжал: М.Улуғбек метроси 📍 🚀I 📷 I 🎬
Show more ...
12 059
16
Муносабатларда ҳиссиётлар эмас, қонунлар устун бўлиши керак. Биз эркин фуқаролик-ҳуқуқий жамиятида яшаяпмиз. Муносабатлардаги чигалликлар ечимини қонунларга қўйиб бериш керак. Жўраевларга оид ҳабарларни айтяпман. Шоҳжахон Жўраев марҳум отаси Шерали Жўраев қўшиқларига бўлган “қоровуллик” даъвосини билдирганда жуда кўпчилик буни ўта салбий қабул қилди. Аслида, муаллифлик даъвоси, у муаллиф бўладими, унинг меросхўрлари бўладими, қонун устувор бўлган мамлакатда нормал ҳолат ва хатто заруратдир. Муаллифлик ҳуқуқи ҳимояси бугун қанчалик долзарблигини тушуниб етишимиз керак. Ижодий соҳа муаллифлик ва интеллектуал ҳуқуқ ҳимояси кучли бўлгандагина ривожланади. Шу нуқтайи-назардан Шоҳжахон Жўраевнинг отасидан мерос ҳуқуқи билан ўтган ҳуқуқ учун курашмоқчи бўлганига оддий қараш керак. Ботир Қодиров масаласида ҳам худди шундай. Тарафлар ўртасида ота-ўғил муносабатлари борасида чуқур из отган келишмовчилик бор эди. Тарафлар бу низони ўзаро келишиб ҳал қила омади. Демак, ҳар икки томоннинг ҳам ўз ҳақиқати бор. Шундай экан, бу муаммонинг ечими эндиликда суд. Бу муаммо қанча чўзилса, вазият янада чигаллашиб бораверади. Шу сабабли, алал-оқибат масалага нуқтани суд қўйиб бериши керак. Қолганлар эса ҳар хил кераксиз ҳиссиётларга берилмай, қолганларни ҳам шундай ҳиссиётларга чорламай вазиятга оддий кўз билан қараши лозим. Бу гап соҳанинг энг катта мутасаддиси, Маданият вазиримизга ҳам тегишли. Айтмоқчи, бу иш фуқаролик суди судьяси Лола Утанбоева томонидан кўриляпти экан, битта ишда қарорига қўшилмаган бўлсамда, умуман олганда опани тажрибали судьялардан бири сифатида биламиз. Бу ишда ҳар икки тарафнинг мақоми бир хил. Ортиқча ўйланадиган нарсанинг ўзи йўқ. 👉
Show more ...
14 034
32
Олий суд фуқаролар қабулхонасидаги мурожаатларни қабул қиладиган ходимларга қийин. Менимча, Олий суд аппаратидаги энг оғир ишлар шуларга тўғри келса керак. Нега деганда, улар одатда ҳар куни шикоят билан келган шахслар билан юзлашади. Ва деярли ҳар доим норози одамларнинг негатив муносабатларини қабул қилиб олади. Кўпинча, бу ерга келганда зимдан кузатаман: аксарият одамлар бор аламини шуларга тўкиб сочади. Ҳақиқатдан ҳам осон эмас. 👉
11 221
15
Судьялар олий кенгаши диққатига Ўтган йили, Судьялар олий мактаби ҳузуридаги Кенгашнинг 2023 йил 25 апрелдаги қарори билан “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2023-2024-ўқув йили учун қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМ тасдиқланган бўлиб, ушбу низомнинг 4-бандида, тайёрлаш курсига қабул йилининг 31 декабрь кунига қадар 34 ёшга тўладиган, таълим шифри 5240100 ёки 5380100 бўлган таянч олий юридик маълумот тўғрисидаги бакалавр дипломига эга бўлган ва юридик ихтисослик бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси қабул қилиниши кўрсатилган. Энг қизиғи шундаки, Республикамизда аксарият ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мутахассис кадрлар етказиб бераётган, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, ИИВ Тошкент олий ҳарбий техник билим юрти (ҳозирги Жамоат хавфсизлиги университети), Божхона ва ДХХ институтларининг диплом ва иловаларида таълим шифри кўрсатилмаган. Бироқ, ушбу юқорида номлари қайд этилган дипломлар биринчи Президенти томонидан 19.04.2005 йилда имзоланган ПФ-2193-сонли Фармонда махсус тоифали дипломлар сифатида кўрсатилган. Мазкур фармонда таълим шифри кўрсатилмаган бўлсада, диплом ва иловаларнинг ўзига хос намуналари кўрсатилган. Сўраймизки, Судьялар олий кенгашидан Назорат органи сифатида келгусида ишлаб чиқилиши лозим бўлган Низомдаги “таълим шифрига оид” тўсиқларни бартараф этиб, йўли бекилиб қолган юристларимизга қонуний ёрдам қўлини чўзишсин. Зеро, ушбу олий даргоҳларни тугатган юристларнинг дипломида таълим шифри бўлмасада “юрист квалификация берилсин” деган жумла мавжуд...
Show more ...
9 162
22
ЧИН ЕТИМ ВА ЕТИМЛАР УЧУН БЕЛГИЛАНГАН АЙРИМ ИМТИЁЗЛАР ҲАҚИДА САВОЛ: Ассалому алайкум. Олий таълимда таҳсил олаётган чин етим талабалар учун қандай имтиёзлар бор? ЖАВОБ. Бу йўналишда бир қатор имтиёз ва енгилликлар бор, уларнинг айримларини келтириб ўтсам: 1. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, ҳар йили ОТМларга абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан меҳрибонлик уйи ва болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда 1 фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталарини ажратилади (Президентнинг 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ-4296-сон қарори); 2. Чин етимларга, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганларга (ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига) ўқиш контракт пулини тўлаш учун тижорат банкларимиз томонидан таълим кредитлари фоизсиз ажратилади (Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги 318-сонли қарори); 3. 2020-2021-ўқув йилидан бошлаб тўлов шартнома асосида таълим олаётган чин етим талабаларга (шунингдек ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳамда меҳрибонлик уйида тарбияланган, боқувчисини йўқотган талабаларга) тўлов шартнома маблағларини 50 фоиз қисми «Ёшлар таълим гранти» лойиҳаси томонидан тўлаб берилиши белгиланган (Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 23-сон қарори). 4. Кам таъминланган оилалар ва етим болалар тоифасига кирувчи талабаларга бир йилда бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдоридан ошмайдиган бир марталик моддий ёрдам пули берилиши керак (Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 172-сон қарори); 5. Таълим муассасаларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга шахсий харажатлари учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (490.000 сўм) миқдорида пул маблағлари тўланади (Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарори); 6. Давлат таъминотига олинган ўқувчи-талаба бўлган етимларга таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (24.500.000 сўм) миқдорида ҳамда йўл харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1.225.000 сўм) миқдорида битирув нафақа тўловлари берилиши керак (Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарори); 7. 2021 йил якунига қадар меҳрибонлик уйларининг уй-жойга муҳтож 900 нафар чин етим битирувчилари уй-жой билан таъминланиши керак. Шунингдек, Молия вазирлиги кейинги йиллар учун бюджет параметрларини шакллантиришда меҳрибонлик уйларининг уй-жойга муҳтож етим битирувчилари ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашга маблағлар ажратиб боради. Мана шу июль ойининг 20 санасигача чин етим ёшларни ҳам уй-жой билан таъминлашни назарда тутувчи алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши керак. Шу тариқа уй-жойга муҳтож етимларни бу муаммоларини ҳал қилиш меҳанизими тизимли ишлайди (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон); 8. Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турар жойлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уйлардан ёки вақтинча фойдаланилмаётган, давлат мулки бўлган ётоқхоналардаги, уй-жойлардаги ҳамда кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартиралардан берилади. Бундан ташқари, чин етим болаларни васийликка олган оилалар ҳам аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой бериладиган фуқаролар таркибига киритилган (Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сонли қарори). 👉
Show more ...
14 226
145
Рахмоновни қайси бири? Олий суд фуқаролик судлов ҳайъатида иккита Раҳмонов бор: бири Наврўз Рахмонов, яна бири Нурали Рахмонов. Шу судьлар иложи бўлса, ўзлари имзо қўядиган қарорлар, ажримлар ва бошқа ҳужжатларга фақат “Н.Рахмонов” деб ёзмасдан, исмларини ҳам қўшиб ёзса яхши бўларкан. Ажратиб бўлмаяпти. Одамлар “каттасими, кичигими” деб бизниям қийнаб ташлаяпти😀. 👉
11 398
28
Экологик маданиятимиз бироз ўзгарди: олдинлари чиқиндиларни ҳамма кўрадиган жойларга ташлаган бўлсак, ҳозир кўздан пана жойларга ташлайдиган бўлдик. Аслида бу борадаги фаросатимиз аввал қандай бўлса, ҳозир ҳам шундайлигича турибди.  Шунчаки ўзимизни маданиятлидек тутяпмиз холос. Лекин фаросат бобида ўзгармадик. ☝️Чилонзор тумани Ц квартал 3-уйнинг орқа томонидаги аҳвол. 👉
11 251
34
Сурхондарё вилояти иқтисодий судлов ҳайъатига. Акалар, унақамасда. Бугунга белгиланган ишимиз соат 10.30 да бошланиши керак эди. Буёқдан онлайн бўлиб, соат 12.30 гача кутдик. Бошланмаганидан кейин, бошқа ишларимизга йўл олдик. Судья ёрдамчиси тушликдан кейин алоқага чиқиб, соат 15.00 да уланишимизни сўради, бу вақтга бошқа ишларимиз борлигини айтдик. Сизлар бўлса, ташкилот раҳбарига алоқага чиқиб, уни чақиртириб, ҳеч қандай адвокатсиз, ишни тугатворибсиз. Аввалги судларнинг қарорларидаги суммани 100 млн. сўмга камайтирибсиз. Аслида, нольга тушириш керак эди, бунинг тўлиқ асослари бор эди, бизда. Шу қилган ишларингиз тўғрими энди? 👉
Show more ...
11 893
20
Прокуратура ходимини ишга тиклаш ҳақида қарор чиққан, лекин... Биз яқинда собиқ прокуратура ходимини ишга тиклаш ҳақида суд қарори чиқартиргандик. Тошкент шаҳар фуқаролик судлов ҳайъатининг айни вақтдаги камдан-кам учрайдиган қатъиятли ишларидан бири шу иш бўлди. Бу ишда Бош прокатура ҳам тараф, яъни жавобгар сифатида иштирок этган эди. Энг қизиғи, Бош прокуратура ушбу тафтиш суди қарори устидан Олий судга тафтиш тартибида протест киритган. Ундан ҳам қизиғи, ҳали собиқ ходим ўз ишига тиклангани ва суд қарори ижро қилингани йўқ. Яъни, Бош прокуратура протестини ходимни ишга тиклаш ҳақидаги суд ҳал қилув қарори ижросини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилмаган ҳолда киритган. Чунки, собиқ ходим ҳақиқатдан ҳам ўз ишига тиклангани йўқда (ҳозир бирга ўтирибмиз, мени ҳонамда). Ваҳоланки, ФПКнинг 419-8-моддасига асосан “ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганда уни илгариги ишига тиклаш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори устидан тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ушбу қарорнинг ижросига доир ҳужжат илова қилинган тақдирдагина қабул қилинади” дейилган. Бундан ташқари, Олий судга агар юқоридаги талабларга риоя қилинмасдан тафтиш шикояти ёки протест киритилган бўлса, ФПКнинг 419-10-моддасига асосан бундай шикоят ёки протест тафтиш суди судьяси томонидан қайтарилиши керак. Бу жараён шикоят ёки протест келиб тушган кундан эътиборан 5 кун ичида ҳал этилиши лозим. Хуллас, шунақа гаплар. Биз курашда давом этамиз. 👉
Show more ...
12 955
45
Бечора дарахтларни тагигача бетонлаб ташлашибди. Буни дарахт ва буталарни шикастлаш дейишади. Шу йўл билан уларни қуритиб, йўқ қилиб ташласа бўлади. Балким шу нарса мақсад қилингандир. Бу ҳолат Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги собиқ "Шовотландия" кафеси (халиги ёниб кетган кафе борку) ёнгинасида эканлиги айтилмоқда. 👉

video_2024-04-25_14-19-55.mp4

13 648
32
Бу сафарги тингловчилар билан ҳам бир оиладек бўлиб қолган эдик. Бугун мана ўқув жараёни тугади, сертификатларни ҳам топширдик. Меҳмонларимиз ўқув жараёнидан ва устозларимиздан миннатдор эканликларини яшириб ўтиришмади. Якунда уларнинг лойиҳамиз юзасидан билдирадиган илиқ фикрлари ва эзгу тилакларини эшитиш жуда ёқимли. Бир-биридан қувноқ ва қизиқувчан шогирдларимизга омад тилаймиз, ғайрат ва шижоат ҳеч қачон тарк этмасин уларни. Айтмоқчи, иложи бўлса Меҳнат кодекси ёстиқларини тагида бўлсин доим📗🫡 ☎️Навбатдаги ўқув курсларига ёзилиш учун: 90-010-86-15, 33-993-18-80 👉
Show more ...
12 533
12
Бугун ФИБ Зангиота туманлараро судида. Бугун ФИБ Зангиота туманлараро судида суд иши бошланиши билан суд мажлиси раиси С.Бга суд мажлиси баённомалари билан танишиб чиқиш ҳақида илтимоснома киритдим. Гувоҳларнинг кўрсатмалари ва тарафлар билан ўзаро савол-жавоблар баённомага тўғри киритилганига шубҳам бор эди. Ўзиям 2 ойдан бери давом этаётган ва 7 та суд мажлиси бўлиб ўтганди. Илтимосим ерда қолиб кетди. Сабаби, мен сўраган суд мажлиси баённомалари ҳали расмийлаштирилмаган экан. Таниша олмадим. Қойил-е. Эслатиб ўтамиз, ФПКнинг 276-моддасига асосан ҳар бир суд мажлиси тўғрисида баённома тузилади ва 278-моддасига асосан баённома суд мажлиси тамом бўлганидан кейин кечи билан 3 кунда раислик қилувчи ва суд мажлисининг котиби томонидан имзоланиши керак. 👉
Show more ...
13 196
43
Мана бу жойда чиқинди уюми тўпланиб қолган. Бизда шундай касаллик бор, қаердаки, чиқинди уюми йиғилса, уни бартараф қилиш ўрнига, биз ҳам шу ерга қўлимиздаги чиқиндини ташлаймиз. Бу албатта нотўғри. Бу чиқинди уюми Олий суд биносининг фуқаролар мурожаатлари қисми ёнгинасида турибди. Албатта, бу ҳудуд Олий суд ҳудудига кирмайди. Лекин, Олий суддаги акалар, шу атрофга, ўз ҳудуди қисмига чиқинди урнаси ўрнатиб қўйса бўларкан. Ҳар ҳолда одамлар кўп келиб кетади. Кейин бу ВМҚ 787-сонли қарорда кўрсатилган мажбурият ҳам. 👉
Show more ...
12 292
5
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio