Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Channel location and language

audience statistics Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз! Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)  @Uzulanish_bot  
12 916-15
~8 960
~11
59.26%
Telegram general rating
Globally
45 564place
of 78 777
244place
of 430
In category
378place
of 595

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Hourly Audience Growth

    Data loading is in progress

    Time
    Growth
    Total
    Events
    Reposts
    Mentions
    Posts
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан #йигирма олтинчи қисм Б..., 7 ап-рел. Менинг энг катта орзуларимдан бири ушалди. Кеча бир кичкина, чиройли, тоза уйга кўчиб кирдик. Худо хайрини берсин, буни менга Ҳожи халфа топиб берди. Ёнида боғчаси бор бу уч хонали кичкина, ширингина уй Ҳожи халфаникидан атиги икки-уч минутлик масофада. Ҳаммасидан ҳам яхшиси шу бўлдики, бу уйни ичидаги ашёси билан ижарага бердилар. Кеча Муниса иккимизнинг суюнчимиз ичимизга сиғмай кетди. Уйни тозалаб, нарсаларни жой-жойига қўйишимиз керак эди. Қаёқда! Кулишдан, бир-биримизни қувишдан, ўйноқлаш, қувонишдан бошқа нарсага қўлимиз тегмади... Бечора Муниса кўзларига ишонмай, ўзини саройга кириб қолгандек ҳис этарди. Фақат Мазлум (чўпон Меҳмет бизга ҳадя қилган улоқнинг отини Мазлум қўйдик) бизни ёмон қўрқитиб борди. Бу ярамас очиқ қолган ошхона эшигидан боғчага, у ердан худди таги минорадек тик жарликка қараб чопиб кетди. Худо бир сақлади, яна бир қадам босса тўғри жарга қулаб кетарди. Лекин бу шайтон махлуқлар оёқларини қаерга қўйишни мендан яхшироқ билишади. Ҳарҳолда, уни тутиб ичкарига олиб киргунча, юракларимиз ёрилгандан баттар бўлди. Ҳа, уйимиздан ниҳоятда хурсандмиз. Муниса саҳндаги мовий кафеллар устида югуради, сирғанади, девордаги гул расмларини қўллари билан сийпаб қувонади. Фақат кечқурунлари, қош қорая бошлаганда бир оз ўксиб қоламиз. Қўшниларникига қўлларида тугунча билан оталари, ака-укалари келишади. Бизнинг уйимизни эса бу соатларда ҳеч ким йўқламайди. Бир умр шундай бўлиб қолади. #choliqushi 👇🏾👇🏾👇🏾
    Show more ...
    Чолиқуши (роман).
    Fotima Mustafo Бу юртнинг баҳори шундай ажойиб бўлар эканки... Ҳаммаёқ кўм-кўк бўлиб кетди. Боғчамда ранг-баранг гуллар очилди, хонамнинг деразаларига чирмовуқлар чирмаша бошлади. Боғчамизнинг этагидаги тик жарлик яшил шоналарга ўхшаб қолди. Бу яшилликлар ичида лолалар янги яралардек қип-қизил бўлиб очилади. Бутун бўш кунларимни боғчада Муниса билан бекинмачоқ ўйнаш, арқонда сакраш билан ўтказамиз. Чарчаган кезларимизда мен расм солишга ўтираман, Муниса эса улоғи билан чаман ичида чўзилиб ётади. Менда расм…
    1 072
    2
    МАСХАРАБОЗ Бемор докторга ўз дардини тўкибди: — Докторбей, тобим йўқ. Ҳаётдан завқ ололмаяпман. Изтиробларимни унутолмай қийналяпман. Иштаҳам йўқ. Томоғимдан қил ўтмайди. Кўз олдимдан оч-яланғоч инсонлар кетмайдиган бўлди. Тонггача ухлолмай улар билан бирга совқотиб чиқаман. Жиноят ҳақидаги хабарларни ўқиганда ўша жиноятда менинг ҳам айбим йўқмикан, деб ўйга толаман. Қотил тутган пичоқнинг сопи қўлимни куйдураётгандек бўлаверади. Отилган ҳар бир ўқ менинг қалбимга санчилгандек азобланаман. Жамиятдаги барча айб, жиноят ва гуноҳларни ортмоқлаб кетаётгандек ҳис қиламан. Кулишни тамоман унутиб юбордим. Докторбей, менга ёрдам бермасангиз ҳолим хароб — дея шикоят қилибди. Доктор беморни текширгандан сўнг, елкасига қўлини қўйиб дераза олдига олиб борибди. Пардани тортиб бармоғи билан кўча бетидаги афишани кўрсатибди. Унда цирк масхарабозининг расми бор экан. Доктор ўша масхарабозга ишора қилиб: — Азизим, — дебди. — Анави масхарабозни кўряпсизми? Ҳар куни оқшомда ажойиб томошалар кўрсатмоқда. Сизга тавсиям, ўша томошага боринг, барча изтиробларингизни унутасиз, маза қилиб кулиб дам оласиз. Дилингиз яйрайди. Касалликдан ҳам асар қолмайди. Бемор бошини эгибди ва чуқур бир уҳ тортгандан кейин дебди: — Докторбей, ўша масхарабоз, менман! ©Азиз Несин, турк ёзувчиси
    Show more ...
    3 795
    55
    #хайрли_кун. Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!

    file

    3 566
    20
    🕊Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий #йигирма бешинчи қисм Ташқаридан олдин иссиқ палтоли бир ёш жувон кирди. Юзини кўрдиму, вой деб юборишдан ўзимни тутолмадим. Газетачининг қайлиғи менинг эски синфдошим Кристиана Варез эди. Кристиана ёзги каникулларнинг бирида оиласи билан Франтсияга кетиб, у ерда газета муҳаррирлигида ишлаган бир ёш бўласига теккан-у, кейин қайтиб келмаган эди. Дугонам бир неча йил ичида одам ишонолмайдиган даражада ўзгарибди, салобатли хотин бўлиб қолибди. Овозимни эшитиб бошини ўгирди ва юзимдаги қалин пардага қарамай мени дарҳол таниди. — Чолиқуши, менинг кичкина Чолиқушим, шу ердамисан? Оҳ, бу қандай тасодиф! Кристиана мени ҳаммадан кўпроқ яхши кўрадиган дугонам эди. Қўлларимдан ушлаб мени кабинет ўртасига етаклади. Қўймай юзпардамни очди, бетларимдан чўлп-чўлп ўпа бошлади. Мен ҳалига довур кўрмаган эри, айниқса, маориф мудири, ким билади, нималарни ўйларди. Мен уларга орқамни ўгириб олиб, кўзларимдаги ёшларни кўрсатмаслик учун юзимни дугонамнинг елкасига яширдим. — Оҳ, Чолиқушим, ҳар хил нарсалар миямга келарди-ю, лекин сени бундай қоп-қора чодрага кўмилган, кўзларидан ёш қуйилиб турган ҳолда кўрарман, деб ўйламаган эдим. Секин-секин ўзимни боса бордим, яшириқча юзимни яна тўсиб олмоқчи бўлган эдим, дугонам қўймади. Кейин йўқ деганимга унамай, мени эри томонга ўгирди. — Пер, сенга Чолиқушини таништираман, — деди. Пер Фор узун бўй, хушрўй, оқиш киши экан. Лекин кўзимга дали-ғули кўринди. Ким билади, мен оғир-вазмин одамлар орасида туриб ўрганиб қолганим учун у боёқиш менга шундай туюлгандир. Газетачи қўлимни ўпди-да, эски таниши билан гаплашаётгандай: — Мадемуазел, сизни кўриш шарафига нойил бўлганим учун кўп бахтиёрман, — деди. —Билсангиз, биз ҳечам нотаниш эмасмиз. Кристиана сизни жуда кўп гапирарди... Башарти у таништирмаганда ҳам, барибир, Чолиқушини таниб олардим. Мактабда дугоналарингиз ва ўқитувчиларингиз билан бирга тушган суратингиз бор. Унда иягингизни Кристиананинг елкасига қўйиб олибсиз. Кўрдингизми, мен сизни қандай танийман! Улар маориф мудирини бутунлай унутгандай, фақат мен билан гаплашишар эди. Бир зум бошимни ўгириб теваракка қарадим. Кўзларим шундай бир манзарага тушдики, бошқа жойда бўлсам, қаҳқаҳа уриб кулиб юборардим. Меҳмонлар билан бирга кабинетга бир қанча одам ҳам кирибди. Ярим доира қуриб турган бу одамлар ўртасида маориф мудири турибди. Ҳаммасининг оғизлари ҳайратдан бир қарич очилган, аломат фокусчи ўйинини томоша қилаётган қишлоқилар сингари менинг франтсузча сўзлашимга анқайиб туришарди. Ҳаммасидан қизиғи шу эдики, Зайниларга борган жамоат ишлари инженери ҳам шулар орасида эди. Кейин билсам, бу афанди мусофирларни меҳмон қилибди. Боёқиш ахийри муродига етган, яъни юзимни кўрган эди. Шу билан бирга, қишлоқда маориф мудирига мен тўғримда айтган фратсузча сўзларини эслаб, ҳарҳолда хижолат ҳам тортгандир. Бўлар иш бўлган эди. Эски синфдошимга ўзимни шу қадар тушкун бир аҳволда кўрсатиш нафсониятимга тегди. Бунинг устига ўзимни мискин, эзгин кўрсатгим келмай, иложи борича дадиллик, хушвақтлик билан баланд овозда сўзлашавердим. Ниҳоят, маориф мудири ўз аҳволининг янчлигини тушунди-да, митта гавдаси билан кулгили бир аҳволда реверанс қилиб: — Қани, марҳамат, ўтиринглар, туриб қолдинглар,— деди курсиларни кўрсатиб. Менинг чиқиб кетиш пайтим келган эди. Шунинг учун Кристианага: — Энди менга ижозат, — дедим секингина. Лекин у сақичдай ёпишиб олиб, мени ҳеч ёнидан жилдирмас эди. Дугонамнинг мени бўшатгиси келмаганини маориф мудири ҳам кўрди. Ҳозиргина менга ўлгудай совуқ, ёмон муомалада бўлган бу одам чуқур бир ҳурмат билан қошимда эгилиб, менга ҳам бир курси инъом қилди. — Хоним афандим, тикка турманг, марҳамат, — деди. Ночор ўтирдим. Кристиана, менинг бу ерда қора чодрага ўралиб турганимни ҳеч ақлига сиғдира олмай, эрига нуқул гап уқтирар эди: #choliqushi
    Show more ...
    🕊Чолиқуши (роман).
    📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий  #йигирма бешинчи қисм Fotima Mustafo — Сен билмайсан-да, Пер, Фарида жуда аломат қиз. Истамбулнинг энг асл оиласидан. Шу қадар ўткир закоси, ажойиб бир характери борки... Уни бу ерда кўриб ҳайрон бўлиб қолдим. Дугонамнинг мақташи менга ҳам хуш ёқар, ҳам мени уялтирар эди. Кўзларим гоҳо маориф мудирига тушиб қоларди. Боёқиш ҳалигача ўзини ҳайратдан қутқаза олмаган эди. О, ҳаёсиз жамоат ишлари инженери-чи! У кабинетнинг бир бурчагига суқилиб олиб, мени кўзлари…
    4 146
    6
    #яхши_шеърлар Майли кетинг, кетгингиз келса, Кечмоқ бўлса шунчалар осон. Жим тураман юрак дод солса Сизни жондан севар у нодон. Майли кетинг, кетгингиз келса, Тилка-пора қилиб жонимни Лолаларга улашиб бергум, Сиз ўт қўйиб кетган қонимни. Майли кетинг, кетгингиз келса, Айланишдан тўхтамас гардун. Мен биламан, бордир бир инсон, Жон беришга тайёр  мен учун. Майли кетинг, кетгингиз келса, Ажралишга қилибсиз ҳавас, Фақат ишқнинг уволи учун Худоимдан қўрқмасангиз бас! Майли кетинг, кетгингиз келса, Тош бўлади кейин бу юрак. Ўйнаб-кулиб юрарсиз менсиз, Мен ҳам ўлиб қолмасам керак! Майли кетинг, кетгингиз келса, Мен жим силтаб қўйгум қўлимни. Ёдингизни олингу, жўнанг, Аввал қайтиб бериб  кўнглимни! Майли кетинг, кетгингиз келса, Кетаверинг, сўз деган номард. Агар ажал етмаган бўлса, Шифо топар бир кун ҳамма дард. Майли кетинг, кетгингиз келса, Ҳилол бўлинг, қўлим етмайди, Рост бўлмаган демак ишқингиз, Чин севганлар кечиб кетмайди! ©️Малика Тавфиқ
    Show more ...
    4 255
    78
    🕊Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий #йигирма Тўртинчи қисм Б..., 10 март. Зайнилар қишлоғидан келтирилган қоғозларимни сумкага солиб бугун эрталаб маориф бўлимига кетдим. Муниса ухлаганича қолди. Вақт эрта бўлгани учун идора энди очила бошлаган эди. Битта-иккита келган амалдорлар босиб-босиб қаҳва ичишар, калён чекишарди. Ҳожи дўппили саркотиб ўрнида жингалак қора соқолли, кир ёқали бир афанди ўтирарди. Ходимларнинг биттасидан сўраган эдим, маориф мудири билан бирга бош котибнинг ҳам ўзгарганини, ишим бўлса шу соқолли афанди билан гаплашишим кераклигини айтди. Саркотибнинг ёнига яқинроқ келиб салом бердим. Маориф мудири афандининг буйруғи билан ёпилган Зайнилар мактабининг ўқитувчиси эканимни, мактаб ишларини топширгани келганимни айтдим. Саркотиб бир оз ўйланиб турди. #choliqushi
    Show more ...
    🕊Чолиқуши (роман).
    📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий  #йигирма Тўртинчи қисм Fotima Mustafo — Ҳа, шунақами, жуда соз, — деди. — Бир оз ташқарида кутуб туринг, мудир афанди келсин. Идоранинг олақоронғи, бўғиқ даҳлизида мудирни роса уч соат кутишга тўғри келди. Бу ерларга келиб-кетувчилар одамга тикилиб қарар, ҳатто сўз отувчилар ҳам бўлар эди. Деразалардан биттасининг ёнига синиқ шоти тиклаб қўйишган экан, ўшанинг поғоналаридан бирига суяниб кутиб турдим. Қўллари лой, мовийранг чалворли сўфинамо бир киши фонтан…
    4 157
    7
    #хайрли_кун. Бугун сизлар билан сал кечроқ саломлашяпмиз. Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Кунингиз ҳурсандчиликда ўтсин! Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоят устида жамласин!

    87415986_717755465422923_1309426831614827487_n.mp4

    5 013
    62
    #яхши_шеърлар СЕН ЎЛМА ФАҚАТ Чида, тўкилмагин, оз қолди йўлим, Бу ёзганим балки сенга сўнгги хат. Сени мен топаман, топмайди ўлим, Сен ўлма фақат! Гарчанд қўш чечаклар кетди терс томон, Бизнинг шаън боғларда қўпти қиёмат. Биз қиёматдан-да чиққаймиз омон, Сен ўлма фақат! Гарчанд юрагим ўт, билагим бардам, Ғамнинг тойларини тахладим қат-қат. Лоладай кетгайман қайғузорлардан, Сен ўлма фақат! Ўкдай тик йўлларни қарс бурганимда, Ўқ томир дарз кетар, оғриқ билмас ҳад. Фақат, Сени топай мен борганимда, Сен ўлма факат! ©️Ҳалима Худойбердиева
    Show more ...

    file

    5 293
    82
    #иқтибос Барчамиз бизни танимаганлар наздида оддий одамлармиз. Ҳасад қилувчилар назарида мағрур кўринамиз, бизни тушунадиган учун эса ажойиб одаммиз. Севганларимиз назарида энг яхши, ёқтирмайдиганлар наздида ёмонмиз. Ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бор. Бошқалар олдида яхши кўринишга уриниб, ўзингизни чарчатманг. Аллоҳнинг Сиздан рози бўлиши етарли. Одамларни рози қилиш етиб бўлмас орзу, Аллоҳнинг розилиги эса тарк этиб бўлмайдиган мақсаддир. Бас, етиб бўлмайдиганни тарк қилиб, тарк қилинмайдиганга етишинг. Алий Тантовий роҳимаҳумуллоҳ
    Show more ...
    6 385
    128
    #иқтибос. Турфа туйғуларни хуш кўрдим ғоят, Дунёнинг ўзи ҳам рангин ниҳоят. Боқма ажабланиб сатрларимга — Бахтим ривоятдир, ғамим ҳикоят. Абдулла Орипов
    4 618
    51
    #нимадир Тушкунликка тушманг... Ҳаёт аслида чиройли! Қизлик вақтим юрагим кўп сиқиларди, баъзан дунёларга сиғмай кетадигандек сезардим ўзимни... Мана ҳозир ортга қараб ўша йилларни кўряпман... Отамнинг ҳорғин қадам товушларини ва онамнинг юрган пайти тиззасидан чиқадиган шиқирлаган овозни эшитаётгандекман гўё... Ям-яшил ва нимаси биландир жаннатни эслатиб юборадиган ҳовлимиз кўз олдимдан ўтяпти... Энди эса айтмоқчи бўлган гапимни айтаман: ҳаёт мукаммал бўлса ҳам одам боласи у ҳаётда зерикади, агар ўзига берилган неъматларни ҳис қила олмаса... Ҳозирги ҳаётимга қарайман: ҳар оқшом қўлидаги тўрва ҳалтани тўлдириб кириб келадиган ва остонада туриб болалари билан бирма бир саломлашадиган жуфтим бор... Баъзан ухлаб ётган пайти юзига қарайман, тикилиб... Уларнинг борлиги ҳам неъмат... Бир ожизанинг нозик елкаларига оғирлик қилади бу чиройли ҳаётнинг чиғириқлари-ю ташвишлари... Ёнма ён туриб сониялар сайин ғовлаб ўсаётган тиканзор-у суманзорларни ўришга, ҳар жабҳада елкама-елка туришга кимдир керак... Инсон мукаммал бўлмайди. Ҳар кимда ҳар хил камчилик. Камчиликларга кўз юмилгандагина сифатлар, фазилатлар кўриниш бера бошлайди. Ўзингизга берилганларни инъом деб тушунинг... Инъом... Фарзанд инъом. Баъзи гапи ёқмаган, баъзи гапи сизни бир лаҳза бўлсин бахтиёр эта олган жуфтингиз ҳам аслида инъом. Йўқлаб келаётган танишингиз, иккиланиб эшик чертаётган меҳмонингиз ҳам инъом. Остонаси келди-кеттидан чўкмаган, ўйдим-чуқур бўлмаган уйлар бор бу дунёда... Энг омадсиз туюлган кунингиз ҳам инъом. Ўтмиш ҳам инъом. Келажак ҳам. Бугун ҳам... Ҳаммасига шукр! ©️Азизахон Исмоилова
    Show more ...
    5 747
    145
    ​​. УМИД. Баъзан мен ҳам тушкунликка тушиб тураман. Қаттиқ кечади тушкунликларим. Бу ҳолатни бир куни мени доим ўқиб борадиган бир қадрдоним сезиб қолди: Ие сиз ҳам тушкунликка тушиб турасизми? Сиз-а? Гапларингизни ўқиб, ғамларимни унутаман, енгил тортаман. Ҳаммага таскин беришга бериб, ўзингиз тушкунликка тушиб қолдим дейишингиз ғалати! Унинг гапларини эшитиб хаёлимга бир олиманинг айтганлари келди: "Фарзанд кўргунимча менинг бола тарбиялаш бўйича олтита қўлланмам бор эди. Ҳозир битта болам бор ва ҳеч қандай қўлланмам йўқ!" Бировнинг боласи касал бўлиб қолса, ундай қил-бундай қил деб кўрсатмалар берамиз, йўл-йўриқ ўргатамиз. Аммо ўзимизнинг боламиз касал бўлиб қолса миядан бор йўл-йўриқлар ҳам учиб кетади. Нимани қаердан бошлашни билмай довдираймиз. Ўша пайт бизга ҳам кимдир ёрдамга келса-да, маслаҳат бера қолса! "Одам одамга керак" деган сўз шу аслида! Баъзан ҳовуримизни ер ҳам, сув ҳам олмайди, бошимиздан челаклаб сув қуямиз. Енгил тортмадик! Баъзан кўксимизни ерга бериб ётамиз, ҳеч нарса ўзгармади... Кимгадир ёрилгимиз келади. Чунки одам ҳовурини одам олади деб ишонамиз. Қаршимизга чиққани- уриб-чақилган бошми ёки ҳали ҳомми, буни баъзан аҳамияти қолмайди. Ким бўлишидан қатъий назар унга нимадир айтгимиз келади. Ичингни тўкканингда сени жим эшитадиган кишинг бўлсин. Гапирганингда- кўзини кўзингга тикиб, умидлантирадиган, руҳингни кўтарадиган инсонни ёнингга жўнатсин Аллоҳ! Баъзан ичимиздаги тош оғирлик қилади. Ўзимиз ҳам кўтаролмаймиз, бошқа ўзимизга ўхшаган одамлар ҳам уни кўтараман деб майиб бўлиб қоладигандек. Ўшанда бу тошни кўтарадиган ёки жойида эритиб юбора оладиган Зотга юкинамиз: "Дард кичик, Аллоҳ буюк!" Мен баъзан болаларимни ёнимга чақириб, уларни жим қучоқлаб тураман. Ҳаммаси айрича нафас олиб ичимни тўлдиради. Ёлғизга жуфтни яратган, кейин унинг ёнига тўртта тирговучни тираб қўйган Зотга шу туришда ҳамд айтаман. Ҳамма нарсани, ҳатто мана шу тушкунликни ҳам У Зот бизга бежиз жўнатмайди. Узоқ давом этган касалликдан сўнг ҳаётга бошқача жилмайиб қараш бахти бор бизда. Ёки муттасил давом этиб ҳоритган синовли йиллардан сўнг биз ўзимизни тоғ чўққисига тирмашиб чиқиб, кейин бутун оламга қулоч ёзиб турган бахтиёр одамдек сезамиз. Чўққидаги одам ҳис қилган буюкликни ерда, қайсидир ковакда биқиниб ётган одам тушунмайди. Ҳаётнинг неча хил товланишини ҳам билмай яшаб ўтиб кетадиганлар бор. Тушкунлик бу танлов вақтидир. Тушкунлик синов. Кўпчилик тушкунлик пайти ширкка берилиб қолади. Ўтган умрида кўрган жозибаларини унутади. Яхши кунларини танимай қолади. Бу энг ёмони! Ўтмишдаги бахтни ўз қўлингиз билан ўчирдингизми, энди келажакда келадиганлари ҳам туссиздир! Туссиз бўлгани учун жозибалар, ранго ранг жилвалар кўринмайди унда. "Қачондир бошқача эди ҳаммаси!" дейиш керак. Бир вақтлар яхши кунларни яшагансиз. Қачондир "Жаннатда яшатдинг" деб айтинг! Чунки унда бир ажиб дийдорлар бор эди. Худди ана ўша дийдорга яна қайта етказиши учун биз Жаннатни орзулаймиз. Ҳа, баъзан тўртта бурчагимиздан тутиб ўзимизни ўзимиз силкишимиз керак. Ўртага қолган-қутган умидлар йиғилиши учун. Уларнинг қайта бирлашган кучи билан оёққа туриб кетишга ишонамиз. Турамиз ва юрамиз. Йўл тугамади ҳали. Тиззадан куч кетди аммо юрагимизда ҳали ўн умрни яшатадиган умидлар бор! ©️Азизахон Исмоилова. .
    Show more ...
    4 997
    91
    🕊Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий #йигирма учинчи қисм — Ундай эмас, қизим. Асл сабаб бошқа ерда. Ҳатто тирикчилик дарди ҳам эмас. Сен яширишга тиришган сайин мен яхшироқ кўряпман. Ўзингнинг кимлигингни, оилангни, хонадонингни, шунга ўхшаш нарсаларни сўрасам айтмайсан, шундайми? Кўрдингми, қандай билиб оляпман. Бу ерда бир сир бор. Лекин мен ковлаштириб ўтирмайман, кичик бир ишора бўлса бас. Икковимиз ҳам жим бўлиб қолдик. Қари доктор бир оз ўйлаб тургандан сўнг: — Сенга кичкинагина хизмат қилсам, ижозат берасанми? — деб сўради. — Сени бошқа яхшироқ ерга кўчирсам хоҳлармидинг? Маориф министрлигида битта-иккита танишларим бор. — Йўқ! Раҳмат, докторбей. Ишлаб турган еримдан хурсандман. Доктор яна кулимсираб елкаларини учирди, кейин ҳазиллашаётгандек қилиб: — Жуда соз! Жуда соз! Лекин шуни билиб қўйгинки, фидокорлик сен ўйлаганча ҳазил гап эмас. Бир кун эмас, бир кун жонинг сиқилса, менга икки энлик хат ёз, адресимни ташлаб кетаман. Бу бир одамгарчилик. — Ташаккур, афандим. — Бу масала битди. Энди ишимизга ўтайлик. Қиладиган ишларингни тушунтириб берай. Қари доктор нариги хонанинг эшигини очди. Бир қийшиқ каравот устида гавдаси, юзи аскар плаши билан ёпиб қўйилган ярадор ётар эди. Доктор: — Қалайсан, мулла, бир оз тузук бўлдингми? — деб сўради. Ярадор киши қўли билан плашини кўтариб ётган ердан турмоқчи бўлди. — Қимирлама, ёт. Нима, бирон еринг оғрияптими? — Йўқ, кўп раҳмат. Фақат бет суягим бир оз лўқиллаяпти. Доктор яна кулди. — Эҳ, менинг азиз айиқларим. Тиззасининг қопқоғини бет суяги дейди-я! Қорнини товонида деб ўйлайди бу. Пайти келганда одамларнинг кўзини шамғалат қилишдан тойишмайди. Тузалиб кетади, мулла, ҳеч нарса бўлмайди. Худога шукур қил, ўқ хиёл чапдан ўтганда шўринг қурирди. Нима, бир ҳафта ўтар-ўтмас ўрнингдан туриб юриб кетмоқчимисан? Йўқ, тўғри келмайди. Мана шу ерда жонингнинг роҳатини кўзлаб ёта тур. Ҳа, бу қизча нима деса шуни қиласан, гапини қайтармайсан, уқдингми? Сенинг докторинг шу, ярангни шунинг ўзи боғлайди. Мабодо у эди-бу эди деб гап қайтарганингни эшитсам, ҳа, ўзингдан койин. Худо ҳаққи, ўзим келиб оёғингни тўғрам-тўғрам қилиб кесиб ташлайман. Доктор ярадорнинг бинтини еча бошлади. Ярага тегиб кетганда, у “секинроғ-ей!” деб қичқириб юборди. — Овозингни ўчир. Ҳайф-ей сендай эркакка! Шопдай мўйловинг, узун соқолинг билан муштумдек қизча олдида войвойлашга уялмайсанми? Бу яра эмас, ўйинчоқ. Шундай касал боқувчига топширишларини билсам, ҳатто мен ҳам бир еримни ғиқ демай кестирар эдим. Бир соатдан сўнг серсоқол капитан билан доктор жўнаб кетди. Дунёда бундан ҳам ажойиброқ тасодиф бўлиши мумкинми? Мен умрим бино бўлиб, бир кўрган одамимнинг менда шу қадар чуқур таассуротлар қолдирганлигини ҳеч эслай олмайман.
    Show more ...
    🕊Чолиқуши (роман).
    📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий  #йигирма учинчи қисм Fotima Mustafo Зай-ни-лар, 24 фе--в-рал. Бу йил ёзни баравақт келади, дейишади. Бир ҳафтадан бери ҳаволар очиқ. Кундузлари қуёш чарақлайди. Тепаларда қор бўлмаса, одам ўзини май ойи паллаларида деб ҳис этади. Бугун жума. Тушки овқатдан сўнг хонамда ўтириб, сув бўёқда Мунисанинг суратини солиш билан машғул эдим. Бирдан эшик тақиллади. Хатича хоним рўмоли бўйнига тушган, қўл-оёқлари титраган…
    4 163
    9
    #жума_муборак. Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Яна бир Жумага етказган Аллоҳга ҳамд ва шукрлар бўлсин! Ушбу жума кунида қалбларимизга - сакийнат, юзларимизга табассум, уйларимизга бахт ва саодат ато этиб, ЗИКРидан бизларни ажралмайдиган қилсин! Ушбу кун фазилатидан Аллоҳ бизларга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш хабарларимиз билан шодлантирсин! Шифо изалаётганларимизга, шифо, рахмат истаётганларга рахм қилсин! Аллоҳ таоло бу жума кунида биздан оғриқларни аритсин! Зулуматларимизни ёритсин! Бизни нажоти ила суғорсин! Яхшиликлар билан ризқлантирсин! Азизлар, айём муборак!
    Show more ...
    8 165
    319
    ​​🕊Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий #йигирма иккинчи қисм Ўшанда суюнганимдан жинни бўлиб қолмаганимга ҳайронман. Муродимга шу қадар осон етарман, деб ўйлабмидим! Кечқурундан бери неча соатлаб ўйладим, қиладиган эътирозларига жавоблар тайёрладим, юракларини юмшатиш учун миямда таъсирли сўзлар сараладим. Ҳеч иложини қилолмасам, онамдан қолган бир неча жавҳар маржонларни бериш қарорига келдим. У нарсаларни шу бечора етимчани қутқазишдан ҳам яхшироқ бир ерга сарф қила олармидим? Лекин бу фидокорликларимнинг ҳеч бирига ҳожат қолмади. Муниса бир жонли қўғирчоқдек қўлларимга тутқизилмоқда эди. Мен бошқалар сингари эмасман, жуда севинган, бахтиёр бўлган дамларимда туйғуларимни сўз билан англата олмайман. Албатта, рўпарамдаги кишининг бўйнига осилишим, уни ўпишим, тортқилашим керак. Оқсоқол афанди ҳам ўша дам худди шудай таҳлика остида эди, лекин тириш қўлининг бир марта ўпилиши билангина қутулиб кетди. Икки соатдан сўнг оқсоқол Мунисанинг отаси билан мактабга кириб келди. Мен у кишини ,бадбуруш, ваҳимали, золим одам, деб ўйлаб юрардим. Ҳолбуки, кичкинагина, касалманд, юпун бир чол экан. Менга истамбуллик эканини, лекин қирқ йилчадан бери юртини кўрмаганлигини айтди. Чигал тушни айтаётгандек Сариер, Оқсарой ҳақида чалкаш-чулкаш қилиб гапирди. Мунисани менга беришга рози эди. Лекин қизига жуда жони ачиётганини сездим. Боланинг бахтини очиш учун қўлимдан келганини аямаслигимни, уни ўз боламдан афзал кўриб тарбиялашимни, ҳар доим ўзига кўрсатиб туришлигимни ваъда этдим.
    Show more ...
    @Halolim_uz
    4 906
    6
    ​​. ЁШИ 35, 40, 50 ва ундан юқорига чиққанлар учун тавсиялар: 1. Йилда бир марта қон олдиргин (ҳижома), гарчи бирор касаллик ва дардинг бўлмаса ҳам. 2. Чанқоқлик ёки сувга эҳтиёж сезмасангда, доим сув ичиб юришга одатлан. Соғликка путур етишидаги асосий муаммо- танадаги сув етишмовчилигидир. 3. Дунёнинг иши зиммангда бўлса ҳам спорт билан шуғуллан. Пиёда юриш, сузиш ёки бирон турдаги спорт билан шуғулланиб, аъзоларни ҳаракатлантириб туриш лозим. 4. Овқатланишни камайтир. Одам боласи учун қаддини тутиб туришига бир неча луқма кифоя қилади. Овқатга жуда иштаҳа қўйиб, очкўзларча ейишни бас қил. Чунки кўп овқат яхшиликка олиб бормайди. Бутунлай емасдан ҳам қўйма, балки миқдорини озайтир. 5. Имкони борича машина минмасликка ҳаракат қил. Бирор жойга боришни истасанг пиёда юриб бор. Масалан, масжид, дўкон, зиёрат ва ҳоказоларга юриб боришни одат қил. 6. Ғазаб ва асабийлашишни тўхтат. Ишларга кўз юмиб, бепарвороқ бўлишга ҳаракат қил. Безовта бўлинадиган ишларга аралашаверма. Бундай қилишинг соғлигингга путур етказади ва кўринишингни хунуклаштиради. 7. Молингни қуёш остида қолдириб, ўзинг соя остида ўтир, деб айтилган мақолдаги кишидек бўл. Ўзинг ва атрофингдагилар ҳаққини паймол қилма. Мол дунё бизга хизмат қилиши учун яратилган, биз мол дунёга хизмат қилиш учун эмас. 8. Бирор кишини деб нафсингни ҳасрат ва надоматга тўлдирма. Амалга ошира олмаган нарсангга ҳам афсус чекиб ўзингни койима. Ўзингни билмаганга солиб ол. Балки унутишга ҳаракат қил. 9. Тавозуъли ва камтар бўл. Мол дунё, мансаб, куч қувват ва нуфузинг такаббурлик ва ғурур билан барбод бўлади. Тавозуълик – одамларни сенга муҳаббатли қилиб, Аллоҳ наздидаги қадрингни оширувчи фазилатдир. 10. Сочингга оқ оралаши ҳаётинг охирлаганини англатмайди. Балки, афзал ҳаёт энди бошланганини билдиради. Шундай экан, келажакка умид ва Аллоҳнинг зикрига машғуллик билан вақтингни ўтказ. Сафар қил ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўл. 11. Ҳеч қачон намозни қолдирма. Намоз, дунёда ҳамда мол дунё ва фарзандлар фойда бермайдиган охиратда фойда келтирувчи қоғозингдир.
    Show more ...
    image
    12 965
    584
    ​​ Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Бисмиллоҳ!" билан бошланган тонгингиз "Алҳамдулиллаҳ!" билан янада шукуҳли бўлсин деймиз... Сизларга барокатли ва файзли кун тилайман: унда ҳеч йўқ кимнингдир оғирини енгил қилмоқ, кулиб қарамоқ, ҳожатини чиқармоқ, эҳсон-инфоқ қилмоқ- сизга насиб этсин илоҳим! Ушбу кун барокатли кунингиз бўлсин, вақтидан, нақдидан барака топинг! Аъло кайфият кун давомида сизни тарк этмасин!
    image
    8 241
    206
    ​​ ... Уятчан, иболи қаҳрамоним о, Чапдаст қочиб қолдинг исноддан тайин. Узоқ рол уйнадим бир ўзим танҳо, Шерик кўмагига муҳтож бўлмайин. Сен қуриб кеткур ёрдамингга бил, Эҳтиёж сезмадим бирор бир марта. Аста қочиб қолдинг қолдирдинг ғофил. Пардалар ортида тинч соялардай, Мен эса алаҳлаб, бўлиб шармисор, борардим халойиқ турар бепарво... Ўшандоқ шармисор ўшандоқ абгор, Ўшандоқ ролдаман бир ўзим танҳо. О, боплаб бобиллаб бердингку шерик. Сен бўлган гапларни кечиролмадинг. Очик кўнгиллигим Сен кўра туриб, Содда табассумим англай олмадинг. Қаҳр ила ғазабинг бир поданома. Келар симирмоққа қайғу аламим. Шармисорлик аро, иснодлар аро, Елкамни букканча туриб қолдим жим. Шошилган ҳалойиқ кўрмас ҳеч замон, Ҳақиқий қаҳрамон кўздан сал четроқ... Намунча кўрқмасанг Сен эй қаҳрамон, Қўрқма ҳеч сотмайман сени ушбу чоқ. Бизлар ўйнаган рол мени ролим бу, Ўйнадиму, аммо бой бериб қўйдим. Бизлар чеккан қайғу... бу менинг қайғум... О, қайғу, о қайғу қайғудан тўйдим.... ©️Белла Ахмадулина
    Show more ...
    image
    5 328
    37
    #қисқа_сатрларда Кўпчилик кимгадир юрагини очгиси келади. Чунки дардимни бу одам албатта тушунади деб ўйлайди... Йўқ. Сизни ҳеч ким Раҳмдил Зот каби тўла-тўкис тушуна олмайди. Инсон икки йилда сўзлашни ўрганади, сукут сақлашни эса ўттиз йилда... Ҳатто бу ҳислатни олтмиш йилда ўзлаштирадиганлар бор... Ўзингизни ҳамиша тушунган Зот билан ҳам гаплашишни ўрганишингиз керак. Бунинг учун дунёдаги ҳамма қулоқларни кар деб билинг... Сизга таскин бериши мумкин бўлган ҳамма тил-забонларни эса соқов... Ғамхона бўла олади деб ўйлаган кишиларингизни ёпиқ эшиклар ортида деб тасаввур қилинг! Ана шунда... Барини тўла тўкис ҳис қиласиз... Баъзан ақл юрак билан чиқишмайди. Кўряпсизми, бир танада икки хил қараш... Қалб бошқа сўзни айтади, ақл эса бошқасини! Шундай экан, мутлақо бошқа бир танадан яна нимани ҳам кутиш мумкин?! У ҳам худди сиздек ақли ва юраги ўртасида мувозанат қидириб юрган бир ҳом сут эмган банда! Қалбида ҳиссиётлар, ақлида эса муаммолар яшаяпти... Ўйлайманки, ана шу кун сиз батамом кучли инсонга айланган кун бўлади! ©️Азизахон Исмоилова
    Show more ...
    5 677
    97
    🕊Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий #йигирма биринчи қисм Қор элаб ёғар, йўллар босилиб борар эди. Ҳаммаёқни қор босди, энди ўқувчиларимдан анчаси мактабга келолмай қолди. Бугун ҳаётимнинг энг аччиқ, энг аламли куни бўлди. Эрта билан ўқувчиларим менга ёмон хабар олиб келишди. Кеча кечқурун Муниса бир ёмон иш қилиб қўйган экан, ўгай онаси устига таёқ кўтариб югурибди. Бола бечора уй деразасидан ташлаб қочибди. Уйдагилар қорда, қоронғида узоқ қолмай қайтиб келади, бир оздан кейин эшикни тақиллатиб ёлворади, деб ўйлашибди. Лекин, қанча-қанча соатлар ўтиб кетган бўлса ҳам бола бечора қайтмабди. Ана шундан кейин қўшниларга хабар қилишибди. Қишлоқ болалари машъал кўтариб, кўчаларни айланишибди. Лекин унинг қаерда эканлигини, қаерга кетганлигини билиша олмабди.
    Show more ...
    🕊Чолиқуши (роман).
    📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий  #йигирма биринчи қисм Fotima Mustafo Кун сайин мактабга меҳрим ошиб боряпти. Бир маҳаллар ташландиқ бўлиб ётган синф эди тоза, шинам шаклга кирди. Уни бир оз ясатишга ҳам муваффақ бўлдим. Дастлабки кунлар менга ёввойи, бегона кўринган болалар энди ўзимга яқин, кўзимга иссиқ бўлиб қолишди. Мен уларга ўрганиб қолдимми ёки менинг тинмай қилган меҳнатим соясида уларнинг ўзлари одобга кира бошлашдими, бунисини билмайман, лекин ҳарҳолда икковининг ҳам таъсири…
    4 913
    9
    ​​ Бухоронинг сўнги амири Саид Олимхон Кобул атрофидаги қабристонга дафн этилган. Унинг қабр тошига шундай сўзлар ёзилган: «Ватансиз амир бадбахт ва арзимас, ўз юртида ўлган тиланчи чинакам амирдир!»
    image
    5 575
    29
    #хайрли_кун. Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

    file

    5 595
    30
    #Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий #йигирманчи қисм Ҳа, бу бечора болаларнинг вақтларини бир оз чоғ қилиш, уларни кулдириш учун нималар қилмадим! Фақат бутун қилган ҳаракатларим зое кетмоқда. Мактабга танаффус усулини ҳам киргиздим. Болаларни ярим соатда, бир соатда бир марта боққа олиб чиқар, уларга кўнгил очадиган қизиқ-қизиқ ўйинлар ўргатар эдим. Лекин, нима учундир, бу ўйин-кулгилар болаларни қизиқтирмас эди. Ана шундай кезларда болаларни ўз ҳолларига ташлаб қўйиб, бир четга чиқиб турардим. Меҳнат эзган, жафо кўрган катта ёшли одамларга ўхшаш, ранглари сўлғин, кўзлари ғамгин бу кичкина қизчаларнинг энг яхши кўрган ўйинлари бир бурчакка тиқилиб олиб, ўлим, тобут, жаноза, Азроил, қабр каби қўрқинчли сўзлар билан тўлиқ диний ашулалар айтишдан иборат эди. Яна битта ашулалари бор эдики, буни титроқ товушчалари билан чинқириб увиллашарди: Ўғри-лар ка-би ечин-ти-рар се-ни, Бир қуруқ то-бут-га қўяр-лар се-ни, Зо-лим ўлим-дан қутул-май-сан ҳеч.... Қизлар шундай деб нола қилишганда кўз олдимдан дафн маросимлари саф тортиб ўтарди. Ўқувчиларимнинг энг яхши кўрган ўйинлари ўлик кўмиш тақлиди эди. Бу ўйин, одатда, катта танаффус маҳалларида ўйналарди. Бу театр песасига ўхшаб кетган ўйинда бош ролларни Ҳафиз Нури билан араб Жаъфар оға ўйнарди. Жаъфар оға оғриб қолади. Атрофида қиз болалар йиғилишиб, Қуръон ўқишади, оғзига сув томизишади. Бола ола кўзларини юмиб жон берганда, қизчалар фарёд уриб йиғлашади, иягини боғлашади. Кейин Жаъфар оғани тахтага ётқизиб ювишади. Болалар эшикдан синдириб олинган тахтани яшил дурралар билан ёпишганда, булар ясаган тобутнинг ўша қўрқинчли ҳақиқий тобутдан фарқи қолмас эди. Ҳафиз Нури чинқироқ, машъум товуш билан жанозага чақирганда, азон айтганда, жаноза намози ўқиганда баданимда чумоли юргандек бўларди. Қабр устида “Ё Жаъфар бинти Заҳро”, дейдиган одати бор эдики, кечалари тушларимга кириб чиқар эди. Юқорида айтганимдек, бу қишлоқнинг ҳавоси, айниқса, ҳар соати битмайдигандек чўзилиб кетадиган кечалари одам димоғига ўлим ҳидини келтиради... Бундай кечаларнинг ваҳималарига, қўрқувларига чидаш... Бир куни кечаси тоғда қашқирлар улий бошлашди. Мен жуда ёмон қўрқиб кетдим. Нима бўлса ҳам пастга, Хатича хонимнинг ҳужрасига тушмоқчи бўлдим. ... #choliqushi
    Show more ...
    🕊Чолиқуши (роман).
    📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий  йигирманчи қисм Fotima Mustafo Лекин унинг моғор ҳиди келиб турган, ертўлага ўхшаган ҳужрасининг эшигини очганимда, қашқирларнинг улишидан ҳам минг маротаба даҳшатли манзарага дуч келдим. Кампир оппоқ чоршафга ўраниб олиб, жойнамоз устида ўтирар, ҳушидан кетган сингари бўғиқ бир товуши билан алланарсалар ўқир, у ёқ-бу ёққа тебраниб, узун тасбеҳини ўгирар эди...............Зайнилар қишлоғида мен уч нарсага кўнгил қўя бошладим: биринчиси — деразам тагидаги…
    5 832
    8
    ​​​ Ассалому алайкум ва рахматуллоҳу ва барокатуҳ! Сешанба тонги барчамизга хайрли келсин! Нафас олаётганимизга шукр, тириклар сафида уйғонганимизга алҳамдулиллаҳ! Кўзимиз кўриб турганига, юрагимиз уриб турганига, тўрт мучамиз соғлигига, сезгиларимиз ишлаб турганига Ўзига шукр! Қаддимиз тиклигига, томоқдан нарса ўтиб турганига, умидвор ҳолда юрганимизга, ноумид эмаслигимизга, берган ризқига лойиқ кўрилганимизга алҳамдулиллаҳ! Ўзидан адаштирмасин, ҳамиша ҳидоятда яшашлик, мусулмон ҳолимизда вафот топишлик неъматига мушарраф этсин!
    Show more ...
    image
    7 617
    106
    🕊Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий #ўн тўққизинчи қисм Хонамда ўзим ёлғизман. Хатича хоним мени барвақт ташлаб, мактабнинг паст қаватидаги ертўлага ўхшаш ҳужрасига кириб кетди. У ерда ярим кечагача тоату ибодат қилиб, тасбеҳ ўгириб ўтиради. Икки соатдан бери чироқ ёруғида шу сатрларни ёзмоқдаман. Ташқаридан узоқдаги сув шарпаси келар, ора-сира шифтда алланималар тиқирлар эди. Юрагимда бир ваҳм билан буларга қулоқ соламан. Бир маҳал бу вайрона бино ичидан яна бошқа овозлар эшитила бошлади. Зинапоя тахталари секин-секин ғижирлар, даҳлизда одамлар пичирлашаётгандай сирли овозлар эшитиларди. Чолиқуши, бўлди, ёт энди. Ярим кечада яширин сўйлашган бу овозлардан қўрқма. Булар қанчалик золим бўлишмасин, сариқ гулларнинг етим хола қизига қилган жабру жафоларидан ортиқ ёмонлик қилишмайди сенга. #choliqushi
    Show more ...
    🕊Чолиқуши (роман).
    #ўн тўққизинчи қисм Fotima Mustafo Зай-ни-лар, 20 но-ябр. Бугун эрталаб ҳисоблаб кўрдим. Зайниларга келганимга нари-бериси билан бир ой бўлибди. Бу бир ой менга ҳозир ўн йилдан ҳам ортиқ кўринди. Шу кунга қадар дафтаримга бирон нарса ёзгим келмади. Тўғрироғи, ёзишдан қўрқдим. Дастлабки кунларда юрагим ҳасрат ва алам билан тўлиқ эди, ким билади, қандай бемаъни нарсаларни ёзиб юборишим мумкин эди. Мана энди бу ерга кўника бошладим. Алекси опанинг оғзидан тушмайдиган бир гапи бор эди: “Қизларим, умидсиз касалликларнинг…
    6 607
    9
    ​​ Бир жумлада… 1. Сен билан бўш вақтида гаплашадиганлар ва сен билан гаплашиш учун вақт ажратувчилар ўртасидаги фарқни билиб олишинг лозим. 2. Илк учрашувда “Ё тавба, жинними бу?!” деб ўйлаган кишиларим ҳамиша ҳаётимдаги энг яхши одамлар бўлиб чиққан. Арета Франклин 3. Хирапашша кишидай бўлиб қолишдан шунчалик қўрққанимиздан, ўзимизни бепарво қилиб кўрсатамиз. Эрих Мария Ремарк 4. Аччиғи чиқиш – бу захар қабул қилиб, кимдир бошқа биров ўлишини кутишдир. 5. Қанчалик ниманидир камроқ кутсангиз, ҳаёт сизга кўпроқ кутилмаган туҳфалар қилади. 6. Шоду хуррамликда яшаш учун бор-йўғи иккита нарса керак: биринчидан яшаш, иккинчидан хурсанд бўлиш. 7. Қоронғи дамларда нурли инсонлар яхши кўринади. 8. Инсонлар ҳақиқатни гапирувчиларни жини суймайди. Афсус, бекор қилишади… Чунки улар ҳеч қачон орқадан пичоқ санчишмайди. 9. Ҳиндистонда шундай дейишади: “Инсоннинг қанақалигини билмоқчимисан? Унда уни туртиб кўр. Инсон гўё идишга ўхшайди. У нима билан тўлган бўлса, тўкила бошлайди”. 10. Барча дардларнинг энг яхши давоси – тузли сув: тер, кўз ёш ёки денгиз. Карен Бликсен 11. “Кўп куч сарфламанг, энг яхши нарсалар тасодифан юз беради”. Габриэль Гарсиа Маркес 12. Кичкина нарсалардан қувонч топа олмайдиган кишилар, кўп нарсадан ҳам ҳеч қачон кўнгли тўлмайди. 13. Сенга ишонадиган инсон ёнингда бўлганида, иложсиз нарсанинг ўзи бўлмайди. 14. Боши берк кўчадан чиқишнинг бир йўли бор – шунчаки орқага қайтиб, бошқа йўлдан юриш. 15. Дунёда ёвуз одамлар йўқ, фақат бахтсизлари бор. М. Булгаков 16. Ҳаёт мақсадсиз бўғилиб қолади. Ф. М. Достоевский 17. Агар саргузаштларни хавфли, деб ўйласангиз, унда бир хил ҳаёт тарзини синаб кўринг, у ҳаёт учун жуда хавфли.
    Show more ...
    image
    10 448
    212
    ​​ Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Бисмиллоҳ!" билан бошланган тонгингиз "Алҳамдулиллаҳ!" билан янада шукуҳли бўлсин деймиз... Сизларга барокатли ва файзли кун тилайман: унда ҳеч йўқ кимнингдир оғирини енгил қилмоқ, кулиб қарамоқ, ҳожатини чиқармоқ, эҳсон-инфоқ қилмоқ- сизга насиб этсин илоҳим! Ушбу кун барокатли кунингиз бўлсин, вақтидан, нақдидан барака топинг! Аъло кайфият кун давомида сизни тарк этмасин!
    image
    7 312
    170
    #руҳият. НАРЦИССИЗМ - бу руҳий касаллик, уни такаббурлик билан алмаштириш керак эмас. Нарцисслар - бошқаларни менсимайдиган, ўзига алоҳида муносабат ва эътибор талаб қиладиган, бироқ, шу билан бирга ич-ичидан ўзига унчалик ишонмайдиган, ўзини ниҳоятда нозик баҳоловчи заиф одамлардир. Бу тескари хулқ-атвор ажойиб тарзда бир одамда яшайди. Нарцисслар бошқаларнинг ҳис-туйғулари билан умуман ҳисоблашмайди. Атрофидаги инсонларни қадрсиз қилади, гапини бўлиб ташлайди, сўзлашига йўл қўймайди. Улар айбдор бўлишдан қўрқишади ва ҳеч қачон ўз хатосини тан олмайди. Улар меҳр-муҳаббат ва илиқ муносабатларни истасада, ҳеч кимга ўзларига яқинлашишга рухсат бермайди. Табиийки, нарциссларнинг болалари ҳам нарцисс бўлиб вояга етади. Бундай муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари эрта болаликда ётади. Улардан бири - она билан муносабатларда болага қўллаб-қувватлаш, тушуниш ва муҳаббат туйғуларининг етказиб берилмаганлигидир. Кейинчалик бола улғайган сари ушбу туйғуларни бошқа одамдан топишга уринишдан воз кечади ва ҳиссиётлари ўзига қаратилади. У шундай дейди:« Мен ҳеч кимга муҳтож эмасман, ўзимни ўзим яхши кўраман». Шундай қилиб, унинг хулқида рангсиз равишда ютуқларга, шухратга, буюкликка интилиш пайдо бўлади. Иккинчи сабаби ҳам худди шундай, болаликка бориб тақалади - кичик боланинг шахсий имкониятлари, хоҳиш-истаклари, эҳтиёжларини ҳисобга олмаган ҳолда, унинг олдига маълум бир ютуқларга эришиш вазифасини белгилаб қўйиш, боланинг шахсига беэътибор бўлиш натижасида, бола уни худди муайян ютуқлари учун севгандек қабул қилади. Ёки ота-онаси унинг ютуқлари билан бошқа одамларнинг олдида фахрланишади. Бундай ҳолатда, болада сохта МЕН шаклланади, ўзи ҳақида ёлғон тасаввурга эга бўлади, у аслида ўзи қанақа эканлигини билмайди ва келажакда улғайганда ҳам аслида ўзиники бўлмаган ҳаётда яшаб, ота-онаси томонидан белгилаб берилган йўл-йўриқларга риоя қилишда давом этади. Кўпчилик нарцисслар - ажойиб, муваффақиятли ва ҳатто истеъдодли одамлар бўлишади. Уларнинг болаларча аразлари ва ўз-ўзига бўлган юқори даражадаги севгиси сабабли, улар билан муносабатда бўлиш осон бўлмайди. Улар ўзини акс эттирадиган ва ундан ҳайратланадиган одамларни қидиради ва улар билангина яқин муносабат ўрнатади. Бу инсонлар эса нарциссга унинг афзаллигини ва буюклигини тасдиқлаш учун керак, холос. Нарциссларнинг энг асосий белгиларидан бири - уларнинг ҳаётда энг яхшисига лойиқлигига бўлган ишончидир. 🔻Баъзан улар буни айтмайдилар, аммо улар қуйидаги кўринишдаги хатти-ҳаракатларда кўзга ташланади: «Мен энг яхшиман». «Мени ёқтирмайдиган ҳеч кимни билмайман». «Сизлар менга чидашга мажбурсиз.» «Сизлар менинг ёрдамимга муҳтожсизлар.» «Мен қоидаларга риоя қилишга мажбур эмасман. Қоидаларга оддий одамлар риоя қилади, мен эса ўзгача одамман». «Мен тенгсизман. Хар қанча ачинарли бўлмасин, сиз ҳеч қачон мендан яхшироқ бўлолмайсиз». «Мен шунчаки сизлар каби оддий одам бўлишни хоҳламайман». «Мен кечирим сўрашим шарт эмас. Лекин бу сизга тааллуқли эмас: агар сиз нотўғри йўл тутсангиз, сизлардан узр сўрашингизни кутаман». «Менда сизларни танқид қилиш ҳуқуқи бор. Сиз мени танқид қилолмайсиз. Менинг танқидимни хотиржам қабул қилишингиз керак, лекин сизнинг танқидингизни ҳеч қачон кечирмайман ва бунинг учун жавоб берасиз». «Мен манипулятор эмасман. Ҳамма нарса мен айтганимдай бўлиши керак». Дил Ойнасидан.
    Show more ...
    7 703
    149
    🕊Чолиқуши (роман). 📌 Рашод Нури Гунтекин Туркчадан Мирзакалон Исмоилий таржимаси #ўн саккизинчи қисм Зай-ни-лар, 28 ок-тябр Бугун кечқурун Зайнилар қишлоғига аравада етиб келдим. Маориф мудири йўлни поезд тезлигида ўлчанадиган йўл билан ҳисоблаган бўлса керак. Чунки “атиги икки соатлик” деган йўли саҳардан то тунга қадар чўзилди. У табаррук одам шўрлик нима ҳам қилсин. Айб унда эмас, айб гоҳ тоғ чўққиларига тирмашиб чиққан, гоҳ қуриган сойлар ўзанига тушган Зайнилар йўлига темир йўл ётқизмаганларда... Ҳожи халфанинг оиласи мени шаҳардан ярим соатлик узоқда бўлган бир булоққача узатиб келди. Бутун оила тўйга, яна ҳам тўғрироғи, жаназага кетаётган дай кийинган эди. Арава тайёр бўлганлигини айтгани келган Ҳожи халфани танимай қолишимга оз қолди. У оқ фартугини, тош ётқизилган саҳнда, даҳлизда ва зинапояларда ўзига хос бир оҳангда шалоплатиб судрайдиган кавушларини ечиб ташлаб, эгнига ранги ўчган мовутдан тикилган, ёқаси ёпиқ узун чакмон, оёқларига имомлар киядиган чуқур калиш кийиб олибди. Азизия бичимидаги каттакон ҳожи дўпписи сочсиз бошини қулоқларига қадар ёпиб турибди. Неврик хоним, Ҳойғонуш ва Миратларнинг безаклари ҳам уникидан қолишмайди. Ичида бошимдан кўп аччиғ соатлар кечирганимга қарамай, кичкина номеримдан қайғу-ҳасрат билан айрилдим. Мактабда бизга бир шеър ёд олдиришган эди: одам яшаган ерларида бирга бўлган одамларга кўзга кўринмайдиган нозик иплар билан боғланиб қолар эмиш; айрилиқ соатларида бу боғлар чўзилар ва ғижжак торлари сингари мунгли садо билан узилар, ҳар бир тор узилганда одамнинг юраги айрилиқ дарди билан эзилар эмиш. Буни ёзган шоир нақадар ҳақли экан. Ғалати бир тасодиф билан монастирлик қўшним ҳам худди шу куни Б... дан жўнади. Лекин у ҳарҳолда мендан кўпроқ ачинарли бир вазиятда жўнади. Кеча кечқурун кийим-кечакларимни йиғиштириб қўйиб ётдим. Уйқумда ора-сира бақирган товушлар эшитдим-у, лекин ҳеч уйғона олмадим. Бирданига кўтарилган қаттиқ тарақа-туруқ мени ўрнимдан турғизиб юборди. Коридорда алланарсалар ерга тушиб синар, кеча жимжитлигида болаларнинг чинқириши, калтак ва тарсаки овози эшитиларди. Уйқусираганимдан мусофирхонага ўт тушибди, деб ўйлабман. Лекин ёнғинга учраганлар бир-бирларини урмасалар керак....
    Show more ...
    🕊Чолиқуши (роман).
    Fotima Mustafo Сочларим тўзғиган, оёқларим яланг ҳолда номердан югуриб чиқдим-у, даҳшатли бир манзарани кўрдим. Девсифат, шопмўйлов бир офитсер монастирлик қўшнимни ерга судраб, этиклари билан тепаётган эди. Болалар эса: — Онажон! Дод! Отам онамизни ўлдиряпти! — деб чинқиришарди. Бечора хотин ҳар тепкидан илон сингари чинқириб, тушаётган ҳар қамчидан фарёд кўтариб, пол устида судралар, лекин одам ишониб бўлмайдиган бир чаққонлик билан ердан туриб офитсер тиззаларига ёпишарди: — Чўринг бўлай, қурбонинг бўлай…
    7 712
    7
    ​​. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Тундан юриб тонгга ўтганларга, ризқ сафарига тушганларга, бугунги кун учун хайрли амалларни ният қилганларга, ўзимиз каби барча яхшиликдан умидвор инсонларга янги кун муборак бўлсин, деймиз! Умр саҳифалари варақланган сари озайиб бормоқда! Унга битиладиганлари илоҳим маъноли бўлсин, беҳуда йўқотишлар, ғусса-ғам, афсус-надоматлару изтироблар уни тўкилган сиёҳ каби безамасин!
    11 968
    190
    Last updated: 11.07.23
    Privacy Policy Telemetrio