Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

audience statistics EFFECT.UZ | Расмий канал

🌐  EFFECT.UZ  сайтининг расмий Telegram канали Мурожаат ва таклифлар учун:  @Effectuzgamurojaat  Батафсил:  @effectuz_live  Спорт:  @offsiderasmiy  Сайт: www. effect.uz   +998501003432 +998979663232 
Show more
17 268-42
~5 525
~35
30.63%
Telegram general rating
Globally
41 367place
of 78 777
1 221place
of 2 295
In category
2 474place
of 3 169

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Тошкентда бўлиб ўтган III Халқаро инвестиция форуми доирасида жами қиймати 26,6 млрд долларга тенг келишувлар 2023 йилги форумда эса 11 млрд долларлик 167 та ҳужжат имзоланганди.
485
1
Овқат тайёрлашга марказлашган электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналарда яшайдиганлар учун 2024 йил 1 майдан электр энергияси нархлари
1 229
14
Сузоқда болаларни уриб юборган юк машинаси ҳайдовчиси уй қамоғига олинди Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида болаларни босиб кетган Hyundai Porter ҳайдовчиси уй қамоғига олинди. Бу ҳақда "Sputnik Кыргызистан" мухбири хабар берди. Ҳодисадан сўнг, 1976 йилда туғилган Ж.Б. ИИБга олиб кетилиб, сўроқ қилинган. Жалолобод шаҳар судининг қарори билан айбланувчи уй қамоғига олинди" дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 2 май куни Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида ЙТҲ содир бўлган, Hyundai Porter мини юк машинаси болаларни босиб кетганди. Кейинчалик маълум бўлишича, ҳайдовчи машинани тўхтатиб қўйган, лекин двигателни ўчирмаган, шу сабабли у ҳаракатлана бошлаган ва оммавий тадбирда гапираётган мактаб ўқувчилари устига борган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи қўлга олинган. 35 киши жароҳатланган, уларнинг аксарияти касалхонага ётқизилган. 10 нафар бола даволаниш учун махсус самолётда Бишкекка етказилган. ‌‌
Show more ...
1 413
0
Файбрижаҳ Кианнежат /Буюк Британия/ — Фестивалга икки йил олдин, Паданг кенгликларида ўтказилганида келганман. Очиғи бундай манзарани учратмагандим. Ҳайратдаман. Икки йилда шунча ўзгариш. Ақлга сиғмайдиган ҳодиса. Мўъжиза юз бергандек, гўё. Мен жуда хурсандман. Айниқса, саҳнада ажойиб созандалар билан куй ижро этиш мен учун яхшигина тажриба бўлди. Бу кетишда “Бойсун баҳори”нинг қамрови ортиб бораверади. Дунёга янада машҳур бўлади. Фестивал ҳам, ундаги чиқишлар, намойишлар, куй-қўшиқ ва рақслар ҳам ноёб. Жаҳонда бундай фестиваллар жуда кам ва битта тилагим мана шу қадриятлар тараннум этилаётган халқаро фестивал жуда узоқ яшасин.
Show more ...

file

2 008
1
Ўзбекистон ва Италия «The Samarkand express» ҳашаматли сайёҳлик поезди қатновини йўлга қўяди Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Италиянинг «Arsenale Group» компанияси ўртасида ушбу туристик поезд лойиҳаси бўйича ҳужжат имзоланди. «The Samarkand express»нинг ишга туширилиши Ўзбекистонда туризм учун янги имкониятлар очади, унутилмас ҳиссиёт ва таассуротлар излаётган хорижий саёҳатчиларни жалб қилади. Поезд нафақат транспорт воситаси, балки йўловчиларга қадимий ва замонавий Ўзбекистон тарихи, анъаналари ва турмуш тарзи билан танишиш имкониятини берувчи маданий алмашинув платформаси бўлади. Лойиҳа туризмда, кичик ва йирик бизнес соҳаларида янги иш ўринлари яратиш орқали мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшади. Ушбу лойиҳа туризмни ривожлантиришда халқаро ҳамкорликнинг муҳим ўрин эга эканини ифода этади. Шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини оширишга, бутун дунёдан VIP сайёҳлар эътиборини жалб қилишга ва унинг Марказий Осиёдаги энг қизиқарли туризм йўналишларидан бири сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади. «The Samarkand express» – йўловчиларга мислсиз қулайликлар ва бетакрор саёҳат таассуротларини тақдим этадиган ҳашаматли поезддир. Йўловчилар кенг ва нафис купелар, сархил таомлар, юқори даражали хизмат кўрсатиш ва гўзал Ўзбекистон ландшафтларининг ҳайратланарли манзараларини тақдим этувчи панорамали ойналардан фойдаланишлари мумкин бўлади. | | | |
Show more ...

Samarqand.mp4

1 971
4
Тошкентдаги боғчада тарбияланувчи калтакланди Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 512 мактабгача таълим ташкилотида боғча опа тарбияланувчини калтаклаган. Бош прокуратура бўлган ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади. | | | |

video_2024-05-05_14-30-41.mp4

426
6
Наманганда ер қимирлади Наманган вилоятида 5 май соат 13:16 да зилзила қайд этилди. Унинг кучи қуйидаги ҳудудларда сезилди: ▪️Косонсой туманида 3 балл, ▪️Янгиқўрғон туманида 2-3 балл, ▪️Чортоқ туманида 2 балл, ▪️Наманган шаҳрида 2 балл, ▪️Тўрақўрғон туманида 2 балл.
2 370
7
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит расмийлаштириб олган қиз қўлга олинди Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 35 ёшли аёл О.С. ИИБга мурожаат қилиб, номига номаълум сабабларга кўра 15 млн 970 минг сўм онлайн кредит расмийлаштирилганини маълум қилган. Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 23 ёшли аёл Р.М. содир этгани аниқланган. Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Р.М., жабрланувчи О.С.га ўзини "Мақсуда" деб таништириб, маҳаллада ишлашини ҳамда бир марталик моддий ёрдам пули олишда ёрдам қилишини айтган. Сўнг унинг банк мобил иловаси орқали 15 млн 970 минг сўм миқдорда онлайн кредит расмийлаштирган ва ўша вақтнинг ўзида ўзининг банк картасига ўтказиб олиб, ўзлаштирган. Мазкур ҳолат юзасидан Р.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Show more ...
2 459
8
2 763
2
Мирзо Улуғбек туманидаги мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади — Бош прокуратура
2 852
6
Паррандалар сони бўйича қайси ҳудуд етакчи? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига, Ўзбекистонда боқилаётган жами паррандалар сони 96,7 миллионтага етган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,7 фоизга кўп. Ҳудудлар кесимида паррандалар сони: – Тошкент вилояти – 16,7 млн бош – Самарқанд вилояти – 13,8 млн бош – Андижон вилояти – 9,2 млн бош – Фарғона вилояти – 8,6 млн бош – Бухоро вилояти – 7,1 млн бош – Хоразм вилояти – 6,9 млн бош – Наманган вилояти – 6,6 млн бош – Қашқадарё вилояти – 6,1 млн бош – Сурхондарё вилояти – 5,4 млн бош – Қорақалпоғистон Р. – 5 млн бош – Жиззах вилояти – 3,8 млн бош – Навоий вилояти – 3,7 млн бош – Сирдарё вилояти – 3,6 млн бош.
Show more ...
3 348
9
1
0
2 982
0
2024 йилнинг январ-март ойларида ЯИМ ўсишида тармоқлар ҳиссаси маълум қилинди 2024-йилнинг январ-март ойлари якунларига кўра, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсишига қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги тармоғи 0,4 ф.п., саноат тармоғи – 1,8 ф.п., қурилиш тармоғи – 0,4 ф.п. ва хизмат кўрсатиш соҳаси – 3,4 ф.п. ижобий ҳисса қўшди. Маҳсулотларга соф солиқларнинг ўсиши ҳисобига ЯИМ 0,2 ф.п. га кўпайган.
3 177
3
"Путин тинчликни хоҳламайди, у ақлдан озган" — Зеленский Украина президенти Володимир Зеленский Глобал Тинчлик саммити бўлиб ўтиши ва россияликлар тадбирни қанчалик бузишга уринмасин, муваффақиятли бўлиб ўтиши кераклигини таъкидлаб, бу ҳақда 4 май куни кечки мурожаатида маълум қилди. Унинг видеоси Instagram'да эълон қилинди. Бугун эрталаб Украина Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Александр Сирскийнинг узун ҳисоботи бўлиб ўтди. Олий Бош қўмондон Украинанинг фронт чизиғидаги позициялари, бўлинмаларнинг аниқ ҳаракатлари, аниқ йўналишлар ҳақида махсус маълумот берди. Ҳар бир жангчимизга сабр-тоқатингиз учун раҳмат айтаман!», — деди Зеленский. Унинг фикрича, «Россияни фақат Украинани ёлғиз қолдиришга мажбур қилиш мумкин». Путин тинчликни хоҳламайди, у ақлдан озган ва ҳар куни унинг ҳукумати буни исботлаш учун нимадир қилади. Бу ёвузликни енгиш, урушни енгиш учун эса дунёнинг максимал бирлиги керак. Биргаликда натижаларга эришамиз», - дея хулоса қилди Зеленский.
Show more ...
3 188
1
Бугун республика бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво бўлиши кутилмоқда Бугун, 5 май куни кундузи республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларда  момақалдироқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 20-25° бўлади. Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 15-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-24° бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда  ёмғир ёғади, баъзи жойларда  кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида (2000 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъза жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 9-14° бўлади.
Show more ...
3 412
1
Макрон: "Агар Россия ғалаба қозонса..." Франция президенти Эммануэль Макрон La Tribune нашрига берган интервьюсида Россия баллистик ракеталарининг имкониятлари ва масофаси Европа мамлакатларига хавф солаётгани ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, Украинада “европаликларнинг хавфсизлиги хавф остида”. “ Агар Россия ғалаба қозонса, кейинги сонияларда на Руминияда, на Польшада, на Литвада, на бизнинг мамлакатимизда хавфсизлик бўлмайди”, — дея Франция раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.
Show more ...
3 823
2
Андижонда 8 ёшли қизни поезд уриб юборди Андижон вилоятида 8 ёшли қизни поезд уриб юборди. Бу ҳақда «Бу кун» дастурида хабар берилди. Бахтсиз ҳодиса 28 апрел куни соат тахминан 16:30 ларда Андижон туманининг «Дўнгқишлоқ» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Хонoбод—Андижон темирйўлида содир бўлган. Поезд ҳаракатланаётган вақтда назоратсиз қолдирилган 2016 йилда туғилган қизни уриб юборган. Ҳодиса сабаб қиз бош қисмидан жароҳат олиб, ҳушсиз ҳолатда шифохонага етказилган. Унда жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Ҳозир аҳволи жуда оғир экани таъкидланмоқда.
Show more ...
4 691
15
Ўзбекистон халқ бахшиси Чори бахши Умиров 86 ёшда вафот этди У ярим асрдан зиёд ўзининг овози ва сози билан эл олқишига сазовор бўлган бахши сифатида Шеробод достончилик мактабига мансуб ёш бахшиларга ўз ижодидаги достонларни ўргатиб, устозлик қилиб келмоқда эди.
4 746
10
Тошкентдаги боғчада тарбиячи болаларга нисбатан куч ишлатаётгани аниқланди Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманидаги 414-сонли мактабгача таълим тарбиячиси болаларга қўпол муомалада бўлиб, уларни қўрқитиб, куч ишлатаётгани ҳақида хабар тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бу бўйича . Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борди. Унга кўра, юқоридаги воқеа 2024 йилнинг март ойида Юнусобод туманидаги 414-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида кузатилган. Якунда давлат мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти тарбиячи И.С. билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилган ва ходим ишдан бўшатилган.
Show more ...
4 544
12
Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди. РДНА-3 ҳисоб-китобларига кўра, урушдан сўнг Украинани қайта тиклашга бўлган эҳтиёж 486 миллиард долларни ташкил қилади. Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмигал ҳукумат йиғилишида маълум қилди. " Украина озодлиги учун кураш давом этмоқда. Аммо ҳозир биз реставрацияни режалаштирмоқдамиз, бунга шерикларни жалб қилмоқдамиз ва ресурсларни қидирмоқдамиз”, - деди у. Шмигалнинг аниқлик киритишича, кенг кўламли уруш пайтида душман 250 мингдан ортиқ турар-жой бинолари, 4 минггача мактаблар, мингдан ортиқ касалхоналар ва бошқа кўплаб объектларни вайрон қилган.
Show more ...
4 212
0
4 169
13
Абдумалик Халаков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди Ўзбекистонлик боксчи, Осиё ўйинлари ва жаҳон чемпиони Абдумалик Халаков устози Даврон Ғофуровга BMW русумидаги автомобилни совға қилди.

file

4 798
8
Ўгай ота уч яшар қизалоғини калтаклаб, итлар билан бир қафасга қамаб қўйди Қирғизистоннинг Чуй вилояти Иссиқ-Ота туманида ўгай ота уч яшар қизалоғини калтаклаб, итлар билан бир қафасга қамаб қўйди. Бу ҳақда "24kg" нашри Қайд этилишича, Иссиқ-Ота туман шифохонасига Красная Речка қишлоғида яшовчи, бадани моматалоқ бўлиб кетган, уч яшар қизалоқ олиб келинган. Шифокорлар дарҳол туман ИИБга хабар беришган. “Полиция қизнинг ўгай отасини қўлга олди. Тергов натижасида у болага мунтазам равишда тан жароҳати етказгани аниқланди”, дейилади хабарда. Нашрнинг ёзишича, шифохонага оғир аҳволда олиб келинишидан аввал ҳам ўгай ота қизни ёмғир остида ити билан бирга тунашга мажбурлаган. Полициянинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан ваҳший отага нисбатан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 138-моддаси (қийноқлар) билан жиноят иши қўзғатилган. Боланинг ўгай отаси вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган
Show more ...

file

5 136
18
Ўзбекистонда қайси давлатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп экани маълум қилинди Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 226 тани ташкил этган. Шундан, 4 576 таси қўшма корхоналар ва 9 650 таси хорижий корхоналар ҳисобланади. Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони: — Россия – 3 019 та — Хитой – 2 501 та — Туркия – 1 886 та — Қозоғистон – 1 102 та — Жанубий Корея – 727 та — АҚШ – 311 та — Тожикистон – 307 та — Қирғиз Р. – 280 та — Озарбайжон – 236 та — Германия – 220 та — Туркманистон – 187 та
Show more ...
4 309
14
Олмалиқ шаҳрида “Майнинг ферма” ташкил этган хонадон аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Б. ўз уйида тижорат мақсадида компьютер тизими орқали телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда 3 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 103,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Show more ...
4 162
6
Ўзбекистонда уй-жойларни таъмирлаш мақсадида кредит олиш учун аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади Кредитлар тавсиялар асосида 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизга юқори ставкада берилади. Давлат томонидан молиялаштириш учун 17 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши белгиланди.
4 590
82

file

file

4 072
3
"Нима кераги бор кўзбўямачилик, ободонлаштириш ишчилари сизларга малай эмас" Сирдарё вилояти ҳокими Ховос тумани Карвонсарой маҳалласида бўлиб, томорқалардан унумли фойдаланиш, ҳудудни ободонлаштириш борасидаги ишларнинг аҳволи билан танишди. Маҳалладаги йўлларни, томорқа ва ҳатто аҳоли хонадонларини тозалашга ободонлаштириш ходимларини жалб қилинганини қаттиқ танқид қилди. Бу борада аҳолининг якдил ҳаракати сезилмаётганини таъкидлади.

file

5 223
46
Чилонзорда 1 ёшли қизчани дарахт босиб қолгани юзасидан жиноий иш қўзғатилди Чилонзорда 1 ёшли қизчани дарахт босиб қолгани бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати . Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 3-қисми (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Текширишда сув қувурларини таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ишчилар хавфсизлик чораларига риоя қилмасдан, махсус техника ёрдамида қазиш ишларини олиб боришлари оқибатида бир туп дарахтнинг илдизи очилгани ва ўз вазнини кўтара олмай йиқилгани аниқланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Show more ...
4 151
5
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio