🕋 “Ҳаж-2024” мавсумида Ўзбекистонга 15000 та квота берилди
Бу ҳақида Дин ишлари бўйича қўмита маълум қилди. Бу йилги Ҳаж мавсуми 23 майдан – 12 июлга қадар давом этади.
🔸Парвозлар 10та шаҳар аэропортлардан амалга оширилади: Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус.
🔸 Мадина шаҳрида зиёратчилар “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасида,
🔸 Макка шаҳрида эса “Abraj al-Dana”, “Al-Ayam Elite”, “Dali Hotel”, “Najma Al-Saad”, “Open Hotel”, “Shueae Nozha Hotel”, “Ayed Al-Saha” меҳмонхоналарида жойлаштирилади.
🔸 Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида “Ҳаж-2024” визаси бўлиши шарт. Бошқа турдаги визалар билан ҳаж тадбири амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун, одатдагидек, юқори малакали ишчи гуруҳи, шифокорлар, ошпазлар ва гуруҳ раҳбарлари жалб этилади.
Батафсил 👉🏽 @ANA_XOLOS
Show more ...