Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

audience statistics Pressuzb

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун:  @pressuzbot  
32 985-173
~14 997
~4
34.13%
Telegram general rating
Globally
22 613place
of 78 777
785place
of 2 295
In category
176place
of 546

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Исмоилов Олимжон Ҳамидович Олий суд раисининг ўринбосари – Судлов ҳайъати раиси этиб сайланди.
2 998
11
Икром Муслимов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – Судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Олий суд раиси ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаган.
3 958
37
45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 20 сентябрь куни бўлиб ўтадиган 9-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси асосий рақиблардан бири – Ҳиндистонга қарши, қизлар терма жамоаси эса Сербияга қарши дона суради. 8-турдан сўнг олимпиада жадвалида Ҳиндистон 1-ўринда, Ўзбекистон эса 2-ўринда бормоқда. Бугунги ўйин терма жамоа учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга ҳисобланади. Учрашув бугун, 20 сентябрь куни соат 18:15 да бошланади.
7 063
17
Ўзбекистон ҳақида номақбул гапирган чет элликларга тақиқ бўйича қонун сенатда маъқулланди Мазкур қонунга кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган; давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи; Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилиш ёхуд ҳаракатлар содир этиш Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топиш учун асос бўлади.
Show more ...

IMG_8303.MP4

7 513
51
Даштобод темир йўл станцияси бошлиғи 4 минг АҚШ доллари миқдоридаги пора билан ушланди – ДХХ
7 370
42
Ўзбекистон электрон ҳукумат рейтингида жуда баланд (Very High EGDI) гуруҳига киритилди Ўзбекистон электрон ҳукумат рейтингида 6 поғонага юқорилаб, индекснинг жуда баланд (Very High EGDI) гуруҳига қўшилди. Аввалги рейтингда 18 поғона кўтарилганини инобатга олинса, 2 та рейтингда умумий 24 поғонага . БМТнинг Ижтимоий ва иқтисодий масалалар департаменти (UNDESA) томонидан БМТга аъзо 193 давлат электрон ҳукуматининг ривожлантириш ҳолатини тақдим этувчи “UN E-Government Survey”нинг 2024 йилги натижалари “Барқарор ривожланиш учун рақамли трансформацияни кучайтириш” номи остида эълон қилинди. Аввалги 2022 йил натижаларига кўра, Ўзбекистон мазкур рейтингда 0,7265 қиймат билан 69-ўринни эгаллаган бўлса, 2024 йилда 0,7999 индекс ҳисобига 6 поғонага юқорилаб, 63-ўринга чиқди. Ўз навбатида, илк маротаба Ўзбекистон баланд электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси гуруҳидан (High EGDI) дан жуда баланд (Very High EGDI) гуруҳига қўшилди. Ушбу натижа “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларида 2025 йил учун белгиланган 0,75 қийматдан ҳам ошди.
Show more ...
8 676
27
TBC Bank бизнес учун янги йўналиш — TBC Business'ни ишга туширмоқда Энди ортиқча ҳужжатларсиз атиги 3 дақиқада ҳисоб рақам очиш мумкин: • 24/7 режимдаги пул ўтказмалари ва тўловлар; • Роль тизимидан фойдаланган ҳолда ходимларни бошқариш; • Кундалик операциялар учун интуитив ва фойдаланувчиларга қулай интерфейс; • Тезкор тўловлар ҳамда тўловларни автоматлаштириш учун шаблонлар яратиш. Ишга туширишдан олдинги босқичда рўйхатдан ўтганлар учун бонуслар — 6 ойлик бепул хизмат ва эксклюзив совғалар тақдим этилади. TBC Business'нинг илк мижозларидан бири бўлиш ва бизнесингиз бошқарувини оптималлаштириш имкониятини қўлдан бой берманг. Ушбу орқали ҳозироқ ариза қолдиринг. Реклама
Show more ...
7 366
15
Таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиганлар учун ажратилади – Ҳукумат қарори Вазирлар Маҳкамасининг 16 сентябрдаги 579-сонли қарори билан таълим кредити ажратишга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Эндиликда: ⁃ олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредитини фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратиш тизимини йўлга қўйиш; ⁃ олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсатгичи “3” дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида таълим кредити ажратиш амалиёти жорий қилинади. Шунингдек, олий таълим ташкилотлари талабалари учун таълим кредити улар тўғрисидаги маълумот Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ва HEMIS ахборот тизимида; ўрта-махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун эса улар тўғрисидаги маълумот ахборот тизимида мавжуд бўлган тақдирда ажратилади.
Show more ...
8 920
117
Солиқ қўмитаси “Kapitalbank” ва “Tengebank”ни огоҳлантирди Жорий йилнинг сентябрь ойида айрим тижорат банклари янги ахборот тизимидан фойдаланишга ўтган ва бу ҳақда Солиқ қўмитасини Банк дастурчилари янги тизимга ўзгартиришлар киритаётгани сабабли, баъзи тўлов топшириқномалари бажарилмаган. Масалан, шу ой бошидан “Tengebank” 2 439 та топшириқномадан 413 тасини ва “Kapitalbank” 4 287 та топшириқномадан 740 тасини бажармасдан қайтарган. Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан мажбуриятларини ўз вақтида бажармаётган ҳар иккала банк камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва бунинг учун Солиқ кодексида белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида расман огоҳлантирилди.
Show more ...
7 275
21
Солиқ қўмитаси “Капиталбанк” ва “Тенгебанк”ни огоҳлантирди Жорий йилнинг сентябрь ойида айрим тижорат банклари янги ахборот тизимидан фойдаланишга ўтган ва бу ҳақда Солиқ қўмитасини Банк дастурчилари янги тизимга ўзгартиришлар киритаётгани сабабли, баъзи тўлов топшириқномалари бажарилмаган. Масалан, шу ой бошидан “Tengebank” 2 439 та топшириқномадан 413 тасини ва “Kapitalbank” 4 287 та топшириқномадан 740 тасини бажармасдан қайтарган. Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан мажбуриятларини ўз вақтида бажармаётган ҳар иккала банк камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва бунинг учун Солиқ кодексида белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида расман огоҳлантирилди.
Show more ...
1
0
❗️Ҳукуматдаги манбалардан олинган маълумотларга кўра, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида содир бўлган техноген ҳодиса оқибатида вафот этганлар ва жабрланганларга компенсация тўлаб берилади.
9 044
18
Давлат банклари мансабдорлари тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкинми? Аксилкоррупция агентлиги изоҳ берди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бир қатор давлат банклари мансабдорлари тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик қилаётгани ҳақида . Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда бир қатор эътирозларга сабаб бўлгач, агентлик расмий муносабат билдирди. “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунининг 4-моддасида давлат органлари (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонунчиликда ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субектлари бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида”ги 103-сон Қарорига асосан, давлат банклари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига, хизмат юзасидан пул белгиларига ва пул (банк) ҳужжатларига бевосита алоқаси бўлган мансабдор шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган”, агентлик хабарида.
Show more ...
8 645
16
Энергетика вазирлиги: 17 сентябрь куни соат 16:00 ларда Бойсун туманидаги “Кофрун” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М-25) конига қарашли 604-сон қудуғининг ён тарафидан юқори босимли водород сульфид гази сизиб чиқиш ҳолати қайд этилган. Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этган. 11 нафар фуқаро эса тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган. Кечанинг ўзида уларнинг 10 нафарига уйига жавоб берилган. “Нега бу ҳодиса яна такрорланди?”, деган саволга жавобан энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бу мазкур коннинг географик жойлашуви ва ўзига хос хусусиятлари билан бевосита боғлиқлигини .
Show more ...
8 344
24
АлоқаБанк “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” ҳафталигида ўзининг янги маҳсулотларини тақдим қилди Тошкентда 17 сентябрдан “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” ахборот технологиялари ҳафталиги бошланди. Ҳафталик доирасида бугун, 18 сентябрь куни АлоқаБанк бизнесни ривожлантириш ва мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилашга йўналтирилган янги маҳсулотларининг тақдимотини ўтказди Жумладан, тадбирда тақдим қилинган учта янги маҳсулотдан бири — Zoomrad Business кичик ва ўрта бизнес учун махсус ишлаб чиқилган замонавий банк маҳсулоти ҳисобланиб, рақамли банк соҳасидаги энг янги технологиялар билан интеграция қилинган. Ушбу ечим молиявий операцияларни тезлаштириш ва харажатларни назорат қилиш имконини беради. Zoomrad Business’нинг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат: ➖ корпоратив ҳисобларни бошқаришни соддалаштириш; ➖ транзакциялар ва тўловларни тезкор қайта ишлаш; ➖ ҳисобот ва таҳлил учун замонавий воситалар. Маълумот учун, ҳафталик 20 сентябрга қадар давом этади.
Show more ...
8 164
8
Бойсундаги конда яна авария кузатилди. Вафот этганлар бор Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида 17 сентябрь куни яна водород сульфид сизиб чиқиши юз берди. Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаевга кўра, ҳодиса оқибатда 2 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар ҳам бор. Ҳозирда терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
8 795
55
“Микрокредитбанк” АТБнинг 94 нафар бошқарув ходими 96 та тадбиркорлик субъектида, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 41 нафар бошқарув ходими 46 та тадбиркорлик субъектида ҳамда “Туронбанк” АТБнинг 13 нафар бошқарув ходими 13 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
9 046
41
“Микрокредитбанк” АТБнинг 94 нафар бошқарув ходими 96 та тадбиркорлик субъектида, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 41 нафар бошқарув ходими 46 та тадбиркорлик субъектида ҳамда “Туронбанк” АТБнинг 13 нафар бошқарув ходими 13 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
1
0
❗️“Қамчиқ” довонида ҳаракат вақтинча чекланади “Қамчиқ” довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йулининг 254,6 ва 258 километрлари оралиғида табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилиши муносабати билан 18 сентябрь соат 10:00 дан бошлаб ушбу ҳудудда транспортлар ҳаракати вақтинча
9 144
37
23 сентябрдан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади 23 сентябрь куни соат 09:00 дан мақсадли параметрлари доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия учун аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи бошланади. Шунингдек, энди ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиш мумкин бўлади. Аризаларни Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “” ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда топшириш мумкин.
Show more ...
21 155
467
🏛 Тошкентда “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” кўргазмаси бошланди Бугун, 17 сентябрь куни Тошкентда “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” кўргазмаси бошланди. Кўргазмада АлоқаБанк ҳам ўз стенди билан иштирок этиб, мижозлар учун бир қатор инновацион лойиҳаларини . Молиявий технологиялар, сунъий интеллект, бизнесни юритиш, рақамли таълим, касб ва тадбиркорлик, транспорт соҳаларида бир қатор лойиҳалар шулар жумласидан. Бундан ташқари, AloqaVentures венчур фонди томонидан молиялаштирилган кўплаб лойиҳалар ҳам кўргазмада намойиш қилинмоқда. Жумладан: 🔹 JETT – Онлайн инвестиция киритиш тизими; 🔹 Cerebra – Сунъий интеллект асосида инсультни эрта аниқлаш учун дастурий таъминот; 🔹 Delever – ресторанлар учун етказиб беришни автоматлаштириш тизими; 🔹 Startup Garage – стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, сармоя жалб қилиш ва янги иш ўринларини яратишга йўналтирилган лойиҳа; 🔹 SmartCast – Контент бошқаришнинг булутли тизими 🔹 ProTok – электромобилларни қувватлаш станциялари; 🔹 KPI — кичик ва ўрта бизнеслар учун комплекс бошқарув ечимларини таклиф қилувчи платформа кабилар.
Show more ...

3-kontent tg.m4v

8 630
14
“Тошкент фаввораси” ДУК тугатилмоқда Ҳукумат қарори билан “Тошкент фаввораси” давлат унитар корхонаси тугатилмоқда. Ташкилотнинг мавжуд қарздорликлари эса Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан 2024 йилда фаввораларни сақлаш учун ажратилган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади. Тошкент шаҳридаги мавжуд 43 та фаввора эса давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланди ҳамда уларнинг раҳбарлари фаввораларнинг моддий-техник ҳолатини яхшилаш, бенуқсон ишлаши учун шахсан жавобгар этиб белгиланди.
Show more ...
8 709
28
AloqaBank ”ICT WEEK UZBEKISTAN - 2024” АKT ҳафталигидаги ўз стендида AloqaVentures венчур фонди инвестиция киритган инновацион лойиҳаларни тақдим этади Мамлакатнинг рақамли иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган илғор технологик ечимлар ва стартаплар . Лойиҳалар қаторида Cradle AI стартапи ҳам қатнашмоқда. Мазкур дастур AloqaVentures томонидан илк инвестиция киритилган лойиҳалардан бири ҳисобланади. Стартап венчур фондидан $50.000 миқдорида инвестиция жалб қилган. Cradle AI — бу чакана савдо, банк иши ва соғлиқни сақлаш каби бир нечта соҳаларга хизмат қилувчи сунъий интеллект асосидаги видеокузатув ва таҳлил экотизимидир. Компаниянинг мақсади илғор технологияларни қўллаш орқали корхоналар учун турли операцион жиҳатларни, жумладан, логистика ва мижозларга хизмат кўрсатишни оптималлаштиришдир.
Show more ...

TG 1.m4v

8 943
8
“UzAutoMotors Powertrain” АЖ ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларини ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрмаганлиги учун жамият бош директори Бу Инге Андерссонга иш ҳақининг 5% миқдорида жарима тариқасидаги интизомий жазо чораси
9 209
34
Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц: “Буюк истеъдод эгаларининг мамлакатимизга кириб келишига имкон яратмоқдамиз”.
9 369
33
Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 8 та икки томонлама ҳужжат ⁃ Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида ҳукуматлараро битим; ⁃ Ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация; ⁃ “Яшил Марказий Осиё” ташаббуси доирасида сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация; ⁃ Ўта муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация; ⁃ Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим; ⁃ Париж битими доирасида иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум. Бундан ташқари, 2024-2026 йилларга мўлжалланган Технологик шериклик ва саноат кооперацияси дастури қабул қилинди, шунингдек, Ўзбекистон ва Германиянинг етакчи корхоналари даражасида бир қатор битим ва шартномалар тузилди.
Show more ...
9 438
26
Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц Самарқандга келди Президент Шавкат Мирзиёев ҳам Ўзбекистон-Германия саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига борди. Бўлажак музокараларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
9 513
28
❗️Ҳукумат қарори билан оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлар кучайтирилмоқда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ: ⁃ оммавий тадбир ўтказиш объектини танлашда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек, уларга таҳдид солувчи ҳолатларда фуқароларнинг эвакуациясини самарали ташкил этиш шароитлари мавжудлигини ҳисобга олиш; ⁃ томошабинлар ва бошқа иштирокчиларга фавқулодда вазиятлар рўй берганда эвакуация қилиш тартиби, йўллари ҳамда йўналишлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилишни ташкил этиш; ⁃ оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектга кириш-чиқиш хавфсизлигини, объектга бориш ва кириш жойларида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклайдиган физик тўсиқлар ўрнатилишини таъминлаш белгиланди.
Show more ...
12 345
28
Президентнинг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Адхамов Исроил Мирджамалович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар И.Адхамов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. У ҳар ҳафта камида битта туманга бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганади, камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини .
Show more ...
12 018
50
Букмекерлик компаниясини реклама қилган МЧЖ жаримага тортилди Рақобат қўмитаси Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида ташқи реклама конструкциялари орқали букмекерлик компанияларидан бирининг реклама товар белгиси кўрсатилган ҳолатлар юзасидан “HAMKOR REKLAMA SERVIS” МЧЖга нисбатан иш қўзғатиб, натижаси юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида қонунчиликда белгиланган тартибнинг максимал миқдорида молиявий жарима қўллади. Шунингдек, тўпланган ҳужжатлар жавобгарлик масалаларини кўриб чиқиш учун прокуратура органларига юборилди. Маълумот учун, “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 46-моддасига мувофиқ, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламасига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.
Show more ...
10 885
15
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига кириш доирасида 18 давлат билан музокараларни якунлади, улардан 14 таси билан бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколлар имзолади.
10 196
33
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio