Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

audience statistics katarsis.uz ✍️

Бизни кузатишда давом этинг, олдинда сизни 👇 👉Ушбу телеграм канали драматург ва ёзувчи, публицист Ражаб Рўзимуҳаммад томонидан очилган 
2 9100
~0
~0
0
Telegram general rating
Globally
72 364place
of 78 777
2 078place
of 2 295
In category
533place
of 558

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Hourly Audience Growth

    Data loading is in progress

    Time
    Growth
    Total
    Events
    Reposts
    Mentions
    Posts
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    Алишер Навоийнинг вайсоқиликдан қайтарган ибратли фикрлари ва ижоди

    file

    125
    1
    Инсоният аро ҳар бир нафаси, ҳар қадами ибрат бўладиган бандалар ҳам йўқ эмас экан. Ҳавасдаман. Шулардан бирини яъни Сингапурлик Ҳалима опани намуна қилса арзирлик экан... Тасанно... Каналга уланинг:👉
    136
    0
    Мулоҳаза - Шахсий, оргинал ва мустақил фикрдан кўра, кўр-кўрона эргашишга пурканган, тақлидий фикрлаш ўзбек халқига хос бўлиб бормоқда. Сабаби эса оддий илмдан, адабиётдан узоқлашиш, носоғлом дунёқараш ва жамиятдир. - Илгари солиқлар халқимизни эзиб қўйди, дея солиқ ислоҳотлари амалга оширилди. Ҳозир ҳам ижтимоий, айланма, ндс, даромад ва ҳоказо солиқлар ўйлаб топилиб, аввалгидан кам бўлмаган солиқ тизими яратилган. Русчасига айтганда шустрий хот билан солиқ ислоҳоти ўтказиб бўлмайди, бўлсаям у халққа жабр бўлиши мумкин. - Президент сиёсатини тушунадиган кадр, деган жумлага бот-бот дуч келаман. Ҳар сафар қуйидаги савол мени қуршовга олаверади. Лавозимлардаги ҳамма кадрлар Президент сиёсатини тушунади, дея тайинланган бўлса, унда нега мамлакат кундан кунга муаммолар майдонига айланиб бормоқда? Демак, Президент сиёсатини тушунишни ўзи камлик қилади, уни моҳиятини ҳам англаш керак назаримда. ..
    Show more ...
    362
    1
    Туркиядаги сайловлар ҳақида ёзишга ҳеч вақт бўлмади. Лекин шу видеони ўзи мени фикрларимни қисқа форматда акс эттирибди... Каналга уланинг:👉

    file

    167
    2
    #cўнгги_қўнғироқ 👉👈

    12.00(1).m4v

    244
    1
    УСТОЗГА Чуқур ўйга толар, шимарволиб енг, Тафаккур илмида етуклардан энг, Камтару камсуқум ҳамда бағри кенг, Яхшилар устози Муҳаммаджон ака бу. Кўплаб инсонларга кўмаги теккан, Яхшилик уруғин қалбларга эккан, Ўзгалар учун ҳам ўй-ташвиш чеккан, Меҳрибон устозим Муҳаммаджон ака бу. Асарлар битади тошиб ва тўлиб, Домланинг вужуди тафаккур бўлиб... Дўсту шогирдларни кутволар кулиб, Олимлар устози Муҳаммаджон ака бу. Доим хаёлида янги бир ғоя, Устоз бор дилга ғам ташламас соя, Илм оламида улкан бир қоя, Ғоялар устози Муҳаммаджон ака бу. Моҳирахон опа ҳар он ёнма-ён, Устознинг бахтига бўлсинлар омон, “Ҳимоя”да ҳар гал ёш олим томон, Шогирдлар устози Муҳаммаджон ака бу. Эҳ-ҳе, қанча одам домладан мамнун, Устозда уйғундир “шакл ва мазмун”, Шогирдларга раҳбар - бамисли Маъмун, Дўстларим устози Муҳаммаджон ака бу. Биз каби ёшларга ҳаёт дарси бор, Кўпларнинг домладан абад қарзи бор, Дангаса шогирддан бироз арзи бор, Яхшилар устози Муҳаммаджон ака бу. Қўл берсанг ишларинг кетар юришиб, Устозни кўргач дил кетар ёришиб, Педагогикага фанига кетган қоришиб, Илғорлар устози Муҳаммаджон ака бу. Сўзласа лол қилиб ҳайрон қаратган, Ўзидан ҳамиша зиё таратган, Фанда алоҳида мактаб яратган, Олимлар устози Устозимиз бу. Устоз, таваллуд айёмингиз билан самимий табриклайман, Сизга алоҳида ва чуқур ҳурмати ила Бахтиёр Толипов, фалсафа фанлари номзоди
    Show more ...
    232
    1
    Bugun, 24-may kuni soat 16:00 da Qashqadaryo viloyatining Gʻuzor tumanida quvvati 300 MVt bo‘lgan quyosh fotoelektr stansiyasini qurish va undan foydalanish bo‘yicha o‘tkazilgan tanlovning moliyaviy takliflarini ochish va g‘olib investorni aniqlash marosimi bo‘lib o‘tadi.    —————    Сегодня, 24 мая в 16:00 часов, состоится вскрытие конкурсных предложений по результатом которого будет объявлен инвестор-победитель по строительству и эксплуатацию солнечной фотоэлектрической станции мощностью 300 МВт в Гузарском районе Кашкадарьинской области. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
    Show more ...
    MINENERGY.UZ
    - O‘zbekiston Respublikasi Energetika vazirligining Telegram’dagi rasmiy kanali - Официальный Телеграм канал Министерства энергетики Республики Узбекистан. Почта: press@minenergy.uz
    222
    2
    Дўстлар, менимча жума кунлари юборилаётган “жумьа муборак” мазмунидаги табрик ва хабарларни бир-бирингизга юборишда, эҳтиёт бўлинг. Чунки, олинаётган маълумотлар шуни кўрсатаяптики, оддий, элементар саволлар ва жавоблар ҳам “экстремистик мазмундаги материал” сифатида талқин қилиниб, реал одамлар реал йилларга қамалиб кетаяпти. Уларни болалари кўчада қолаяпти. Оилалар бузилаяпти. Тақдирлар синаяпти. Бу худди 1937 йиллардаги НКВД стилини эслатади. Ягона фарқ, улар отиб ташлар эди, ҳозирда қамашмоқда. Мисол учун, виждон ва дин эркинлиги тамойилларига кўра, мусулмонлар “8-мартни нишонлаш мумкинми?”, ёки “янги йилни нишонлаш харом” деган саволлар, қарашлар – энг банал, оддий масалалар. Бундай саволлар қўйилишини ислом дини талаб қилади ва бошқа дин ёки қарашдаги шахсларнинг қадр-қиммати, хавфсизлигига ҳеч қандай таҳдид солмайди. Лекин, шу кунларда айнан шу саволлар учун қамалган одамлар бор. Бу дахшат! Просто дахшат! Кичкина қадамлар билан қатта ишлар бўлиб кетаяпти, тарих бу вазиятни жуда қаттиқ қоралайди. Лекин, буни тушунган бор, тушунмаган бор. © Камолиддин Раббимов
    Show more ...
    Камолиддин Раббимов
    Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси Реклама учун мурожаат: @media_adsx
    209
    4
    “ЖОНДАН КЕЧИБ БЎЛСАДА ОБРЎЙИНГНИ САҚЛА...” Обрў сеҳр-жоду кучига эга: таёғини бир силкитиб сизнинг қудратингизни икки ҳисса ошириб, таъқибчиларни бир чўқишда қочириши мумкин. Битта мазмунга эга иш улуғвор ёки даҳшатли кўриниш олиши тўлиқ ва батмом шу иш ижрочисининг обрўига боғлиқ. Қадимги Хитойнинг Вэй подшоҳлигида Ми Цуся исмли сарой амалдори хушмуомала ва таъмасиз инсон сифатида обрў қозонганди. У ҳукмдорнинг энг севимли ва ишончли мулозимига айланади. Подшоҳликда кимки ҳукмдорнинг аравасидан яширинча фойдаланса унинг оёқ бармоқларини кесиш тўғрисида қонун мавжуд эди.  Ми Цусянинг онаси касал бўлиб қолганда у ҳукмдор аравасига тушиб онаси ҳузурига боради. Аравакаш олдида ўзини рухсат олган одамдай тутади. Ҳукмдор бундан хабар топиб шундай дейди: “ Бу Ми Цуся деганлари қандай бебеҳо ўғил! Онаси учун жиноятга бориб, оёғидан ажралишга ҳам тайёрлигини қаранг”. Бошқа бир сафар Ми Цуся шафтоли еб ҳукмдор билан мевали боғда сайр қилиб юраркан, қўлидаги шафтолининг ярмисини тахт соҳибига узатади. Уни ола тура, ҳукмдор шундай дейди: “Оғзингни суви оқиб туришига қармасдан шафтолининг ярмини менга бердинг. Бу мени қанчалик яхши кўришингни билдириб турибди”. Бироқ, кейинчалик саройнинг ғаразгўй амалдорлари Ми Цуся ичиқора ва шуҳратпараст деган миш-миш тарқатишади. Ғаразгўйлар унинг номига доғ туширишга муваффақ бўлишади. Шундан кейин ҳукмдор унинг ҳаракатларини бошқача нуқтаи назардан кўра бошлайди. “Бу болакай ўзини худди мендан рухсат олгандай тутиб мени аравамда онаси олдига борганди. Бошқа сафар ўзи еган шафтолининг ярмисини менга тутқазганди. Мен унинг сарқитига зор эдимми?”. Ҳукмдор олдида обрўи бўлган чоғларда тахт соҳибининг таҳсинига сазовор бўлган ишлари эндиликда жазога лойиқ кўрина бошлаганди. Хўш, унинг оёқ бармоқлари кесиладими? Бу унинг обрўси қанчалик мустаҳкамлигига боғлиқ бўлиб қолган эди.                                     Роберт Грин. “Ҳокимиятнинг 48 қонуни”                                       Жалолиддин Сафоев таржимаси
    Show more ...
    194
    1
    Хидирназар Аллақуловга ҳужум қилаётган одамларга айтар сўзим бор: Барака топгурлар, у президент бўламан демаяпти. У сизларни олдингизга янги партия очиш учун имзо сўраб борди. Ҳоҳланг имзо беринг, истагингиз бўлмаса имзо берманг. Ёши етмишга яқинлашган одамни уриб, тепиб оёқ ости қилиш жаҳолатдан бошқа нарса эмас. Илмсиз ва жоҳил бўлсангиз, англаш салоҳиятингиз паст бўлса, миянгиз асабларингиз тор ва тез бўлса Аллақулов айбдор эмаску. Ўзингизни йиғиштириб, жаҳолатингизни йўқ қилингки, ҳозирги аҳволингиз анчайин жирканч ва разилдир...
    Show more ...
    245
    5
    Анонси ҳам бу мавзу ҳам қолиб кетади. Эълон қилишмайди. Сабаби оддий. Қўлларида ўзлари ваҳима кўтарганидай материал йўқ эканлиги маълум бўлади. Ҳўш, шуларни билиб туриб ҳам мен аллакимларнидир бошқача талқиндаги фикрларига нега қўшилишим керак? Хидирназар Аллақуловдан ҳам давлат раҳбари ва унинг ҳукуматини обрўсизлантириш, ҳақоратлаш эвазига тарафдорларини кўпайтириш йўлидан қайтишини, танқидлари ҳолис ва шахснинг шаъни ва қадрига даҳл қилмасдан фаолият олиб боришини сўраган бўлар эдим. Яқинда сайловлар бўлиб ўтади. Шу мураккаб бир даврда, энди катта тажриба орттирган, бутун дунёда ўз сўзига эга бўлган муносиб номзодга овоз бераман. Ўйлайманки, бу сайлов халқимизга, тараққиётимизга катта ҳисса қўшадиган сайлов бўлади. Ҳаммага маълум бир ҳақиқат бор. Аллоҳга ишонган, эътиқоди ва диний билими жойида бўлган одам, Аллоҳни узоқлардан қидирмайди. Аллоҳ унинг қалбида бўлади. Қалбини Аллоҳ тарк этадиган даражада тубанлашган одамларгина у Зотни узоқлардан излайди. Шундай экан, мен ўзимнинг шахсий муаммоларимни илдизи ўзимга келиб тақалишини яхши биламан. Кимларнингдир гапига ишониб, ўз муаммоларим илдизини узоқлардан излашни нодонлик деб, бемалол айта оламан. ... Ёзувчи ва публицист Ражаб Рўзимуҳаммад
    Show more ...
    322
    3
    Муаммолар илдизи узоқдан изланмайди... Ҳаммамизга маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда муҳим сиёсий ва тарихий жараёнлар амалга оширилмоқда. Яқинда конституциявий ислоҳотлар амалга оширилиб, референдум бўлиб ўтди. Эндиликда президентлик сайлови кампанияси бошланди. Мен эътиборингизни бир қатор жиддий масалаларга қаратмоқчиман. Ижтимоий тармоқларни кўп кузатдим. Унда чиқиш қилаётган барча ҳолис ва ноҳолисларга эринмай қулоқ осдим, материалларини ўқиб чиқдим. Кўпчилик сўз эркинлиги ҳақида гапиришади. Лекин унинг моҳиятини англамаслиги яққол кўриниб туради. Ҳўш сўз эркинлиги ўзи нима? Бу саволга ҳазрат Алишер Навоий энг тўғри таъриф берган, қуйида шуни келтираман ва шу етарли деб ўйлайман: Олдига келганини емоқ ҳайвоннинг иши, Оғзига келганни демоқ нодоннинг... Ўзбекистон ва унинг ҳукумати раҳбарлари ҳақида оғзига келган гапларни гапириб чиқаётганларга икки оғиз айтар сўзим бор. Нега мамлакат ичида яшаётган ватандошлар сизларга ишониши керак? Нима учун тўла асосли бўлмаган, фактлар етарли бўлмаган материалларингизга “лаққа” учишимиз керак? Мен ўзимнинг шахсий муаммоларимга нега давлатни, унинг раҳбарини айблашим керак деган дангал бир саволни ўртага ташлайман. Ҳўш, менинг шахсий муаммоларим, уларнинг ечими давлат ва унинг раҳбарига боғлиқ бўлмаса ҳам уларни айблашим керакми? Менда юзага келган муаммолар ўзимнинг илмсизлигим, дангасалигим ва юриш-туришим сабаб юзага келган бўлсаям, айбни кимдандир қидиришим керакми? Ҳамма ёппасига мактабни, ўқитувчиларни айблашади. Лекин китоб ўқишни истамаётган ёшлар учун асосан ота ва онаси жавобгардир. Муаммонинг илдизи боласига умрида бирон марта китоб совға қилмаган ота, уйида ҳеч қачон ўзи китоб очиб ўқимаган ота ва онадан қидирилмайдими? ... Обуначиларим орасидан кўп мурожаатлар тушиб туради. Орасида кўпчилиги у мавзуда ёз ёзинг, бу мавзуда ёзинг, -дея таклифлар беришади. Мен ўрганмаган ва билмаган мавзуларимда асоссиз бирон нарса ёзолмаслигимни айтиб жавоб берсам, дарров – қўрқасизми? , - дейишади. Шу саволлардан биттаси қуйидагича: Хидирназар Аллақулов янги партия очяпти, шу ҳақида холис муносабатингизни билдиринг... Жавобим ўша. Мен у партияни мақсадларини билмайман. У одамни ҳам яхши танимайман. Унинг аъзолари кимлар, билмайман. Нимани ёзишим керак? Янги партия тузилишига шахсан мени эътирозим йўқ. Мамлакат ривожига ҳисса қўшса, қўллаб-қувватлайман. Улар ҳозирча “Озодлик” радиоси материаллларига асосланиб чиқишлар қилишади. Давлат раҳбари ва унинг режими ҳақида асоссиз бир нималар гапиришади. Давлат раҳбари, унинг шаъни ва қадр-қимматига зарар келтирадиган тухматларни кимдир ёғдирар экан, ўша қамалган экан, бунга мен нега эътироз билдирай? Нега уни Аллақулов қаҳрамон деса, мен ҳам -ҳа шундай, - дейишим керак? Асл ҳақиқат бошқачаку... Журналист ва блогерларни қамаб, қатағон қилишяпти, -деса, мен аниқ билмасдан туриб нега уларга ишонишим керак? Ўша қамалган блогер ва журналистларни яхши таниман. Блогерлиги ва журналист экани учун қамалган эмас улар. Мана битта блогер - жудаям “шонтаж” эди, ижтимоий тармоқларда бунга асослар бор. Ҳокимларга тухматлар уюштириб, шахсий бизнеслари йўлида фойдаланган. Жанжалкашлиги ва тухматчилигидан қўрққан мулозимлар блогер хонимни кўнгли нима тусаса, шуни бажо келтириши керакмиди? Ёки бўлмаса, бир нечта блогерлар, журналистлар ва давлат ташкилотларининг матбуот котиблари бирлашиб, телеграм канали очишган. Ким қайси сирдан хабар топса, ўртага ташлаб, “палончи ташкилот ва унинг раҳбари бизга яқинроқ келинг, сиз ҳақингизда бизнинг қўлимизга даҳшатли материаллар келиб тушди, бизни кузатиб туринг бир неча соатлардан кейин эълон қиламиз” , - дея анонс чиқаришади. Кейин ўша ташкилот матбуот хизмати уларга боғланади. Катта миқдорда маблағ талаб қилишади. Бир бора материалларни эълон қилмаслик учун битта ташкилот раҳбаридан катта маблағ сўрашади. У маблағни эшитиб, ҳайрон бўлган ва ўзига ишонган раҳбар “чиқараверишсин, мени уларга берадиган пулим йўқ”, -дейди.
    Show more ...
    238
    3
    Кибр ва такаббурлик – шайтоннинг малайларидир. Мабодо уларни тийиб турмасанг, сени ўзларига бўйсундиришади. Аль Пачино, актёр, режиссёр Рус тилидан Жалолиддин Сафоев таржимаси
    221
    2
    Ҳеч қачон ўзинг ҳақингда ўзгаларга гапирма. Ҳасад уйғонса кўр кўра бошлайди, кар эшита, гунг эса гапира бошлайди. “Здесь вам рады” саҳифасидан Ж.Сафоев таржимаси
    226
    5
    Аёлларимизга жўнатиб қўяйлик. Жудаям ибратли...

    file

    497
    34
    https://youtu.be/PsZCuV5-YUM
    "Shoh Edip" (1971) to'liq spektakl-film Shukur Burhonov ijrosida
    Abadiyatga muhrlangan o'zbek milliy teatr san'atining oltin gultojlaridan sanalgan "Shoh Edip" spektakli 1971-yilda Oʻzbek milliy akademik drama teatrida sahnaga qoʻyuvchi I.V. Radun va rejissyor Sh. Qayumov tomonidan sahnalashtirilgan. Bosh rollarda: ● Shukur Burhonov (Shoh Edip) ● Sora Eshonto'rayeva (Iokasta) ● Qudrat Xo'jayev (Kreont) ● Turg'un Xonto'rayev (Teresiy) ● Muhammad Umarxo'jayev (Elchi) ● Hasan Yunusov (Cho'pon) va boshqalar. Maroqli tomosha! Ushbu video faqat ta'limiy maqsadda tayyorlandi.
    253
    0
    #ибрат Ароқ ичиб, ўтмоқда умрим Кунда кириб чўчқа ҳолига, Зиён бериб ҳам аҳолига, Маймун йиғлар бу аҳволимга, Ароқ ичиб, ўтмоқда умрим! Суннатга ҳам қилмай риоя, Қалбга кирмас зарра ҳидоя, Барча разил ишларга доя, Ароқ ичиб, ўтмоқда умрим! Кунда ухлаб пешинга қадар, Яратган ҳеч солмайди назар, Шайтонлар ҳам қилади ҳазар, Ароқ ичиб, ўтмоқда умрим! Сажда нима – билмас пешона, Йиғлаб ўтар отаю она, Ўз фарзандим ор қилар яна, Ароқ ичиб, ўтмоқда умрим! Хумор қилиб фохишаларни, Маҳкам қучиб марг шишаларни, Унутяпман андишаларни, Ароқ ичиб, ўтмоқда умрим! Мендан кўриб, болам ҳам ичар, Менинг каби иймондан кечар, Келажакка уриб тиғ-ханжар, Ароқ ичиб, ўтмоқда умрим! Барака ҳам бўлмас уйимда, Фаришталар қўнмас уйимда, Уруш-жанжал тинмас уйимда, Ароқ ичиб, ўтмоқда умрим! Лаб теккизиб шайтон заҳрига, Айланяпман кофир, даҳрийга, Яратганнинг учраб қаҳрига, Ароқ ичиб, ўтмоқда умрим! Қиёматда йўқ менга омон, Пайғамбарим танимас ҳамон, Шаҳдам чопиб жаҳаннам томон, Ароқ ичиб, ўтмоқда умрим! ©️ Вафо Мўмин
    Show more ...
    249
    4

    Yarimta 5,6.mp4

    237
    4

    Yarimta 5,6.mp4

    1
    0
    “АҲМОҚЛИК ЧЕК-ЧЕГАРАСИЗДИР” Кунлардан бир куни навқирон йигит Артур Шопенгауэрга савол билан мурожаат қилганда, файласуф: “билмайман” деб қўя қолди. Йигит файласуфнинг бу жавобидан жаҳли чиқиб қўрслик билан шундай хитоб қилади: -Мен сизни улкан донишманд инсон ва ҳамма нарсани билади деб ўйларкарман! Шопенгауэр дарҳол  жавоб берган экан: -Йўқ,  билимнинг чегараси бор, фақат аҳмоқлик чек-чегарасиздир! Рус тилидан Жалолиддин Сафоев таржимаси
    258
    4
    https://youtu.be/5U_0SkCEYWs
    Ҳамшира... Жудаям таъсирли
    Халқ шоири Абдулла Орипов ўзбек ҳамшираси Барно ҳақида океан ортидалигида шеър ёзган эди. Мазкур фильм шу ҳақида
    244
    1
    Bugun - 12 may Xalqaro hamshiralar kuni. O'zbek xalqining fidoiy, mexnatsevar hamshiralarini muborakbod etamiz. Qadrli hamshiralar bayramingiz muborak bo'lsin! Каналга уланинг:👉
    277
    7
    https://youtu.be/Fi_1oozRdks
    Changing the car oil
    subscribe... Обуна бўлинг. Бизни қўллаб-қувватланг
    229
    0
    Ўлганларни ёмонлик билан эслама, зеро бунинг умуман фойдаси йўқдир. Луқмони Ҳаким Каналга уланинг:👉
    227
    0
    Марказий сайлов комиссияси 9 июлда бўлиб ўтадиган муддатидан аввалги Ўзбекистон президенти сайловини ўтказишга тайёргарлик ишларини бошлади. Комиссия 10 май куни сайлов кампанияси бошланишини қилмоқчи. Марказий сайлов комиссияси қонунда белгиланган талаблардан келиб чиқиб муддатидан илгариги Ўзбекистон президенти сайловини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишларини бошлади, дея комиссия матбуот хизмати.
    281
    2
    https://t.me/platformauzb/8066
    1
    0
    Эскирмас ҳақиқатлар... Ушбу мавзуда фикрларим жудаям кўп бўлиб, узун матнларни ўқишга бардошлар йўқолганини инобатга олиб қисқартирилган ҳолда ёзишга қарор қилдим. Сиз эса кенг тафаккур тарозусини ишга солиб ўқинг: Иғвогарлар, ғийбатчилар, хасадгўйлар ва фитначилар ҳамда ёлғончилар урчигандан урчиб, бемаза қовуннинг уруғидай кўпайиб бормоқда. Оқибатда бу иллатлар русчасига айтганда нормал ҳолатдай бемалол яшаб келишади. Бу касалликларга мубтало бўлган одамнинг кўксида оғриқ бўлмайди.Виждон уни тарк этади... Уйда эр ва хотин, маҳаллада қўшнилар, ишхоналарда ҳамкасблар, мухожиротда мухожирлар, амалдорлар бир-бирига кун бермай қўйишди. Бир – бирини гўштини ейишгани ейишган. Бу дунё ўтар кетар-аҳилликка не етар, фаросат... Шу тобда кимдир кимнидир айбини топиш ва уни муттаҳам қилиш фикри билан банд. Юксалиш ва тараққий этиш фикри мутлақо йўқ деса ҳам бўлаверади. Ризқингни Аллоҳдан сўра. Ниятингда халоли билан кифоя қилишини сўрасанг бас, олам гулистон. Имкон туғилиши билан бир-бирини жарга итариб юборишга тайёр турган кимсалар кўп. Жар олдида биродарингни кутиб туравермасдан, шахсий ривожланиш ва баркамоллик сари одимла. Касофат... Ҳеч бўлмаса тутанг биродарим, лоақал тутунингиз бўй кўрсатсин. Элим деб, юртим деб ёниб яшайлик, деган бир шиор бўларди. Ҳеч бўлмаса тутасангиз ҳам анчайин тараққиётга эришишимиз мумкинлигини унутманг. Эркинлик инсон онгида пайдо бўладиган бир тушунча бўлиб, уни ҳеч ким бермайди сизга. Сиёсат ва тузум бир баҳона холос. Расул Хамзатов тўғри айтган: Ўтмишга сен тош отсанг, келажак сенга замбаракдан ўқ отади... Ёзувчи ва публицист Ражаб Рўзимуҳаммад
    Show more ...
    236
    4
    ҲАЛОЛ ЛУҚМА Ривоят қилишларича бир мамлакатда подшолар жуда тез ўзгараркан. Чунки у мамлакат аҳолиси тақводор бўлиб, сал адолат бузилса дуо қилишар ва қилган дуолари қабул бўлиб, тезда адолат тикланаркан. Бир куни подшоликка давогарлардан бири «Агар мен подшо бўлсам , ўлгунимча тахтда ўтираман»,- дебди. Дўстлари уни кулги қилибдилар. Иттифоқо ўша одам подшоҳ бўлибди. Тахтга ўтириши билан «Ҳамма саройга биттадан тухум олиб келсин»,- деб амр қилибди. Хамма олиб келган тухумини бир саватга қўйибди. Амри бажо бўлган подшо пешин чоғида «Ҳамма ўзи олиб келган тухумини олиб кетсин»,- деб фармон берибди. Одамлар ўзлари олиб келган тухумни таний олмай адашишибди. Оқибатда ҳамма ўзининг тухуми қолиб, ўзгаларникини олибдилар ва луқмаларига шубҳа, гумон аралашибди. Шундан сўнг уларнинг дуолари қабул бўлмайдиган бўлиб қолибди. Подшоҳ эса то ўлгунича тахтдан тушмабди. Қиссадан ҳисса шуки, фақат ҳалол луқмагина мамлакатни обод қила олади.
    Show more ...
    258
    7
    Автобиографик мақола

    ўзбошимчалик.docx

    465
    7
    Кўз олдимда бу миллат ўзининг аввалги донишмандлигини бой бериб бормоқда. Ирим-сиримлар илмсизликнинг юқори даражадаги кўринишидир...

    file

    459
    12
    Last updated: 11.07.23
    Privacy Policy Telemetrio