Xizmat sizning tilingizda ham mavjud. Tarjima qilish uchun bosingEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Kategoriya
Kanal joylashuvi va tili

auditoriya statistikasi OZODLIK KANALI™

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir.  @ozodnews  ga xabar, foto video yuboring. "Rost gap faqat shu yerda aytiladi" 
Ko‘proq ko‘rsatish
19 475-17
~6 135
~14
28.03%
Telegram umumiy reytingi
Dunyoda
36 681joy
ning 78 777
1 109joy
ning 2 295
da kategoriya
2 311joy
ning 3 169

Obunachilarning jinsi

Kanalga qancha ayol va erkak obuna bo'lganligini bilib olishingiz mumkin.
?%
?%

Obunachilar tili

Til bo'yicha kanal obunachilarining taqsimlanishini bilib oling
Ruscha?%Ingliz?%Arabcha?%
Kanal o'sishi
GrafikJadval
K
H
O
Y
help

Ma'lumotlar yuklanmoqda

Kanalda foydalanuvchining qolish muddati

Obunachilar sizning kanalingizda qancha vaqt turishini bilib oling.
Bir haftagacha?%Eskirganlar?%Bir oygacha?%
Obunachilarning ko'payishi
GrafikJadval
K
H
O
Y
help

Ma'lumotlar yuklanmoqda

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Сарвар Усмоннинг ОзодНазардаги сўнгги суҳбати Бойсун фожиаси; Жўраевлар иши; InBazar можароси; эшак гўшти – булар кейинги кунларда ўзбек жамоатчилиги кенг муҳокама қилаётган мавзуларга олиб кирувчи очқич иборалардир. Бугунги суҳбатда бу мавзулар тафсилотларидан кўра, улар замиридаги ўта муҳим бир масалага – Тил ва Дил Таҳорати чалалигига - эътибор қаратилди. Ёзувчи Жаҳонгир Муҳаммад ва журналист Абдураҳмон Ташанов меҳмон бўлган бу суҳбат Сарвар Усмон мезбонлигидаги сўнгги суҳбатдир. 📌 Тўлиқ видео:
Ko'proq ko'rsatish ...

Short (video-converter.com).mp4

3 381
19
Сарвар Усмоннинг ОзодНазардаги сўнгги суҳбати ❗️Озодликнинг видеосини ҳозироқ каналида кўринг ❗️Кўриш учун линк 👉 Бойсун фожиаси; Жўраевлар иши; InBazar можароси; эшак гўшти – булар кейинги кунларда ўзбек жамоатчилиги кенг муҳокама қилаётган мавзуларга олиб кирувчи очқич иборалардир. Бугунги суҳбатда бу мавзулар тафсилотларидан кўра, улар замиридаги ўта муҳим бир масалага – Тил ва Дил Таҳорати чалалигига - эътибор қаратилди. Ёзувчи Жаҳонгир Муҳаммад ва журналист Абдураҳмон Ташанов меҳмон бўлган бу суҳбат Сарвар Усмон мезбонлигидаги сўнгги суҳбатдир. 🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Ko'proq ko'rsatish ...
Sarvar Usmonning OzodNazardagi so’nggi suhbati
Бойсун фожиаси; Жўраевлар иши; InBazar можароси; эшак гўшти – булар кейинги кунларда ўзбек жамоатчилиги кенг муҳокама қилаётган мавзуларга олиб кирувчи очқич иборалардир. Бугунги суҳбатда бу мавзулар тафсилотларидан кўра, улар замиридаги ўта муҳим бир масалага – Тил ва Дил Таҳорати чалалигига - эътибор қаратилди. Ёзувчи Жаҳонгир Муҳаммад ва журналист Абдураҳмон Ташанов меҳмон бўлган бу суҳбат Сарвар Усмон мезбонлигидаги сўнгги суҳбатдир. 🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews Boysun fojiasi; Jo‘rayevlar ishi; InBazar mojarosi; eshak go‘shti – bular keyingi kunlarda o‘zbek jamoatchiligi keng muhokama qilayotgan mavzularga olib kiruvchi ochqich iboralardir. Bugungi suhbatda bu mavzular tafsilotlaridan ko‘ra, ular zamiridagi o‘ta muhim bir masalaga – Til va Dil Tahorati chalaligiga - e’tibor qaratildi. Yozuvchi Jahongir Muhammad va jurnalist Abdurahmon Tashanov mehmon bo‘lgan bu suhbat Sarvar Usmon mezbonligidagi so‘nggi suhbatdir. #ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnazar #sarvarusmon
4 657
15
Украинага босқин: 940-кун | Россиянинг музлатилган активларидан 160 млн. евро Украинага берилади Россия армияси Украинанинг шимолида жойлашган Суми шаҳридаги қариялар уйига зарба берди. Ҳужум оқибатида 70 ёшли аёл ҳалок бўлди, яна 13 киши эса жароҳат олди. Россиянинг музлатилган активларидан 160 млн. евро Украинага берилади.Зеленский келаси ҳафта АҚШга боради: Президент Байден ва президентликка номзодлар Камала Харрис ҳамда Доналд Трамп билан учрашади 🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Ko'proq ko'rsatish ...

03cf175d-5201-4a5c-968f-7943fe368682.mp4

5 055
7
Савдо маркази, Қўштепа ва Толибоннинг “дўстона қўшничилик”ка таҳдиди Афғонистон билан чегарада Ўзбекистонда энг бой собиқ амалдор сифатида танилган Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли дўконлар билан тўлиб-тошган “Термиз савдо маркази” иш бошлади. Президент фармони билан бу марказга эркин иқтисодий зона мақоми берилди, қўшни афғонистонликларга эса 15 кунга қадар визасиз марказ ҳудудида бўлиш ҳуқуқи берилди. Савдо маркази раҳбарияти ҳали ҳеч бир давлат расман тан олмаган Толибон билан ҳамкорликка умид қилмоқда. Ҳатто, Мозори Шарифдан одамларни бепул ташийдиган автобус қатновини йўлга қўйган. Бошқа тафсилотлар Озодликнинг Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатларга оид навбатдаги дастурида. 📌 Тўлиқ видео:
Ko'proq ko'rsatish ...

19.09.2024 UZB vs TOLIBON_short (video-converter.com).mp4

4 422
14
📌Озодлик дастури 20.09.24 ✅HRW Ўзбекистон ҳукуматини ноҳақ қамалган фаолларни озод қилишга чақирди ✅CCВ Ўзбекистонда коронавируснинг янги штамми аниқлангани йўқлиги ҳақида баёнот берди ✅Ўзбекистонда жамоат транспортига солиқ имтиёзи бекор қилинади ✅Ўзбекистонда Хитой тажрибаси асосида пахта етиштирилади ✅Европарламент: Украина Россияга ракета зарбалари беришга ҳақли ✅Исроилда бош вазирга суиқасднинг олди олинди 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Ko'proq ko'rsatish ...

Ozodlik dasturi 20.09.2024.mp3

3 853
3
Олий Мажлис сенатининг 20 сентябрь кунги ялпи мажлисида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистонда номақбул деб топишга доир қонун маъқулланди. Мазкур қонунга мувофиқ, “Ўзбекистонда бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхати” юритилади. “Қора рўйхат”га Ўзбекистон давлат суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро ижтимоий, ирқий, диний ва миллий адоватни келтириб чиқарувчи, Ўзбекистон халқи шаъни, қадр-қиммати ва тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар ҳамда ҳаракатлар содир этган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар киритилиши айтилмоқда. Қайд этилишича, Ташқи ишлар вазирлиги юритадиган рўйхатга тегишли шахсларни киритиш Олий Мажлис палаталарининг кенгашлари ва махсус ваколатли органларнинг тақдимига биноан амалга оширилади. Ўзбекистон ҳудудида бўлиши номақбул деб топилган шахсларга 5 йил давомида мамлакатга кириш, банкда ҳисобварақ очиш, кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда қатнашиш, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиш тақиқланади. Ўзбекистонда бўлиши номақбул деб топилган шахслар 10 кун ичида мамлакатни тарк этмаса, мажбуран чиқариб юборилади. Жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаган янги қонунга тармоқларда турлича муносабат билдирилмоқда. Айрим фаоллар буни рус пропагандачиларига қарши вақтида берилган жавоб деса, бошқалар қонуннинг талқинларга очиқлиги ва сиёсий мухолифлар ҳамда ҳукумат танқидчиларига қарши қўлланиши мумкинлигидан хавотирда. 🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Ko'proq ko'rsatish ...
5 609
13
Россияда муҳожирлар сони 2 миллионга камайди. Бунга нима сабаб бўлмоқда? Россия Ички ишлар вазирлигининг миграция масалалари бўйича бош бошқармаси мамлакатда 6 миллиондан ортиқ муҳожир борлигини хабар берди. Deutschэ Wелле нашри бир йил олдин Россияда 8 миллиондан зиёд чет эллик миграция рўйхатидан ўтганини ва охирги бир йил давомида муҳожирларнинг сони 2 миллионга камайганини ёзди. Бунинг сабаби, ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Россияда муҳожирларга нисбатан босимларнинг ортишидир. Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади. 📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ! Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз Телеграм каналига ёзинг.
Ko'proq ko'rsatish ...

833180e1-dbb6-4474-9356-c0ccdf094b3a.mp4

3 554
8
Савдо маркази, Қўштепа ва Толибоннинг “дўстона қўшничилик”ка таҳдиди ❗️Озодликнинг видеосини ҳозироқ каналида кўринг ❗️Кўриш учун линк 👉 Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов, «Хуросон вилояти» террор гуруҳига қарши курашда Афғонистонга ёрдам бериш керак, деб баёнот берди. Ўзбекистон ДХХ раисига кўра, террорга қарши кучларни бирлаштириш лозим ва бу бирлашув, Афғонистон тепасида ўтирган Толибларни ҳам ўз ичига олиши керак. Бу Ўзбекистон ҳукуматининг Афғонистон Толиблари билан ҳамкорликни мунтазам кучайтириш йўлидаги навбатдаги қадами. Бунга қадар қўшни давлат билан чегарадаги Термиз шаҳрида “Термиз савдо маркази” очилди. Айни пайтда, Толиблар виза берган ўзбекистонлик блогерларнинг бу давлатга муваффақиятли сафари ҳам кўзга ташланмоқда. Бироқ, Толибон ҳокимиятининг мамлакат ичида юритаётган сиёсати дунё ҳамжамиятини бу ҳукуматнинг эртаси борасида тобора кўпроқ хавотирга солмоқда. Яқиндагина Толибларнинг аёллар овозини тақиқлаши жаҳон ҳамжамиятининг қоралашларига сабаб бўлди. Таҳлилчилар Тобора радикал қарорлар олаётган Толиблар сиёсати Ўзбекистоннинг қўлидан қуроли тушмаган ён қўшниси билан ҳамкорлигини тобора боши берк кўчага олиб кирмаяптими, деган саволни беришмоқда. 🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Ko'proq ko'rsatish ...
Savdo markazi, Qo‘shtepa va Tolibonning “do‘stona qo‘shnichilik”ka tahdidi
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов, «Хуросон вилояти» террор гуруҳига қарши курашда Афғонистонга ёрдам бериш керак, деб баёнот берди. Ўзбекистон ДХХ раисига кўра, террорга қарши кучларни бирлаштириш лозим ва бу бирлашув, Афғонистон тепасида ўтирган Толибларни ҳам ўз ичига олиши керак. Бу Ўзбекистон ҳукуматининг Афғонистон Толиблари билан ҳамкорликни мунтазам кучайтириш йўлидаги навбатдаги қадами. Бунга қадар қўшни давлат билан чегарадаги Термиз шаҳрида “Термиз савдо маркази” очилди. Айни пайтда, Толиблар виза берган ўзбекистонлик блогерларнинг бу давлатга муваффақиятли сафари ҳам кўзга ташланмоқда. Бироқ, Толибон ҳокимиятининг мамлакат ичида юритаётган сиёсати дунё ҳамжамиятини бу ҳукуматнинг эртаси борасида тобора кўпроқ хавотирга солмоқда. Яқиндагина Толибларнинг аёллар овозини тақиқлаши жаҳон ҳамжамиятининг қоралашларига сабаб бўлди. Таҳлилчилар Тобора радикал қарорлар олаётган Толиблар сиёсати Ўзбекистоннинг қўлидан қуроли тушмаган ён қўшниси билан ҳамкорлигини тобора боши берк кўчага олиб кирмаяптими, деган саволни беришмоқда. 🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews O‘zbekiston Davlat xavfsizlik xizmati raisi Abdusalom Azizov, «Xuroson viloyati» terror guruhiga qarshi kurashda Afg‘onistonga yordam berish kerak, deb bayonot berdi. O‘zbekiston DXX raisiga ko‘ra, terrorga qarshi kuchlarni birlashtirish lozim va bu birlashuv, Afg‘oniston tepasida o‘tirgan Toliblarni ham o‘z ichiga olishi kerak. Bu O‘zbekiston hukumatining Afg‘oniston Toliblari bilan hamkorlikni muntazam kuchaytirish yo‘lidagi navbatdagi qadami. Bunga qadar qo‘shni davlat bilan chegaradagi Termiz shahrida “Termiz savdo markazi” ochildi. Ayni paytda, Toliblar viza bergan o‘zbekistonlik blogerlarning bu davlatga muvaffaqiyatli safari ham ko‘zga tashlanmoqda. Biroq, Tolibon hokimiyatining mamlakat ichida yuritayotgan siyosati dunyo hamjamiyatini bu hukumatning ertasi borasida tobora ko‘proq xavotirga solmoqda. Yaqindagina Toliblarning ayollar ovozini taqiqlashi jahon hamjamiyatining qoralashlariga sabab bo‘ldi. Tahlilchilar Tobora radikal qarorlar olayotgan Toliblar siyosati O‘zbekistonning qo‘lidan quroli tushmagan yon qo‘shnisi bilan hamkorligini tobora boshi berk ko‘chaga olib kirmayaptimi, degan savolni berishmoqda. #ozodlik #uzbekistan #yangiliklar #tashkent #tolibon #suv #afghanistan #uzbek #shavkatmirziyoyev
3 459
10
АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида фойдали қазилмалар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир англашув меморандуми имзоланди, деб хабар берди Қўшма Штатларнинг Тошкентдаги элчихонаси. Ҳужжатга АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник ҳамда Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Омонулло Насриддинхўжаев имзо чеккан. “АҚШ ва Ўзбекистон келажакда энергетика соҳасини шакллантирадиган мустаҳкам ва хавфсиз таъминот занжирларига эга бўлиш учун ҳамкорлик қилиши лозим. Ушбу меморандум глобал минерал таъминот занжирларини диверсификация қилиш ва икки томонлама савдо алоқаларимизни кенгайтириш бўйича умумий мажбуриятимизни намойиш этади”, дейди элчи Ҳеник. 2023 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган C5+1 саммитида АҚШ ва Марказий Осиё ўртасида фойдали қазилмалар бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилиши айтилган эди. Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил май ойида Тошкент ўтказилган халқаро инвестиция форумида ЕИ ортидан АҚШ ва Буюк Британия билан ҳам ўта муҳим хомашё соҳасида битим имзоланиши ҳақида гапирганди. Англашув меморандумига доир хабарда ўта муҳим хомашё экспортига оид гап йўқ. Аммо экспертлар тахминича, Тошкент ва Вашингтон ўзбек урани олди-сотдиси бўйича музокара олиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, Украина босқини уруши ортидан Қўшма Штатлар Россия табиий бойликлари, жумладан, уран экспортига санкция жорий қилган. 🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Ko'proq ko'rsatish ...
3 625
3
Савдо маркази, Қўштепа ва Толибоннинг “дўстона қўшничилик”ка таҳдиди ❗️Озодликнинг видеосини ҳозироқ каналида кўринг ❗️Кўриш учун линк 👉 Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов, «Хуросон вилояти» террор гуруҳига қарши курашда Афғонистонга ёрдам бериш керак, деб баёнот берди. Ўзбекистон ДХХ раисига кўра, террорга қарши кучларни бирлаштириш лозим ва бу бирлашув, Афғонистон тепасида ўтирган Толибларни ҳам ўз ичига олиши керак. Бу Ўзбекистон ҳукуматининг Афғонистон Толиблари билан ҳамкорликни мунтазам кучайтириш йўлидаги навбатдаги қадами. Бунга қадар қўшни давлат билан чегарадаги Термиз шаҳрида “Термиз савдо маркази” очилди. Айни пайтда, Толиблар виза берган ўзбекистонлик блогерларнинг бу давлатга муваффақиятли сафари ҳам кўзга ташланмоқда. Бироқ, Толибон ҳокимиятининг мамлакат ичида юритаётган сиёсати дунё ҳамжамиятини бу ҳукуматнинг эртаси борасида тобора кўпроқ хавотирга солмоқда. Яқиндагина Толибларнинг аёллар овозини тақиқлаши жаҳон ҳамжамиятининг қоралашларига сабаб бўлди. Таҳлилчилар Тобора радикал қарорлар олаётган Толиблар сиёсати Ўзбекистоннинг қўлидан қуроли тушмаган ён қўшниси билан ҳамкорлигини тобора боши берк кўчага олиб кирмаяптими, деган саволни беришмоқда. 🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Ko'proq ko'rsatish ...
Savdo markazi, Qo‘shtepa va Tolibonning “do‘stona qo‘shnichilik”ka tahdidi
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов, «Хуросон вилояти» террор гуруҳига қарши курашда Афғонистонга ёрдам бериш керак, деб баёнот берди. Ўзбекистон ДХХ раисига кўра, террорга қарши кучларни бирлаштириш лозим ва бу бирлашув, Афғонистон тепасида ўтирган Толибларни ҳам ўз ичига олиши керак. Бу Ўзбекистон ҳукуматининг Афғонистон Толиблари билан ҳамкорликни мунтазам кучайтириш йўлидаги навбатдаги қадами. Бунга қадар қўшни давлат билан чегарадаги Термиз шаҳрида “Термиз савдо маркази” очилди. Айни пайтда, Толиблар виза берган ўзбекистонлик блогерларнинг бу давлатга муваффақиятли сафари ҳам кўзга ташланмоқда. Бироқ, Толибон ҳокимиятининг мамлакат ичида юритаётган сиёсати дунё ҳамжамиятини бу ҳукуматнинг эртаси борасида тобора кўпроқ хавотирга солмоқда. Яқиндагина Толибларнинг аёллар овозини тақиқлаши жаҳон ҳамжамиятининг қоралашларига сабаб бўлди. Таҳлилчилар Тобора радикал қарорлар олаётган Толиблар сиёсати Ўзбекистоннинг қўлидан қуроли тушмаган ён қўшниси билан ҳамкорлигини тобора боши берк кўчага олиб кирмаяптими, деган саволни беришмоқда. 🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews O‘zbekiston Davlat xavfsizlik xizmati raisi Abdusalom Azizov, «Xuroson viloyati» terror guruhiga qarshi kurashda Afg‘onistonga yordam berish kerak, deb bayonot berdi. O‘zbekiston DXX raisiga ko‘ra, terrorga qarshi kuchlarni birlashtirish lozim va bu birlashuv, Afg‘oniston tepasida o‘tirgan Toliblarni ham o‘z ichiga olishi kerak. Bu O‘zbekiston hukumatining Afg‘oniston Toliblari bilan hamkorlikni muntazam kuchaytirish yo‘lidagi navbatdagi qadami. Bunga qadar qo‘shni davlat bilan chegaradagi Termiz shahrida “Termiz savdo markazi” ochildi. Ayni paytda, Toliblar viza bergan o‘zbekistonlik blogerlarning bu davlatga muvaffaqiyatli safari ham ko‘zga tashlanmoqda. Biroq, Tolibon hokimiyatining mamlakat ichida yuritayotgan siyosati dunyo hamjamiyatini bu hukumatning ertasi borasida tobora ko‘proq xavotirga solmoqda. Yaqindagina Toliblarning ayollar ovozini taqiqlashi jahon hamjamiyatining qoralashlariga sabab bo‘ldi. Tahlilchilar Tobora radikal qarorlar olayotgan Toliblar siyosati O‘zbekistonning qo‘lidan quroli tushmagan yon qo‘shnisi bilan hamkorligini tobora boshi berk ko‘chaga olib kirmayaptimi, degan savolni berishmoqda. #ozodlik #uzbekistan #yangiliklar #tashkent #tolibon #suv #afghanistan #uzbek #shavkatmirziyoyev
1
0
Абдулғаффор Баҳр “Афғонистон ислом амирлиги”нинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ariana News нашри “Толибон” маъмурияти ташқи сиёсат маҳкамасига таяниб хабар берди. Абдулғаффор Баҳр бунга қадар “Толибон” ҳаракати судлов тизимида фаолият юритиб келган. 2021 йил август ойида Афғонистоннинг асосий қисми, жумладан, пойтахт Кобулни эгаллаган “Толибон” ҳаракати “Афғонистон ислом амирлиги” ташкил этилганини эълон қилди. Хитой аксар давлатларда террорчи ташкилот деб эълон қилинган “Толибон” маъмурияти билан элчилик даражасида робита ўрнатган дунёдаги биринчи давлат бўлди. Ўзбекистон Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонасини жорий йил февраль ойида янги маъмурият ихтиёрига топширган. Айни пайтда “Толибон” ҳукумати хорижий давлатлардаги 39 та элчихона ва консулликни назорат қилади. 🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Ko'proq ko'rsatish ...
3 469
4
Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда аниқлангани йўқ ва у саломатлик учун жиддий хавф туғдирмайди, деб баёнот берди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков. Ушбу баёнот дунё мамлакатлари бўйлаб СOVID-19`нинг XEC номли янги штамми тарқалаётгани фонида янгради. Санитария мулозимига кўра, Ўзбекистон коронавирусга қарши етарли вакцина захирасига эга. ❤️
CCВ: Ўзбекистонда коронавируснинг янги штамми аниқлангани йўқ
Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда аниқлангани йўқ ва у саломатлик учун жиддий хавф туғдирмайди, деб баёнот берди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков. Ушбу баёнот дунё мамлакатлари бўйлаб СOVID-19`нинг XEC...
3 803
2
Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан бошлаб йўловчиларни шаҳар жамоат транспорти ва шаҳар атрофи поездларида ташиш учун солиқ имтиёзлари бекор қилинади. Ўзбекистон президенти 18 сентябрь куни имзолаган айрим солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилишга оид фармонда шундай талаб кўзда тутилган. Ҳозирда жамоат транспорти ва шаҳар атрофи поездларида ташиш хизматлари қўшилган қиймат солиғи бўйича 12 фоизлик имтиёздан фойдаланади. ❤️
Ўзбекистонда жамоат транспортига солиқ имтиёзи бекор қилинади
Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан бошлаб йўловчиларни шаҳар жамоат транспорти ва шаҳар атрофи поездларида ташиш учун солиқ имтиёзлари бекор қилинади. Ўзбекистон президенти 18 сентябрь куни имзолаган айрим солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилишга оид фармонда шундай талаб кўзда тутилган....
3 812
7
Европа Иттифоқи давлатлари Украинага Россия ҳудудидаги қонуний ҳарбий нишонларга зарба бериш учун рухсат бериши керак. Европа парламенти томонидан 19 сентябрь куни қабул қилинган резолюциядан ана шундай чақириқ ўрин олган. Тавсия характерига эга ҳужжатни ЕИ қонунчилик идорасининг 425 аъзоси қўллаб-қувватлаган, 131 депутат қарши чиққан, 63 нафари овоз беришдан тийилган. ❤️
Европарламент: Украина Россияга ракета зарбалари беришга ҳақли
Европа Иттифоқи давлатлари Украинага Россия ҳудудидаги қонуний ҳарбий нишонларга зарба бериш учун рухсат бериши керак. Европа парламенти томонидан 19 сентябрь куни қабул қилинган резолюциядан ана шундай чақириқ ўрин олган. Тавсия характерига эга ҳужжатни ЕИ қонунчилик идорасининг 425 аъзоси...
4 095
4
Украинага босқин: 939-кун | Тверда аҳоли портлашлар ортидан эвакуация қилинмоқда Сунъий йўлдош тасвирлари Твердаги қурол омбори ҳануз ёнаётганини кўрсатмоқда. СБУ Россиянинг Твер вилоятидаги қанотли ракеталар сақланадиган йирик қурол омбори йўқ қилинганини билдирди.Россия Армиясида аскар этишмаслиги муаммоси ўртага чиққан.Ливанда пейжерлар портлашларнинг иккинчи тўлқинида камида 14 киши ҳалок бўлди. 🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Ko'proq ko'rsatish ...

6f116512-411a-491c-abd4-e5da8a12189c_240p.mp4

4 473
9
Тошкентдаги “Inbazar” савдо дўконлари тармоғи ўз фаолиятини ихтиёрий равишда тугатмоқда. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди. Аввалроқ “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида юзлаб ишчиларга эга мазкур бренд эгалари атиги бир нафар ишчи учун солиқ тўлаётгани ҳақида ёзганди. ДСҚ бу маълумотни рад этаркан, “Inbazar” бренди остида фаолият юритаётган 3 та (In Mag, Go Trend, KDS Sales) МЧЖ расман 44 нафар ходимни иш билан таъминлаганини маълум қилган. Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган даврида солиқ органлари томонидан “Soliq” мобил иловаси орқали харидорлардан келиб тушган мурожаатлар асосида мазкур тадбиркорлик субъектларида 17 маротаба сайёр солиқ текшируви ўтказилган ва аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича жарималар қўлланган. Cўнгги ҳафталарда “Inbazar” савдо дўконлари тармоғи ходимларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш, муштумзўрлик, хатолар учун ўзбошимчалик билан жазолаш (самосуд) каби можаролар марказида қолди. Ижтимоий тармоқларда ширкат асосчиси томонидан ходимлар калтаклагани акс этган видеолар ҳам тарқалди. Бу ҳол жамоат фаолларининг кескин эътирозларига сабаб бўлди. Очиқ манбаларга кўра, “Inbazar” МЧЖ тадбиркорлик субъекти сифати 2020 йил 7 фервраль куни рўйхтатдан ўтган. Ҳужжатларда Ҳикматулла Муратов МЧЖ раҳбари ва таъсисчиси (13,20 фоиз) деб кўрсатилган. Ширкатнинг 86,80 фоиз улушига эса Омадбек Холматов эгалик қилади. 🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Ko'proq ko'rsatish ...
4 442
11
📌Озодлик дастури 19.09.24 ✅Наманганда 830 млн сўмлик тақиқланган дори-дармон топилди ✅Навоийда чақалоғини 10 миллион сўмга сотишга уринган аёл ушланди ✅Бойсундаги брифингда Вазирлар саволларга жавоб бермади ✅Тожикистонлик журналист Ўзбекистонга киритилмади ✅Арманистонда Давлат тўнтариши қилмоқчи бўлган гуруҳ фош этилди ✅БМТ Бош Ассамблеяси Исроилни босиб олинган Фаластин ҳудудларини тарк этишга чақирди ✅АҚШ Алеут оролларига ҳарбий бўлинма жойлаштирди 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Ko'proq ko'rsatish ...

Ozodlik dasturi 19.09.2024.mp3

3 994
3
Қозоғистон қорақалпоқ фаолини Ўзбекистонга бериши мумкин Қозоғистон Қорақалпоғистонлик фаол Ақилбек Муратовнинг бошпана бериш ҳақидаги сўровини рад этган. Шундай қилиб, Муратов экстрадициядан ҳимояланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди ва исталган пайтда Ўзбекистонга топширилиши мумкин. Ҳуқуқ ҳимоячилари бу ҳолат юзасидан ташвиш билдирмоқда, фаолнинг адвокати комиссия қарорига қарши апелляция бермоқчи. Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида туғилиб-ўсган, 10 йилдан бери Олмаотада яшаётган Ақилбек Муратбай Қозоғистондаги юртдошларига ёрдам кўрсатиб келаётган эди. 2022 йилнинг ёзидан бери Муратов, у ва ўзи каби бошқа қорақалпоғистонлик фаоллар ортидан - 2022 йилнинг 1-2 июль кунлари Нукусда бўлган қонли воқеалардан кейин таъқиб бошлангани, оиласига босимлар бўлаётганини айтиб келаётган эди. 🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Ko'proq ko'rsatish ...

96b2e399-0c0b-4a5a-9733-5d0f7c77acfe_240p.mp4

4 226
11
Ўзбекистон БМТда Фаластинни дастаклаб овоз берди БМТ Бош ассамблеяси 18 сентябрь куни Исроилдан ишғол остидаги Фаластин ҳудудларидан ўз кучларини олиб чиқиш талаб этилган резолюцияни қабул қилди. ❤️
Ўзбекистон БМТда Фаластинни дастаклаб овоз берди
БМТ Бош ассамблеяси 18 сентябрь куни Исроилдан ишғол остидаги Фаластин ҳудудларидан ўз кучларини олиб чиқиш талаб этилган резолюцияни қабул қилди. БМТ ахборот хизмати хабарига кўра, Фаластин ва бошқа ўнлаб давлатлар ҳамкорлигида тайёрланган резолюцияни 124 давлат ёқлади, 43 давлат бетараф...
4 110
3
Бойсунда яна авария: Тўрт киши ўлди Бойсундаги газ конида яна авария содир бўлди. Тўрт киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳатланган. Бош прокуратура «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конидаги ҳодиса 17 сентябрь куни рўй берганини маълум қилди. Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маҳаллий матбуотга тарқатган хабарномасига кўра, ҳалок бўлганлар конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари бўлган. Уларнинг шахсига аниқлик киритилган. Бироқ на Асадов ва на Бош прокуратура расмийлари ҳодиса тафсилотларини очиқламади. Тўрт ишчининг қай тариқа ҳалок бўлгани номаълум қолмоқда. Бойсундаги Озодлик манбалари ҳалок бўлганлар ERIELL GROUP ишчилари бўлганини айтишди. Ўлган тўрт ишчи ҳам 18 сентябр куни дафн қилинган. Уларнинг икки нафари бойсунлик, яна икки нафари эса қўшни Қашқадарёнинг Ғузор туманидан келган ишчилар бўлган. Бойсун конида ишлаётган Enter Engineering ҳам, Eriell ҳам Озодликнинг қатор суриштирувлари қаҳрамони, Кремлга яқин олигарх Бахтиёр Фозиловга тегишли. 🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Ko'proq ko'rsatish ...

4a459e6f-e6d6-4e91-9054-d7dfafe47e37_240p.mp4

4 325
21
АҚШ Алеут оролларига ҳарбий бўлинма жойлаштирди АҚШ Мудофаа вазирлиги Алеут архипелаги таркибига кирувчи Шемья оролига 130 нафар ҳарбий хизматчини сафарбар қилди. ❤️
АҚШ Алеут оролларига ҳарбий бўлинма жойлаштирди
АҚШ Мудофаа вазирлиги Алеут архипелаги таркибига кирувчи Шемья оролига 130 нафар ҳарбий хизматчини сафарбар қилди. Аляска штатининг Анкорижа шаҳридан 2000 км масофада жойлашган оролга HIMARS ракеталари билан қуролланган ҳарбий бўлинма жойлаштирилиши Россиянинг минтақада ҳарбий фаоллиги ошишига...
3 997
2
Навоийда чақалоғини 10 миллион сўмга сотишга уринган аёл ушланди Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида чилласи чиқмаган чақалоғини сотишга уринган аёл қўлга олинган. ❤️
Навоийда чақалоғини 10 миллион сўмга сотишга уринган аёл ушланди
Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида чилласи чиқмаган чақалоғини сотишга уринган аёл қўлга олинган. Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра, навбаҳорлик К. Р. яқинда туғилган фарзандини 10 миллион сўмга сотмоқчи бўлган. “ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда туман ИИБ...
3 960
1
БП: Наманганда 830 млн сўмлик тақиқланган дори-дармон топилди Умумий баҳоси 828,1 миллион сўм бўлган 659 турдаги жами 220 308 дона дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. ❤️
БП: Наманганда 830 млн сўмлик тақиқланган дори-дармон топилди
Наманган шаҳрида катта миқдордаги дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди, деб хабар берди Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти. Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор...
3 834
5
Ўзбекистонлик аёллар Туркия депортация марказидаги оғир шароитлардан шикоят қилишмоқда “Мигрант Медиа” лойиҳамиз Туркия депортация марказларидаги яшаш шароитларидан шикоят қилган ўзбекистонлик аёллар ҳақида хабар бериши ортидан бизга яна бир ўзбекистонлик аёл мурожаат қилди. У ҳам депортация марказларида бўлаётган ҳуқуқбузарликларни тасдиқлади. Унинг айтишича, марказда муҳожир аёлларга нисбатан куч ишлатиш ҳолатлари ҳам бўлмоқда. Шунингдек, у Ўзбекистон элчихонаси мигрантларга қониқарли даражада ёрдам бермаётганидан норози. Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади. 📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ! Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз Телеграм каналига ёзинг.
Ko'proq ko'rsatish ...

6a550a0b-a35b-470d-96b4-340270fe49ef.mp4

3 710
7
Бойсундаги брифинг: Вазирлар саволларга жавоб бермади 18 сентябрь куни Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев иштирокида Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида рўй берган техноген ҳодиса юзасидан брифинг ташкил этилди. ❤️
Бойсундаги брифинг: Вазирлар саволларга жавоб бермади
18 сентябрь куни Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев иштирокида Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида рўй берган техноген ҳодиса юзасидан брифинг ташкил этилди. ОАВ вакиллари билан учрашув...
3 876
4
Украинага босқин: 938-кун | Тверда портлашлар, аҳоли эвакуация қилинди Россиянинг Твер вилояти аҳолиси дрон ҳужуми натижасида юзага келган портлаш ва ёнғин ортидан эвакуация қилинмоқда. Германия жорий қиш мавсумида Украинага қўшимча 100 миллион eвро ёрдам беради. Россия Хавфсизлик кенгаши котиби, собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу Теҳронга сафар қилди ва у eрда Эрон президенти билан учрашди. 🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Ko'proq ko'rsatish ...

498bd2c0-802e-4478-8635-44179bdd1a8b_240p.mp4

4 336
9
Бойсунда яна авария: Тўрт киши ўлди ❗️Озодликнинг видеосини ҳозироқ каналида кўринг ❗️Кўриш учун линк 👉 Бойсундаги газ конида яна авария содир бўлди. Тўрт киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳатланган. Бош прокуратура «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конидаги ҳодиса 17 сентябрь куни рўй берганини маълум қилди. Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маҳаллий матбуотга тарқатган хабарномасига кўра, ҳалок бўлганлар конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари бўлган. Уларнинг шахсига аниқлик киритилган. Бироқ на Асадов ва на Бош прокуратура расмийлари ҳодиса тафсилотларини очиқламади. Тўрт ишчининг қай тариқа ҳалок бўлгани номаълум қолмоқда. Бойсундаги Озодлик манбалари ҳалок бўлганлар ERIELL GROUP ишчилари бўлганини айтишди. Ўлган тўрт ишчи ҳам 18 сентябр куни дафн қилинган. Уларнинг икки нафари бойсунлик, яна икки нафари эса қўшни Қашқадарёнинг Ғузор туманидан келган ишчилар бўлган. Бойсун конида ишлаётган Enter Engineering ҳам, Eriell ҳам Озодликнинг қатор суриштирувлари қаҳрамони, Кремлга яқин олигарх Бахтиёр Фозиловга тегишли. 🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Ko'proq ko'rsatish ...
Boysunda yana avariya: To‘rt kishi o‘ldi
Бойсундаги газ конида яна авария содир бўлди. Тўрт киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳатланган. Бош прокуратура «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конидаги ҳодиса 17 сентябрь куни рўй берганини маълум қилди. Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маҳаллий матбуотга тарқатган хабарномасига кўра, ҳалок бўлганлар конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари бўлган. Уларнинг шахсига аниқлик киритилган. Бироқ на Асадов ва на Бош прокуратура расмийлари ҳодиса тафсилотларини очиқламади. Тўрт ишчининг қай тариқа ҳалок бўлгани номаълум қолмоқда. Бойсундаги Озодлик манбалари ҳалок бўлганлар ERIELL GROUP ишчилари бўлганини айтишди. Ўлган тўрт ишчи ҳам 18 сентябр куни дафн қилинган. Уларнинг икки нафари бойсунлик, яна икки нафари эса қўшни Қашқадарёнинг Ғузор туманидан келган ишчилар бўлган. Бойсун конида ишлаётган Enter Engineering ҳам, Eriell ҳам Озодликнинг қатор суриштирувлари қаҳрамони, Кремлга яқин олигарх Бахтиёр Фозиловга тегишли. 🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews Boysundagi gaz konida yana avariya sodir bo‘ldi. To‘rt kishi halok bo‘lgan, bir necha kishi jarohatlangan. Bosh prokuratura «Mustaqillikning 25 yilligi» gaz konidagi hodisa 17 sentyabr kuni ro‘y berganini ma’lum qildi. O‘zbekiston prezidenti matbuot kotibi Sherzod Asadovning mahalliy matbuotga tarqatgan xabarnomasiga ko‘ra, halok bo‘lganlar konda ishlagan pudratchi tashkilot xodimlari bo‘lgan. Ularning shaxsiga aniqlik kiritilgan. Biroq na Asadov va na Bosh prokuratura rasmiylari hodisa tafsilotlarini ochiqlamadi. To‘rt ishchining qay tariqa halok bo‘lgani noma’lum qolmoqda. Boysundagi Ozodlik manbalari halok bo‘lganlar ERIELL GROUP ishchilari bo‘lganini aytishdi. O‘lgan to‘rt ishchi ham 18 sentyabr kuni dafn qilingan. Ularning ikki nafari boysunlik, yana ikki nafari esa qo‘shni Qashqadaryoning G‘uzor tumanidan kelgan ishchilar bo‘lgan. Boysun konida ishlayotgan Enter Engineering ham, Eriell ham Ozodlikning qator surishtiruvlari qahramoni, Kremlga yaqin oligarx Baxtiyor Fozilovga tegishli. #ozodlik #uzbekistan #tashkent #boysun #avariya #yangiliklar #toshkent
5 099
27
Озодлик суриштируви: Отабек Умаров ўнлаб миллион долларлик қасрни қайси пулига қуряпти? Айни кунларда пойтахт Тошкентнинг энг қиммат Мирзо Улуғбек районидаги Москванинг «Рублëвка»сига қиëсланадиган Шўртепа маҳалласида улкан қурилиш бормоқда. Кенгайиб бораëтган қурилиш майдонининг жорий сатҳи 1¸5 гектардан ошади. Муқояса учун - бу соҳибқирон Амир Темурнинг дунëга машҳур Регистон майдонидан уч баравар катта. Хусусий ҳовлилар ва масжид қуршовидаги бу қурилишни бошлаш учун 20 дан ошиқ эски ҳовлию яп-янги вилла бузиб ташланган. Озодлик суриштируви бу муҳташам қасрни Шавкат Мирзиëевнинг кичик қизи¸ Ижтимоий ҳимоя агентлиги раҳбари ўринбосари Шаҳноза Мирзиëева ва унинг эри¸ Президент хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари Отабек Умаров қураëтганини ўртага чиқарди. 🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Ko'proq ko'rsatish ...

78161932-8243-4031-a13a-02acd2c41a58_240p.mp4

5 060
82
📌Озодлик дастури 18.09.24 ✅Ўзбекистонликлар учун Германиядан ишчи визаси олиш осонлашади ✅Тошкентдаги мебель корхонасида чиққан ёнғин 1,5 соатда ўчирилди ✅Подмосковьеда муҳожирларга сервис соҳасида ишлаш тақиқланади ✅“Ҳизбуллоҳ” аъзоларининг пейжерлари бир пайтда портлади ✅Microsoft Россиялик троллар Ҳаррис ҳақида фейк тарқатаётгани ҳақида маълум қилди ✅БМТ Курск вилоятининг УҚК назоратидаги қисмида миссияга ҳозир 🔴 kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Ko'proq ko'rsatish ...

Ozodlik dasturi 18.09.2024.mp3

4 220
3
Қозоғистон қорақалпоқ фаолини Ўзбекистонга бериши мумкин ❗️Озодликнинг видеосини ҳозироқ каналида кўринг ❗️Кўриш учун линк 👉 Қозоғистон Қорақалпоғистонлик фаол Ақилбек Муратовнинг бошпана бериш ҳақидаги сўровини рад этган. Шундай қилиб, Муратов экстрадициядан ҳимояланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди ва исталган пайтда Ўзбекистонга топширилиши мумкин. Ҳуқуқ ҳимоячилари бу ҳолат юзасидан ташвиш билдирмоқда, фаолнинг адвокати комиссия қарорига қарши апелляция бермоқчи. Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида туғилиб-ўсган, 10 йилдан бери Олмаотада яшаётган Ақилбек Муратбай Қозоғистондаги юртдошларига ёрдам кўрсатиб келаётган эди. 2022 йилнинг ёзидан бери Муратов, у ва ўзи каби бошқа қорақалпоғистонлик фаоллар ортидан - 2022 йилнинг 1-2 июль кунлари Нукусда бўлган қонли воқеалардан кейин таъқиб бошлангани, оиласига босимлар бўлаётганини айтиб келаётган эди. 🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
Ko'proq ko'rsatish ...
Qozog‘iston qoraqalpoq faolini O‘zbekistonga berishi mumkin
Қозоғистон Қорақалпоғистонлик фаол Ақилбек Муратовнинг бошпана бериш ҳақидаги сўровини рад этган. Шундай қилиб, Муратов экстрадициядан ҳимояланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди ва исталган пайтда Ўзбекистонга топширилиши мумкин. Ҳуқуқ ҳимоячилари бу ҳолат юзасидан ташвиш билдирмоқда, фаолнинг адвокати комиссия қарорига қарши апелляция бермоқчи. Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида туғилиб-ўсган, 10 йилдан бери Олмаотада яшаётган Ақилбек Муратбай Қозоғистондаги юртдошларига ёрдам кўрсатиб келаётган эди. 2022 йилнинг ёзидан бери Муратов, у ва ўзи каби бошқа қорақалпоғистонлик фаоллар ортидан - 2022 йилнинг 1-2 июль кунлари Нукусда бўлган қонли воқеалардан кейин таъқиб бошлангани, оиласига босимлар бўлаётганини айтиб келаётган эди. 🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews Qozog‘iston Qoraqalpog‘istonlik faol Aqilbek Muratovning boshpana berish haqidagi so‘rovini rad etgan. Shunday qilib, Muratov ekstraditsiyadan himoyalanish huquqidan mahrum bo‘ldi va istalgan paytda O‘zbekistonga topshirilishi mumkin. Huquq himoyachilari bu holat yuzasidan tashvish bildirmoqda, faolning advokati komissiya qaroriga qarshi apellyatsiya bermoqchi. O‘zbekistonning Navoiy viloyatida tug‘ilib o‘sgan, 10 yildan beri Olmaotada yashayotgan Aqilbek Muratbay Qozog‘istondagi yurtdoshlariga yordam ko‘rsatib kelayotgan edi. 2022-yilning yozidan beri Muratov, u va o‘zi kabi boshqa qoraqalpog‘istonlik faollar ortidan - 2022-yilning 1-2-iyul kunlari Nukusda bo‘lgan qonli voqealardan keyin ta’qib boshlangani, oilasiga bosimlar bo‘layotganini aytib kelayotgan edi. #ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #karakalpakstan #shavkatmirziyoyev
4 371
10
Oxirgi yangilanish: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio